Режа: Хронология – вақт тўғрисидаги фан. Тарихий ва астрономик хронология



Download 0,57 Mb.
bet44/58
Sana26.06.2022
Hajmi0,57 Mb.
#706263
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   58
Bog'liq
Хронология. Ўқув қўлланма

Майя календари. Марказий Американи биринчи бўлиб «ўзлаштиришни» бошлаган испанлар, бу ерда 40000 га яқин эҳромлар борлигини аниқлашди. Уларнинг баъзи бирларининг баландлиги 60 метрга етарди. Америкада ўзига хос цивилизациялар мавжуд бўлган, улардан эса астрономик кузатишлар учун махсус ибодатхоналар, эҳромлар қолган.
XVI асрда испанлар Юкатанни босиб олганидан сўнг Майя маданиятига оид ёдгорликларни вайрон қилди. Майя маданияти ёдгорликларини Мексика биринчи архиепископи дон Хуан де Сумарага бошчилигидаги роҳиблар вайрон қилишда бош-қош бўлишган. Кейинчалик шу давлатда иккинчи архиепископ бўлган Диего де Ланда буйруғига асосан 1562 йилда йиғилган Майялар қўлёзма китоблари аутодефа байрами вақтида ёндирилган эди. У бу ҳақида шундай ёзган: “Биз уларда мана шу ҳарфлар билан ёзилган кўп миқдорда китоблар топдик. Уларда ирим ва шайтон ёлғонлари бўлиши мумкин бўлган ҳеч нарса сақланиб қолмаслиги учун ҳамма нарсани ёқиб ташладик”. Вақт ўтиши билан Диего де Ланда “Юкатандаги ишлар ҳақида» номли китобида Майялар тарихи ва маданияти ҳақида маълумотлар келтирган, уларнинг ёзув элементларини таърифлаган, бир нечта иероглифларни келтириб уларнинг таржимасини берган.
Испан қироли Карл IV га совға қилинган учта Майялар қўлёзмаси тасодифан сақланиб қолинган. Улардан бири Дрезден кутубхонасида, иккинчиси Парижда, учинчиси Мадридда сақланади. Археологик қидирувлар натижасида Майяларнинг 150 га яқин шаҳарлари очилган. Шунингдек, иероглиф ёзувлар устунларда бино деворларида, идишларда ва амалий санъат буюмларида топилган. Шундай ёзувларни 500 дан ортиғи маълум. Фақат битта хонадондаги “иероглиф” зинасида 2000 дан ортиқ белгилар тасвирланган. Бутун дунё олимлари Майялар ёзувининг сирларини уларнинг ўзига хос маданиятини жумладан календарини ўрганиш учун жуда кўп меҳнат қилишган. Бу борада кўп хизмат кўрсатган Ю.В.Кнорозовдир. У Майялар календари ҳақида шундай ёзади: “Қадимги саналарни, ҳозирги кунда тўлиқ тушунишимиз мумкин. Лекин Майялар календаридаги ҳамма нарсалар ҳам тушунарли эмас».
Маълумки, Майялар йилни икки қисмга бўлган; қурғоқчилик даври (уни қуёш худоси бошқарган) ва ёмғир даври (уни ёмғир худоси бошқарган). Майялар тўлин ой вақтини ва ёмғирдан дарак берувчи қора булутларнинг йиғилишини пойлаб, экин экишни, биринчи галда жўхори экишни бошлашган.
Майялар календари ҳисобининг асосида «кин» яъни, кун ташкил қилади. Улар «блок»ларга бирлашган ва бундай «блок»лар бир нечта бўлган:

  1. ҳар бир кунни ўз номига эга бўлган тўққиз кундан иборат «ҳафта»;

  2. ҳар бир ҳафта куни ўз тартиб рақами билан белгиланган ўн уч кундан иборат ҳафта;

  3. йигирма кун ёки виналь 20 киндан иборат ой.

Шунингдек, “виноль” сўзи одам деган маънони билдирган. Майяларда одам расми йигирма рақамини билдирган. Ой куннинг ҳар бири ўз номига эга бўлган. Бундан ташқари кунлар бирдан йигирмагача бўлган рақамлар билан белгиланган. Ю.В.Кнозоровнинг маълумотига кўра, кунларнинг ҳар бир номи шу вақтнинг зарур ҳодисасини эслатади. Бу номлар ва уларнинг маъноси ушбу жадвалда келтирилган.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish