МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
21
ёнига алоқадор бўлган ўта мураккаб ва ўзаро бир-бири билан боғлиқ бўлган ҳар
қандай ҳаракатларда инсоннинг деярли барча сифатлари, жумладан, қобилият ҳам
иштирок этади. Бунда таълим жараёнида иштирок этувчи инсоннинг барча сифат-
лари ўзъаро бир-бири билан боғлиқ эканлигини айтиб ўтиш лозим, хусусан, бунда
барча ҳаракатлар инсон томонидан моддий ва маънавий маҳсулотни ўзгартиришга
қаратилган бўлса бу масала яна ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назар-
дан олиб қараганда ижодий жараён – бу ижодкорнинг мавжуд билим заҳираси,
кўникма ва маҳоратларини қўллаган ҳолда бизни ўраб турган атроф муҳитни ижодий
ўзгартиришга қаратилган ишлар мажмуидир. Шундай экан, ижод жараёнида инсон
жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган, мутлақо янги, муаллифлик санъат аса-
рини яратади. Жамиятдаги янги маҳсулотга бўлган эҳтиёж эса ўз навбатида ижодий
жараёнга бўлган заруратни белгилаб беради. Айнан шу ҳолат ижодий ғоя, фикр, янги
маҳсулот яратишда қўзғатувчи, ундовчи, рағбатлантирувчи куч сифатида намоён
бўлади.
«Ижод», «ижодий қобилият» категорияларини ўрганиш натижалари бу тушун-
чаларнинг мазмун-моҳиятини аниқлаш имкониятини берди. Ижод кенг қамровли
ижодий жараёнларнии муваффақиятли амалга оширувчи умумий қобилият сифа-
тида қаралиб, талабалар интеллектуал фаоллигининг энг мазмунли шаклларидан
бири сифатида эътироф этилади. Амалий санъатда эса ижод, ижодий кўринишдаги
ҳаракатларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этадиган шахснинг ижодий
қобилияти ҳисобланиб, у қуйидаги ташкил этувчиларга таянади:
•
Когнитив (билиш, тафаккур қилиш, идрок этиш даражаси);
•
Рағбатлантирувчи (ижобий рағбатлантирувчи);
•
Фаол ижодий ҳаракатлар (амалий санъат асарини яратиш).
Олий таълим нуқтаи назаридан ижодий қобилият - бу ижод жараёнида ижод
маҳсулини яратиш учун талабага берилган имконият бўлиб, бунда талаба ўзининг
ижодий маҳоратини намоён қилиш имкониятига эга бўлади. Таъкидлаш жоизки,
билим, кўникма ва маҳорат - бу қобилиятнинг амалдаги кўриниши бўлиб, у онгли
равишда амалга оширилади. Кўникма, одатда, талаба томонидан тушунилган, англаб
етилган ва ихтиёрий равишда бажарилиши мумкин бўлган бошланғич босқичда
олинган билимлар кўринишидаги даража билан белгиланади. Олинган билимлардан
амалда фойдаланишнинг белгиланган қоидалар билан тартибга солинувчи, айрим
операцион хусусиятлар кўринишида тўғри бажарилган ҳаракатлар сифатида намоён
бўлади.
Замонавий илм-фан ижодий қобилиятларни ривожлантиришнинг педагогик вази-
фаларнинг кўлами жуда кенг (интеллектуал, эстетик сифатларни, илмий дунёқарашни
ва коммуникатив қобилиятларни ривожлантириш) бўлиб, ҳозирги кунга қадар бу
мауммонинг ечими тўлақонли ишлаб чиқилган эмас. Ижодни, ижодий қобилиятларни
шакллантиришнинг ягона назарияси мавжуд эмас. Ижодий қобилиятларни ривожлан-
тириш масаласини педагогик нуқтаи назардан тадқиқ этиб, «ривожлантириш» деган
тушунчанинг ўзини аниқлаштиришга ҳаракат қиламиз.
«Ривожлантириш» тушунчасини кенг ва тор маънода ўрганиш мумкин. Педа-
гогикага тегишли бўлган адабиётларда «ривожлантириш» тушунчаси тез-тез
қўлланиб турилади ва у асосан шахсга нисбатан бошқариб бўлмайдиган, тасодифий
ҳодисаларни ифодалаш мақсадида қўлланилади. Замонавий илм фанда «ривожлан-
тириш» тушунчаси инсоннинг экологик, ижтимоий, иқтисодий, ғоявий, психологик
ва бошқа барча турдаги омиллар натижасида ижтимоий мослашуви, ўсиши сифатида
қаралади. Мавзу бўйича фалсафий, психолого-педагогик таҳлиллар, ва «ижод», «ижо-
Do'stlaringiz bilan baham: |