биринчидан, иккинчидан, улар ҳар бир ҳолатда ҳам ўз миллий манфаатидан келиб чиқиб муносабатда бўлади. Ҳатто, демократияни «экспорт» қилишдан ҳам манфаатдор айрим кучлар бор. Чунки бу уларга мамлакат бойликларини ўзлаштириш, арзон ишчи кучидан фойдаланиш имкониятини яратади. Демократияни ягона, европача турмуш тарзи мезонлари билан баҳоламоқчи бўлади.
Ана шунинг учун ҳам миллий тарбия масаласи бугунги кунда долзарб масала бўлиб турибди. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури айнан шу мақсад учун қабул қилинди. Фарзандларимиз янгича яшашга тайёр бўлиши ва энг муҳими, Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнашига ҳисса қўшиши керак. Ёшларимиз замонавий билим, замонавий малака, замонавий қобилият эгалари бўлиб етишсин. Миллий ғоянинг бош мақсади ҳам шу!
Лекин бу ерда гап фақат таълим-тарбия тизими ҳақида бораётгани йўқ. Бу ерда гап умуман жамият тизими, яхлит олганда, Ўзбекистон халқини юксалтириш устида бормоқда. Миллий ўзликни англаш билан миллий ўзликни сақлаш ўзаро вобаста, бири иккинчисини ривожлантиради. Айни пайтда миллий ўзликни сақлаш муҳим масала бўлиб қолмоқда. Аввало, бунинг учун биз миллий қадриятларни тиклаш билан чегараланмасдан, улар шаклланиб келаётган авлод томонидан қанчалик қабул қилинмоқда, севил-моқда, давом эттирилмоқда, деган саволлар устида ҳам бош қотиришимиз лозим. Зеро, энг катта хавф ҳам илғор мамлакатлар мафкурасидаги индивидуализм таъсирига тушиб, ўзликни йўқотишдир.
Мана шунинг учун ҳам миллий ғоя руҳидаги тарбия бениҳоя муҳим ва биз учун ҳаёт-мамот масаласидир. Бунда ахлоқий ва ҳуқуқий тарбия бирга ривожлантирилиши, миллий ўз-ўзини таҳлил ва танқид ҳам муайян ўрин эгал-лаши лозим. Чунки миллат ўзини ўзи маънан тозалаб, поклаб бориши керак.
Миллий-маънавий қадриятлар миллий ғоянинг энг муҳим асослари-дандир. Миллий ватанпарварлик руҳи қанчалик баланд бўлса, бу қадриятлар шунчалик англанади, онгимизга сингиб боради. Оқибатда, қадриятлар бизнинг ўзлигимиз, шахс сифатидаги борлигимиз, намоён бўлишимизнинг белгисига айланади.
Аммо бу ҳодиса ҳозир батамом содир бўлаётгани йўқ. Ҳали миллий ғоя бизнинг ҳаммамизнинг онгу шууримиз, тафаккуримизни банд этган эмас. Албатта, мустақиллик йилларида тафаккуримизда ўзгаришлар содир бўлди. Чунончи:
- мулкчиликка муносабат ўзгарди, хусусий мулк ва уни кўпайтириш мумкинлиги одатий ҳол бўлиб бормоқда;
- ўзбек миллатининг буюк тарихи, маънавий бой мероси борлиги маълум бўлди;
- шахсий ташаббус, саъй-ҳаракат қилган одам ўзини ҳам, юртини ҳам обод қила олиши тобора ҳис қилинмоқда;
- хориж мамлакатлари билан бемалол савдо-сотиқ қилиш, шартнома-лар тузиш, мулоқотлар уюштириш тажрибаси ўзлаштирилмоқда ва ҳ.к. Лекин бари бир, айрим кишилар фаолиятида ҳамон сусткашлик, боқимандаликдан тўла қутилгани йўқ. Кўпгина ҳолларда тадбиркорликни фақат олиб-сотарлик даражасида англаш содир бўлмоқда. Айниқса, дунё бозорини эгаллайдиган маҳсулот ишлаб чиқариши билан эътиборни қозониши, сервис хизмат соҳалари юқори даражада бўлишига эришилгани йўқ. Бунинг сабабларидан бири ички, онгли интизом шаклланмаган, ҳар бир одам вақтдан фойда-ланиши, ўзгалар вақтини банд этмаслик, ҳар бир нарсани белгилангандек аниқ ва тўғри бажариш шарт эканлигини ҳис этмаётганлигидир. Эски одат бўлиб қолган
Do'stlaringiz bilan baham: |