Referat Mavzu: миллий fоя ва демократик ривожланиш
МИЛЛИЙ FОЯ ВА ДЕМОКРАТИК РИВОЖЛАНИШ
Демократия - фақат назария ёки сиёсий жараёнгина бўлиб қолмай, шу билан бирга халқнинг турмуш тарзи ва унинг бутун руҳияти, анъаналари, маданияти, психологиясининг хусусиятлари ҳамдир. Демократия ғояларини баён қилиш мумкин. Сиёсатда демократияни юқоридан «тушириш» мумкин. Лекин бу билан демократия сизу бизнинг амалий ҳаётимизга сингмайди. Демократия жамиятнинг қадриятига, ҳар бир инсоннинг бойлигига айланмоғи керак. Бу эса бир зумда бўладиган демократия турмуш тарзининг таркибий қисми бўла олмайди. Бу тайёргарлик кўриш ва демократия тамойилларини ўзлаштиришдан иборат анча узоқ муддатли жараёндир. Баъзи давлатларда бунга эришгунча кўплаб авлодлар ўтган. И.А.Каримов Умуман, миллий ғоя, эркин фуқаро ва демократия - юқори даражада ривожланган кишилар жамияти, инсоният эришган буюк неъмат, кўпчиликка маъқул яшаш тарзи. Аммо унинг амалга ошиши барча мамлакатларда бир хил эмас. Ҳар бир мамлакат демократиянинг умумий қадрият ва тамойил-ларини ўз миллий қадриятлари заминида, ўз халқининг узоқ тарихи давомида шаклланган анъаналари билан қўшиб қабул қилганини биламиз. Масалан, АҚШ ёки Англия, Франция (бошқа Европа мамлакатлари ҳам) демократик давлатлар бўлсалар-да, лекин ҳар бири ўз миллий руҳи, анъаналарини ҳам сақлаган. Шу каби Япония, Корея, Малайзия каби мамлакатларда ҳам демократик тузум миллий ва диний эътиқод удумлар негизида амал қилмоқда. Шубҳасиз, Ўзбекистонда ҳам биз ана шундай бўлиши учун интил-моқдамиз. Юртбошимизнинг барча асарларида бунга алоҳида эътибор қилиниб, миллий қадриятларни тиклаш, миллий ахлоқ-одобни мустаҳкамлаш учун саъй-харакатлар қилинмоқда. Биз демократия йўлини, дунёвий тараққиёт йўлини танладик, ҳамда ривожланаётган давлатлар эришган даражага етиш учун босқичма-босқич қадам ташламоқдамиз1. Шундай қилиб, миллий ғоя ҳаётий ва истиқболли ғоядир. У тараққиётга ва мамлакат фуқароларини чинакам ҳамжиҳатликка, маърифатга олиб борадиган инсонпарвар ва тараққиётпарвар ғоядир. Шунга кўра миллий ғоя ҳар қандай «измлар» (коммунизм, панис-ломизм, пантуркизм каби) зарарли ва умрини ўтаб бўлган фикрларни рад этади. Ватанга, халқига муҳаббатли одамгина етук маънавиятли, маърифат-лидир. Маърифатли одам ўз эркини бошқалар эрки билан бирга деб билади, ўзгаларнинг яшаш тарзи, эътиқоди ҳуқуқини ҳурмат қилади. Бизнинг улуғ аждодларимиз Форобий, Баҳовуддин Нақшбанд, Алишер Навоий ана шундай етук, комил инсон бўлиш учун курашганлар. «Нақшбанд учун шоҳу гадо баробар эди, у қул сақламас ва ўзи ҳам ҳеч кимга қул эмаслигидан фахрланарди», деб ёзади Навоий. Ҳазрат Навоий асарларида куйланган ғоялар бугун ҳам бизга ибрат ва сабоқ бўлиб келмоқда. Мустақиллик, демократия ва тараққиёт ўзаро уйғун ва бир бири билан боғлиқ тушунчалар. Чунки агар миллий мустақиллик бўлмаса, эркинлик ҳам, эркин ривожланиш ҳам бўлмайди. Шахс эркинлиги миллат эркинлигидан айри тушунча эмас. Шу боис, Ўзбекистон ХХ аср 90-йилларида истиқлолни қўлга киритганда бир - бири билан боғлиқ бўлган икки вазифа кун тартибида турарди: бири - мустақилликни мустаҳкамлаш бўлса, иккинчиси - бозор иқтисодиётига асосланган демократик жамият қуриш. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда бу икки жараён муваффақият билан давом этмоқда ва мамлакатимиз тобора иқтисодий тараққий этган давлатлар сафига кириб бормоқда. Иқтисодий тараққиёт ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий юксалиш билан узвий алоқада кечиши лозим. Бошқача айтганда, иқтисодий тараққиётни Ўзбекистон халқининг ўзи амалга оширади. Яъни халқимизнинг маънавий-маърифий савияси, билим ва малакаси, салоҳияти, умуммаданий даражаси қанчалик баланд бўлса, иқтисодий тараққиёт ҳам шунча тезлашиб, «эркин, фаровон ҳаётни таъминлашга шарт-шароит яратилади».1 Аҳолининг ҳар бир қатлами, ҳар бир фуқаро буни яхши ангаб етиб, шунга қараб фаолият олиб бориши лозим бўлади. Аммо бу соҳада муаммоларимиз кўп. Зеро, демократия - эркин яшаш ва эркин фаолият олиб бориш, фикр билдириш, ўз иродасини ифодалаш, ҳақ-ҳуқуқларидан бемалол фойдаланиш ва жамият ишларига фаол қатнашишни англатади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бунга тўла кафолат беради ва ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқини ҳимоя қилади. Бироқ, айни вақтда, демократия юксак маънавият эгаси бўлиш, масъулият ва жамият олдидаги бурчни ҳис қилишни талаб этади. Қонун, ҳуқуқ имкониятлар берса, ахлоқ, бурч, ўзгалар манфаати билан ҳисоблашиш, инсонийлик удумлари, виждон эса масъулият юклайди, ҳар бир индивидуал шахс манфаати билан жамият манфаати чамбарчас боғлиқ эканини ҳар соатда бизга билдириб туради. Шу боис ҳуқуқ ва бурч, эркинлик ва масъулият ҳамма вақт бирга, узвий алоқада амал қиладиган тушунчалардир. Зеро, яхлит бир тизим марказида маънавият, ахлоқ-одоб, маърифат каби ўлмас қадриятлар турмоғи керак. Ўзаро рақобат, ақлу заковат кураши ва тадбиркорлик, ишбилармонлик хислатлари ҳам шу заминда адолат ўзанига тушади, кишининг киши томонидан ноҳақ эзилиши, зўравонлик қилинишига йўл қўйилмайди. Демократия ҳамма соҳаларда шахсий қобилиятни чархлайди, рақобат ва «ким ўзар»га бардош беришни талаб қилади. Биз ҳозир демократик давлат қуришнинг бошланғич даврини бошимиздан кечираяпмиз, бу жараён учун муайян вақт керак2. Бу муттасил ва мунтазам равишда изланиш, ихтироларни амалга оширишни, ҳар доим олға интилишни талаб қилади. Сусткашлик қилган, янгилик яратишга ноқобил одам тараққиётдан орқада қолиб кетаверади. Бунинг оқибатида шахсда худбинлик, шахсий манфаатни устун қўйишга майллик вужудга келиши муқаррар. Download 70,49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |