Режа: Хронология – вақт тўғрисидаги фан. Тарихий ва астрономик хронология



Download 0,57 Mb.
bet37/58
Sana26.06.2022
Hajmi0,57 Mb.
#706263
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   58
Bog'liq
Хронология. Ўқув қўлланма

Савол ва топшириқлар.

  1. Ўрта Осиёда қўлланилган календарлар тўғрисида қайси манбаларда маълумотлар берилган?

  2. Мучал календари тўғрисидаги маълумотлар қайси ёзма манбаларда учрайди?

  3. Ўрта Осиёда VII-XX асосан асрларда қайси гуруҳга кирувчи календарлар қўлланилган?

11-мавзу: Эралар ва уларнинг турлари
Режа:
1. Тарихий-сиёсий эралар.
2. Афсонавий эралар.
3. Диний эралар.
Ҳар бир календар тизимида йилни ҳисоблашда унинг бошланғич нуқтаси зарур. Шу бошланадиган даврни биз эра деб атаймиз. Эра лотинча «аера» - сон, рақам деган маънони билдиради1. Эранинг бошланғич нуқтаси қилиб бирор-бир оламшумул воқеалар олинади. Бу давлат аҳамиятига эга ёки бирор-бир халқ учун характерли бўлиши ёки фақатгина бир шахснинг фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шундай эралар ҳам борки улар афсоналар билан боғлиқ. Инсоният тарихи давомида шунчалик кўп эралардан фойдаланган-ки, уларнинг ҳар бирини санаб ўтиш мушкул. Хронология фанида эралар хусусиятига кўра бир неча турларга бўлинади. Бугунги кунда эраларни шартли равишда уч гуруҳга бўлиш мумкин: 1)тарихий-сиёсий эралар 2)афсонавий эралар 3) диний эралар. Тарихий эраларга асосан ҳукмдорларнинг номи билан боғлиқ эралар киради. Эралар Миср ва Бобилда подшолар, Оссурияда юқори лавозимдаги мансабдорлар, Римда консуллар, Грецияда архонтлар ҳукмронлиги даври билан ҳисобланган. Тарихий эрага Набонассар (эр.авв.VIII асрда ҳукмронлик қилган) эрасини мисол қилиб олишимиз мумкин. Шунингдек, Қадимги Шарқда кенг тарқалган Салавкийлар (эранинг бошланиши эр.авв. 312 йил 1 октябр) эраси, Римда фойдаланилган Диоклетиан (Рим императори 284-305 йилларда) эралари тарихий-сиёсий эра ҳисобланади. Афсонавий эрага «Римга асос солиниши» эрасини мисол қилишимиз мумкин. Милодий эра, «Иудей эраси», «Мусулмон эраси» диний эралар ҳисобланади. Қуйида юқорида номлари келтирилган эралари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Олимпиада эраси. Эрамиздан аввалги III асрнинг ўрталарида грек тарихчиси Тимей ва математик Эротосфенлар биринчи бўлиб олимпиада бўйича йил ҳисобини олиб боришган. Олимпиада ўйинлари ёзги Қуёш туришига яқин бўлган вақтда ўтказилган. Олимпиада ўйинлари тўрт йилда бир маротаба янги Ой чиққанидан ўн бир кун кейин бошланган ва янги Ой чиққанидан ўн олти кун кейин якунланган. Олимпиада бўйича йил ҳисобида ҳар бир йил олимпиаданинг тартиб рақамини ( ) ва тўрт йилдаги йилнинг тартиб рақами бўлган. Аждоддан авлодга ўтиб келувчи олимпиада ўйинлари ғолибларининг рўйхатидан эрамизнинг тахминан 300 йилида христиан тарихчиси К.Евсивлий томонидан фойдаланилган. У ўзининг «Хроника» асарида Одам Атодан бошлаб, ўзига маълум бўлган ҳукмдорларнинг ҳукмронлиги санасини Олимпиада саналари билан солиштирган. «Хроникада» эрамизнинг 220 йилигача бўлиб ўтган 249 та олимпиада ўйинларининг ғолиблари кўрсатиб ўтилган. Олимпиада эраси Юлиан календари бўйича эрамиздан аввалги 776 йил 1 июл қилиб белгиланган. Олимпиада йил ҳисобларидан бизнинг йил ҳисобимизгача ўтишда мана бу формуладан фойдаланилади.
эрамиздан аввалги йил (агар воқеа эр. авв. содир бўлган бўлса).
эрамиздаги йил (агар воқеа эрамизда бўлиб ўтган бўлса).
Бу ерда – эрамиздан аввалги йил ёки эрамиздаги йил. Масалан: греклар ва форслар ўртасида бўлиб ўтган Саламин жанги 75-олимпиаданинг биринчи йилида содир бўлган (бу 75.1 тарзида ёзилади). Формула бўйича топамиз.
Айтиб ўтилган воқеа эрамиздан аввалги 480 йилда содир бўлган. 394 йилда император Феодосий томонидан олимпиада ўйинлари таъқиқлаб қўйилган. Бироқ олимпиада бўйича йил ҳисоблари яна бир қанча вақт давомида қўлланилган.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish