Referat Mavzu: миллий fоя ва демократик ривожланиш



Download 70,49 Kb.
bet4/8
Sana21.02.2022
Hajmi70,49 Kb.
#41679
TuriReferat
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
МИЛЛИЙ FОЯ ВА ДЕМОКРАТИК РИВОЖЛАНИШ

Демократия шароитида, албатта, давлат ва унинг таркибий қисми бўлган ҳокимиятга муносабат ўзгаради. Чунки ҳокимият жамият назорати остида бўлади. Сайлаш ва сайланиш механизмининг амал қилиши, давлат раҳбарларининг ҳисоб бериб туриши, матбуот эркинлиги, жамоат ташки-лотларининг фаоллиги - буларнинг ҳаммаси давлатнинг мутлақ ғояларга берилишига йўл қўймайди. Яъни шахс, жамият ва давлат ўзаро яқинлашиб боради, бир-бирига ҳисоб бериш кучаяди. Натижада, шахс ва давлат манфаатлари уйғунлашиб боради.
Бундай шароитда миллий ғоя демократик қадриятларнинг халқ онгига сингиши ва эътиқодига айланишига тўсқинлик қилмайди ёки давлатнинг илоҳийлашувига сабаб бўлмайди. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин.
Биринчидан, миллий ғоя - бу ҳар бир шахс ва бутун жамиятга тегишли ғоядир. Миллий истиқлол ғояси фикрлар ва мафкуралар хилма-хиллигига асосланади. Миллий ғоя - жамият мафкураси, давлат мафкураси эмас;
Иккинчидан, миллий ғоя негизида ватанпарварлик, миллатпарварлик туйғуси ётади. Демак, миллий ғоя ва миллий тараққиёт, юрт ривожи учун умумий характерга эга. Юртбошимиз Ислом Каримовнинг «Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш - пировард мақсадимиз» деган ҳикматли сўзида маъно кўп. Бу жумлада мустақилликнинг абадийлиги, демократик эркинликлар, Ватан равнақи, ҳар бир фуқаро ҳаётининг фаровонлашуви кўзда тутилган.
Учинчидан, миллий ғоя ҳеч нарсани, жумладан, давлатни ҳам, алоҳида шахсларни ҳам илоҳийлаштиришни назарда тутмайди, балки халқнинг энг эзгу ҳис-туйғулари, интилишларини ифодалаб, бунёдкорлик ишларига рағбатлантиради.
Тўртинчидан, миллий ғоя аллақандай тоталитар хусусиятга эга мафкура эмас, у бирон бир шахс ишлаб чиққан ва зўрлаб жамиятга тиқиштираётган ёки тепадан туширилган «ягона ғоя» ҳам эмас. У халқнинг ўз тафаккур меваси бўлиб, миллий-маънавий негизга таянади.
Бешинчидан, миллий ғоя умумбашарий фикрлар, илмий ютуқларни жамлаб сингдиришни ҳам кўзда тутади. Еврода мутафаккирларидан бири К.Гельвеций ёзган эди: «Ватанга муҳаббат бугун дунёга муҳаббат билан мувофиқ келади. Илму маърифат нуридан баҳраманд бўлган ҳар бир халқ бу билан ўз қўшниларига зарар етказмайди. Аксинча, давлатлар қанчалик маърифатли бўлсалар, улар ўзаро ғоялар, билимлар алмашишга мойил бўладилар ва оқибатда шу туфайли бутун дуне ақли ортиб бораверади». Шу боис, миллий ғоя мамлакатни яккалаб қўяди, тараққиётни сусайтиради, дегувчилар хато қиладилар.
Шундай қилиб, миллий ғоя - миллий ривожланиш локомотиви. Турган гап, бунда давлатчилик ғояси, давлат ва унинг раҳбарига ҳурмат, миллий давлат салоҳияти билан фахрланиш ҳам муҳим ўрин тутади. «Бу - мунинг халқим, бу - менинг «Ватаним», деб фахрланган одам «Бу - менинг давлатим» дея фахрлана олиши ҳам керак. Давлат бир организм сифатида ўзини такомиллаштириб, демократик жамиятни ташкил этувчи куч сифатида ҳар доим миллат равнақига раҳнамо бўлиб туради».
Ўзбекистоннинг истиқлол давридаги ривожланиши, ўзига хос тарақ-қиёт йўли буни исботламоқда.
Донишманд Гегель фикрича, «Халқ (миллат)нинг туб мақсади давлат бўлиш ҳамда ўзини шу ҳолатда сақлашдир. Халқ (миллат) давлатсиз ҳеч қандай тарихга эга бўлмайди... Давлат халқ ҳаётининг, яъни санъат, ахлоқ, дин, фаннинг асоси ва уларни атрофига тўплайдиган халқ руҳидир».
Гегель назарида ўзликни англашнинг олий кўриниши ҳам миллий ўзликни англашдир. Чунки токи кишилар ўзларини бир тарих, бир руҳият, бир макон кишилари деб ҳис этмасалар ва шу асосда бирлашмасалар, тарих саҳнасига чиқа олмайдилар, зеро тарихнинг ўзи «миллатлар руҳининг рақобатлашувидир» (Гегель).
Демак, миллий ривожланиш омиллари қуйидагилардан иборат:
1. Миллий истиқлол ғоясига асосланган бунёдкорлик, фидойилик ва ватанпарварлик.
2. Миллий-маънавий юксалиш ва илмий салоҳият, маданият даража-нинг юксаклиги.
3. Миллий якдиллик, сиёсий барқарорлик.
4. Мустаҳкам миллий давлатчилик асосларининг мавжудлиги.
5. Миллий ўзликни англашнинг юксак даражада бўлиши ва бошқалар.
Демак, миллий ғоя демократия ва миллий давлатчиликнинг негизларини ташкил этади.



Download 70,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish