O'zbеkiston Rеspublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta'lim Vazirligi
Toshkеnt Davlat Iqtisodiyot Univеrsitеti.
“Buxg’altеriya Hisobi Va Audit” Fakultеti
“Milliy g’oya asosiy tushuncha va tamoyillar ” Fanidan.
Referat
Mavzu: МИЛЛИЙ FОЯ ВА ДЕМОКРАТИК РИВОЖЛАНИШ
Bajardi: st-91 guruh talabasi
Rajapov L
Tekshirdi:________________
Toshkent 2020
МИЛЛИЙ FОЯ ВА ДЕМОКРАТИК РИВОЖЛАНИШ
Миллий ғояда милий ривожланиш ва демократия тушунчаларининг ўзаро муносабати.
Демократик ўзгаришларни чуқурлаштиришда миллийлик, миллий ўзлик ва озод шахс масаласи.
Миллий тарбия - демократик ўзликни авайлаб-асраш муҳим бўғини.
1. Миллий ғояда миллий ривожланиш ва демократия
тушунчаларининг ўзаро муносабати
Демократик ривожланишда миллий мустақиллик ғояси. Мамла-катимизда демократик институтлар фаолиятини йўлга қўйиш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш узоқ муддатли жараёндир. Демократик ғояларни шунчаки баён қилиб, юқоридан жорий ва татбиқ этиш билан одамлар онгида туб ўзгаришлар қилиб бўлмайди. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Демократия жамиятнинг қадриятига, ҳар бир инсоннинг бойлигига айланмоғи керак. Бу эса бир зумда бўладиган иш эмас. Халқнинг маданиятидан жой ололмаган демократия турмуш тарзининг таркибий қисми ҳам бўла олмайди. Бу тайёргарлик кўриш ва демократия тамойилларини ўзлаштиришдан иборат анча узоқ муддатли жараёндир».
Шу боисдан ҳам демократияни устувор қадрият сифатида ўрганиш, ижтимоий ҳаётга жорий этиш, бир томондан жаҳон халқлари демократия анъаналарини пухта ўрганиш ва ўзлаштиришни, иккинчи томондан аждод-ларимизнинг адолатли жамият барпо этиш борасидаги қарашларини бугунги кунга жорий этишни тақозо этади.
Ҳар бир жамият, давлат ўзи учун мос демократик тараққиёт йўлини танлайди. Ўзбекистон ҳам ўзи учун мақбул демократик тараққиёт йўлини танлаб олди.
Бизга маълумки, собиқ шўролар даврида Шарқ халқларига К.Маркснинг «Осиёча ишлаб чиқариш услуби» деб аталган назариясига таяниб иш кўрилган эди. Бу назарияга кўра Шарқда ҳокимиятни бошқариш азалдан деспотизмга, яъни зўровонликка асосланади, деган фикрдан иборат бўлган. Европацентристик қарашлар (Гегел), Европани жўғрофий жиҳатдан устун қўйиш (Монтескье), капитализмнинг тарихан айнан Европада пайдо бўлиши тўғрисидаги тасаввурларнинг (Макс Вебер) барчаси турмуш тарзи учун демократия мутлақо ёт бир нарса, деган, беписанд фикрга асосланиш оқибати эди. Бугунги кунда Шарқнинг ҳам ўзига хос давлатчилик анъаналари, бошқарув тизими, идора усуллари, ҳокимият тармоқлари бўлгани, бу борада у Fарбдан сира ҳам кам эмаслиги барчага аён бўлиб қолди.
Хусусан, Шарқ демократиясининг бир қатор устувор жиҳатлари мавжуд: 1) Fоявий-фалсафий асосда шаклланган инсонпарварлик (аждодлари-мизнинг бу борадаги бой маънавий мероси) негизида сиёсий маданият шаклланган. 2) Шарқ фалсафасининг муҳим жиҳатларидан бири - «меъёр» тушунчаси аслида демократик меъёрга асосланган сиёсий маданиятдир. 3) Шарқда одамларнинг ҳокимиятга ва сиёсий муносабатларга: сайлов тизими, давлатчилик, сиёсий ҳаракатлар, жамоатчилик фикри, оммавий ахборот воситалари - буларнинг барчаси Шарқда ўз хусусиятларига эга. Шарқда жамоатчилик фикри ҳам кенг ривожланган.
Умуман, демократия қадимдан дунёнинг турли минтақаларида турлича йўналишда ривожланиб борган. Демократиянинг шакллари:
1. Шарқона демократия (ўзида миллий умумбашарий, маҳаллий хусусиятларни бирлаштирган, ўзига хос кўриниш).
2. Сиёсий демократия (жамият сиёсий тизимини халққа яқинлаш-тириш, сиёсий адолатсизликларнинг олдини олиш).
3. Ижтимоий демократия (бугунги давр демократик ислоҳотлар жараё-нига эътибор) кўринишлари мавжуд бўлиб келган.
ДЕМОКРАТИЯ ВА УНИНГ МЕЗОНЛАРИ
Умумий тарзда демократия деганда ҳамманинг манфаатлари йўлида кўпчиликнинг ҳокимияти ва озчиликнинг иродасини ҳурмат қилиш тушуни-лади. Батафсил таҳлил қилинганда эса демократия - халқнинг ўз эркинлиги ва мустақиллигига қарашлари ҳам, ўзбошимчалик билан чеклашлар ва шу йўсиндаги ҳаракатлардан ҳимоя қилиш ҳам, фуқароларнинг ўз-ўзини бош-қариш шакли ҳам эканлиги бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |