Режа: Хронология – вақт тўғрисидаги фан. Тарихий ва астрономик хронология



Download 0,57 Mb.
bet7/58
Sana26.06.2022
Hajmi0,57 Mb.
#706263
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   58
Bog'liq
Хронология. Ўқув қўлланма

Русча

Лотинча

Лотинча таржимаси

Французча

Инглизча

Понедельник

Dies Lunal

Ой куни

Lundi

Mon day

Вторник

Dies Martis

Марс куни

Mardi

Tuesday

Среда

Dies Mercurii

Меркурий куни

Mercredi

Wednesday

Четверг

Dies Jovis

Юпитер куни

Seudi

Thursday

Пятница

Dies Veneris

Венера куни

Nerdredi

Friday

Суббота

Dies Saturni

Сатурн куни

Samedi

Saturday

Воскресенье

Dies Solis

Қуёш куни

Dimanche

Sunday



Ҳафта кунларининг номланишининг астрономик ифодаси


Қадимда сайёраларнинг номи соатларга ҳам берилган. Бир ҳафтада 168 соат (24х7) бўлган. Шанбанинг биринчи соатини (шунингдек 8, 15, 22-соатларини) 23-соатини Юпитер, 24-соатини Марс бошқарган.


Етти кунлик ҳафта Ғарбда император Август даврида кенг тарқалди. Эрамиздан аввалги 321 йилда Константин «Ҳамма фуқаролар Қуёш куни дам олсин»,-деб фармон берди. Славянларда ҳам етти кунлик ҳафта бўлиб якшанба «неделей», яъни «ҳеч нарса қилма», «ишламайдиган кун»-дейилган. Душанба–«понедельник»-«неделей»дан кейинги кун, вторник (сешанба)-«недели»дан сўнгги иккинчи, среда (чоршанба)-«недели» (ҳафтанинг ўртаси), «четверг», «пятница»-тўртинчи ва бешинчи кун деб аталади. «Суббота»-саббат» (шабат)-яъни, дам олиш сўзидан олинган. Қадимги Русда замонавий якшанба XVI асргача «недели» деб аталган. Ҳафта сўзининг ўрнида эса «седмица» ишлатилган. Славян халқларида ҳафталарнинг номланиши қуйидагича бўлган.



Русча

Украинча

Болгарча

Полякча

Чехча

Понедельник

Понедiлок

Понедельник

Poniedrialek

Pondelek

Вторник

Вiвторок

Вторник

Wtorek

Uterek

Среда

Середа

Сряда

Sroda

Streda

Четверг

Четвер

Четвъртък

Crnartek

Ctvrtek

Пятница

Пятниця

Петък

Piatek

Patek

Суббота

Суббота

Събота

Sobota

Sobota

Воскресенье

Недiля

Неделя

Niedriela

Nedele

Қадимги Скандинавия халқларида шанба–«laugarsday» яъни, «ҳаммом куни» деган маънони билдирган. Бу шведларда (lorsday ва larsday) ҳам сақланиб қолган. Баъзи халқларда жумладан, эстон, латиш, араб, грек ва хитойликларда ҳафта номлари тартиб рақами бўйича аталган. Ҳафталарни рақамлаш Қадимги Бобилда ҳам мавжуд бўлган. Масалан: Сатурн куни бахтсиз ҳисоблангани боис шу куни улар бирор бир иш билан шуғулланишмаган ва у «шаббат»-«осудалик» номини олган. Шу ном кейинчалик араб ва славян тилларида ҳам ишлатилган.


Баъзи халқларда ҳафталарнинг тартиб рақами бироз бошқачароқ қўйилган. Масалан грузин тилида бешта шанба мавжуд. Ҳақиқий шанба-«шабати»дан ташқари яна, иккинчи шанба (оршабати)-яъни, душанба, учинчи шанба (самшабати)-сешанба, тўртинчи шанба (отхшабати)-чоршанба, бешинчи шанба (хутшабати) пайшанба, жума-параскеви ва якшанба-крива деб аталади. Форсчада ҳам ҳафта номларида «шанба» сўзи олти марта такрорланади. Якшанба–биринчи шанба, душанба–иккинчи шанба, сешанба–учинчи шанба, чоршанба–тўртинчи шанба ва пайшанба–бешинчи шанба тарзида. Жума-муқаддас кун ҳисобланади. Ҳафталарнинг форсча номлари Кавказ ва Ўрта Осиё халқлари томонидан ҳам ишлатилади. Озарбайжон тилида «бозор»-якшанба, туркчада ҳам якшанба–«пазар», душанба «пазартеси»-бозордан кейинги кун деб аталади. Англияда бир вақтлар шанба ҳафтанинг охирги куни ҳисобланган. Гальфрид Монмутский1 (XII аср) асарларидан бунга бир талай мисол топишимиз мумкин.
Хулоса сифатида, шуни айтиш мумкинки турли халқларда турли номларда ва шакллардаги ҳафталардан фойдаланилган.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish