2. Демократик ўзгаришларни чуқурлаштиришда миллийлик,
миллий ўзлик ва озод шахс масаласи
Миллийлик - муайян халққа хос бўлган, уни бошқалардан фарқини кўрсатувчи хусусиятлар мажмуи. Миллийлик миллатнинг тарихи, қадрият-лари, анъаналари, маданияти, яшаш тарзида яққол намоён бўлади. Миллий-ликни билиш ва англаш учун миллатлар ўртасидаги фарқлар ва тафовут-ларни ҳам ўрганмоқ зарур. Аммо, бу миллатлар орасидаги фарқларни мут-лақлаштириш эмас, балки уларни яқинлаштирувчи томонларга ҳам эътибор беришни талаб қилади. Бошқа миллатларнинг ютуқ ва ижобий томонларини ўрганиш, уларни ўзлаштириш миллийликни бойитади ва ривожлантиради.
Инсоният тарихида ХХ аср миллийликнинг ўсиши, миллий давлат-чилик тамойили устуворлик касб этгани билан характерланади. Бу асрда мустамлакачилик тизими барбод бўлди, ўнлаб янги мустақил давлатлар шаклланди. Ана шу ХХ аср сўнгида Ўзбекистон ҳам мустақилликка эришди, ўз миллий давлатчилик анъаналарини тиклади. Истиқлолнинг илк кунлариданоқ эски, қотиб қолган мафкуравий ақидалардан воз кечишга, маънавий янгиланишга, одамларнинг қалби ва онгига миллий истиқлол ғояси тамойилларини сингдиришга қаратилган аниқ сиёсат олиб бордик3.
Мамлакатимизда маънавий тараққиёт умуминсонийликнинг устувор-лиги ва миллий қадриятларга садоқат тамойилларининг уйғунлигига асосла-надиган бўлди. Бунда Президент Ислом Каримов томонидан асослаб берилган миллий ривожланишнинг ўзимизга хос ва мос йўли - тараққиётнинг ўзбек моделини амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Миллий ғоя, эркин фуқаро ва озод шахс масаласи. Президент Ислом Каримов биринчи чақириқ Олий Мажлиснинг XIV сессиясида сўзлаган маърузасида қўлга киритилган ютуқларни сарҳисоб этиб, таҳлилий назардан ўтказар экан, яқин йиллардаги муҳим устувор йўналишлардан бири сифатида «жамият маънавиятини янада юксалтириш» зарурлигини баён этди. Хўш, бунинг энг устувор йўналиш бўлган «мамлакат сиёсий, иқтисодий, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштириш» вазифаси билан қандай алоқаси бор? Айтиш мумкинки, бевосита алоқаси бор. Чунки, сиёсий ва иқтисодий ҳаётни эркинлаштириш деган гап жамоат тизимларини, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқаришни ривожлантириш демакдир. Буни ким амалга оширади? Албатта, фуқароларнинг ўзи. Шу боисдан ҳам биринчи чақириқ Олий Мажлиснинг 14-сессиясида ва 2-чақириқ Олий Мажлиснинг биринчи сессия-сида сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва маънавий соҳаларни эркинлаш-тиришга қаратилган стратегик дастур қабул қилинди. Шундай экан, фуқа-ролар ўз ҳақ-ҳуқуқини танимасдан, фаоллашмасдан, сиёсий онги ошмасдан, чинакамига ватанпарвар, фидойи бўлмасдан бу вазифаларни адо эта олмайди.
Бу улкан вазифани бажариш учун ҳар бир фуқаро чинакамига фуқаролик бурчини англаган, курашчан ва фаол бўлиши лозим.
Эркин фуқаро ва озод шахс қуйидаги тўрт жиҳатни ўзида қамраб олади, яъни:
1) ўз ҳақ-ҳуқуқини танийдиган ва бунинг учун курашадиган;
2) ўз кучи ва имкониятларини ишга солиб унинг самарасини кўрадиган;
3) атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билдира оладиган;
4) шахсий манфаатини мамлакат ва халқ манфаати билан уйғун ҳолда кўриб фаолият юритадиган бўлиши лозим.
Бу - Ўзбекистон ўғил-қизлари фазилатлари ҳақидаги замонавий аниқ ва тўлиқ таърифдир. Диққат қилинса, бунда сўз ҳар кун бизга керак бўладиган, ҳар биримизни ва бутун жамиятни безайдиган хислатлар ҳақида бораётгани маълум бўлади. Ушбу талаблар ўзаро бир-бири билан боғлиқ. Демоқчимизки, ўз ҳақ-ҳуқуқини таниган одам, ўз кучига таяниб имкониятларини ишга сола олади. Ўзи ҳам фойда кўради, жамиятга ва давлатга ҳам фойда етказа олади. Иккинчидан, ўз ҳақ-ҳуқуқини таниган одам ўз юртида бўлаётган ва унинг атрофида кечаётган воқеаларни таҳлил қилишни ўрганади, оқ-қорани ажратиб, яхши нима, ёмон нима - фарқига боради. Энг муҳими, мамлакат ва миллат манфаатини ҳимоя қила олади. Ўз халқини танимаган одам миллат ҳақ-ҳуқуқини ҳам танимайди, халқаро майдонда Ўзбекистон манфаатини ҳимоя қилишга қурби етмайди. Масала ана шу тарзда олиб қаралиши керак. Фуқаронинг камолоти бу юрт камолоти, фуқаронинг эркинлиги - бу юрт эркинлиги, деб тушуниш муҳим. Айнан ана шундай эркин, озод фуқаролар ижтимоий ҳаётни янгилаш, ислоҳ этишнинг пешқадам кишилари бўладилар. Куюнчаклик, фикрий изланувчанлик, янгилик яратишга иштиёқ, бунёдкорлик янги авлоднинг фазилатидир. Бундай шахслар бевосита қалби, беором тафаккури, эзгуликка йўналтирилган шуур ва шукуҳи билан халқни олға бошлайдилар, миллат руҳини уйғотадилар, кучига куч қўшадилар.
Миллий тарбия бундай одамларни қанчалик кўп етиштириб чиқарса, олға боришимизга шунча имконият вужудга келади. Ислом Каримов мамлакатимизда яшаётган барча ёшлар ана шундай пешқадам, ўзини ўзи уддалайдиган, ўз ишидан, фаолиятидан рози бўладиган кишилар бўлишини хоҳлайди. Карахтлик, боқимандалик, ношудликни инсонга хос бўлмаган иллат ва нуқсон деб билади. Президент ўзининг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири саволларига берган жавобларида («Ҳушёрликка даъват») буни аниқ тушунтириб берди: «Агар биз ўз кучи, салоҳиятига ишонадиган, боқимандаликни ор деб биладиган, энг ривожланган мамлакатларнинг илғор кишилари билан теппа-тенг муомала қила оладиган, оқни қорадан, яхшини ёмондан ажрата оладиган, бу мураккаб, бешафқат ҳаётнинг пасту баланд, чангу тор кўчаларидан Аллоҳ берган ақл заковати билан тўғри йўлни топа олишга қодир бўлган баркамол авлодни тарбиялаб етиштирсак, ўйлайманки, ўз мақсадимизга тўла эришган бўламиз».1
Демократияга хос бўлган амалиётчилик рақобат муҳити айни вақтда шахсда кучли ақлий салоҳият, илмий-таҳлилий қобилият бўлишини ҳам талаб қилади. Бунинг натижаси ўлароқ илм-маърифатнинг қадри ортиб боради. Айниқса, ахборот алмашиш тезлашиб бораверади. Илмий тафаккур, фунда-ментал тадқиқотларга талаб кучаяди. Кишининг маърифати ва маънавияти юксак бўлсагина, амалиётчилик қобилияти самара бериши мумкин. Интернетга, кундалик хабарларга ташналик билан бирга, китобга муҳаббат ҳам сусаймаслиги лозим. Чунки китобдан олинадиган билимни ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди. Ахборот назарий билимни эмас, маълумот билимини, хабардорликни оширади. Назарий билим, таҳлилий-муҳокамавий малака китоб асосида ҳосил қилинади. Бундан ташқари, китоб руҳ ва қалбга ҳам озиқ беради. Ақлий қобилият ҳам маънавий тарбия, қалб орқали тўлишса яхши, акс ҳолда у ёвузлик манбаига айланиши ҳеч гап эмас. Совуқ, бепарво мушоҳада инсонни меҳру шафқатдан маҳрум этади. Шу боис ҳам, ақл қалб туфайли юксалса, ахборотлар ҳиссий фазилатлар билан қўшилса, камолот юз бериши, комил инсон вояга етиши мумкин. Шу боис ҳам шахсни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Иқтисодий ўнгланиш маънавий ўнгланишдан ажралган бўлмайди.
Ҳаёт шуни кўрсатадики, инсон аввало, муайян мафкура, дунёқараш тизимига, асрлар давомида шаклланган маънавий тажрибага таяниб яшайди. Одамни шаклланган дунёқарашдан ажратиб бўлмайди. Агар дунёқараш тўғри эзгулик асосида шаклланган бўлса, инсон шу йўлда ҳаракат қилаверади, илми, қобилиятини ҳам шунга сарфлайди. Агар бунинг акси бўлса, демак нотўғри йўлни танлайди, адашади ёки ўзини «ҳақ» деб бузғунчилик қилади. Бунёдкор шахс эзгулик ғоялари руҳида тарбияланган эркин шахсдир. Шу боис миллий ғоя ҳар бир фуқаронинг ва бутун халқимизнинг қалбидан жой олган бўлиши, уни руҳлантириши, чидамли ва шижоатли қилиб тарбиялашга хизмат қилиши керак. Миллий ғоя бизнинг тарихимиз, бугунимизни ва келажагимизнинг бирлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |