3. Миллий тарбия - демократик ўзликни авайлаб-асраш муҳим бўғини
Озод шахс - демократия ривожланишининг мезонларидан бири. Миллий тарбия бутун маънавий бойликни, башарий ютуқларни қамраб олади, эркин шахсга қанот бағишлайди. Уни руҳлантиради.
ХХI аср ҳар жиҳатдан муроса ва келишувлар асри бўлади. Динлар, мазҳаблар, таълимотлар орасида муросасозлик юзага келиши, инсон бахти учун хизмат қиладиган нарсалар энг муҳим қадрият деб қабул қилиниши лозим. Нимаики инсон учун яроқли бўлса, у мақбул, нимаики инсонлар ҳаётига хавф солса, тараққиётга, ўзаро яқинлашишига халақит берса, у номақбул ва зарарлидир. Инсоният тарихи шунга гувоҳки, дунё илм-маърифати жамланган, синтезлашган жойда юксак тараққиёт вужудга келади, инсон шахси камол топади.
Зотан, Ислом Каримов ўзининг «Истиқлол ва маънавият»1 номли тўп-ламида умумбашарий ғояларни миллий маънавиятнинг негизларидан бири деб кўрсатган эди. Чунки миллий маънавият қуруқ ерда пайдо бўлмайди, у халқ-нинг тарихан шаклланган урф-одатлари ва умуминсоний қадриятлар билан қўшилиб бойиб боради. Бошқача айтганда, умумжаҳонийлик, миллийлик руҳида онгига мазмун касб этади ва ривожлантирилади. Шу руҳда тарбия-ланган одам эса демократик тамойилларга мойил, озод руҳли киши бўлади.
Биз болаларимизни чин маънода жаҳон билан баҳслаша оладиган ўктам, дили ва тилидан одамлар озор чекмайдиган, шарқона одоб-ахлоқли, аммо ҳақини бировга бермайдиган ҳам жисман, ҳам ақлан, ҳам руҳан соғлом, бардам қилиб тарбиялашимиз лозим. Улар Форобий, Ибн Сино, Баҳовуддин Нақшбанд, Мирзо Улуғбек каби улуғ боболаримиз меросини ҳам Шекспир ва Данте, Л.Толстой ва Гёте, Байрон ва Гюго меросини ҳам ўргансин, баҳра олсин, халқига ва замонага муносиб фарзандлар бўлиб етишсин.
Миллий тарбиянинг бош мақсади деганда:
а) эски тоталитар мафкурадан озод;
б) қулик, мутеъликни тан олмайдиган;
в) маънавий зулмдан озод;
г) ҳақ-ҳуқуқини таниган;
д) ўз кучи, имкониятларига ишонган;
е) ўз фикри, қарашига эга бўлиб, атрофдаги воқеа-ҳодисаларни холи-сона таҳлил қила оладиган;
ж) ҳирсу ҳаволардан қутулган, салоҳиятли, фидокор, эзгу ниятли шахслар, комил инсонни шакллантириш тушунилади.
Шахслари ана шундай камолга етган юрт ҳар жиҳатдан тараққий топади, халқи ҳам тўқ ва фаровон яшайди. Fайрат-шижоат, қобилият, билим ва самарали тадбиркорлик - мамлакат тараққиётининг бош мезонидир. Улуғ француз адиби В.Гюго айтган эди: «Дунёда кичик халқлар йўқ.... Одамнинг улуғлиги унинг бўй-басти билан ўлчанмаганидай, халқнинг буюклиги ҳам ҳеч қачон унинг сонининг кўплиги билан ўлчанмайди». Аммо ўзликни англаш баробарида унинг ўзига хос хусусиятини сақлаш ва такомиллаштириш ҳам муҳим ўринга эга бўлади. Маънавий қадриятларни тиклаш орқали, ўзбек халқи ўз аждодлари ким, дунё харитасида қандай мавқега эга эканини билиб олмоқда. И.А.Каримов «Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва ҳеч кимдан кам бўлмаймиз», «Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди» (2005) деганда икки жиҳатни назарда тутади:
1) Жаҳон маданиятига ҳисса қўшган, тарихимиз ана шу миллий ғурур, қобилият, интилиш негизида жипслашиб бир мақсад сари ҳаракат қилишга замин бўлмоқда.
2) Эндиги вазифа - ана шу заминга имкониятни ишга солиш, яъни ўқиб-ўрганиб, билим-малака ҳосил қилиб, дунё майдонига дадил кириб бориш ҳамда ўз ўрнини эгаллаб олишдан иборатдир.
Аммо ана шу йўлда ўзликни йўқотмаслик, ўз миллий тафаккури, анъаналари, ажойиб хусусиятларини сақлаб қолиш лозим. Бу эса анча мушкул вазифа. Чунки тараққий этган мамлакатларнинг ҳаммаси ҳам бизни қучоқ очиб қарши олаётгани йўқ. Бу -
Do'stlaringiz bilan baham: |