МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
18
ҳисобланган «Таълимда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари» мавзу-
сини мазмуни билан танишамиз.
Ўқув-услубий мажмуада «Таълимда замонавий ахборот-коммуникация техноло-
гиялари» мавзуси икки соатга мўлжалланган ҳамда назарий бўлиб қуйидагича маз-
мун касб этади (1-расм):
Ушбу мавзуни ўтишда тингловчиларнинг ахборот технологиялари бўйича мавжуд
билимлари ҳам эътиборга олинган. Шунинг учун назарий машғулотда ахборот-ком-
муникация технологиялари, фан ва технологиянинг сўнгги ютуқлари ҳамда касбий
фаолиятда самарали фойдаланиш ҳақидаги асосий тушунчаларгина берилиб, унинг
техник воситалари билан тўлиқ таништириш ва уларда ишлаш кўникмаларини шак-
ллантириш кўзда тутилмайди.
Замонавий ахборот технологияларининг таълим жараёнларига жорий этилиши:
– ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларни моделлаштириш орқали фан соҳасини
чуқур ўзлаштирилишига;
– ўқув фаолиятининг хилма-хил ташкил этилиши ҳисобига тингловчининг
мустақил фаолияти соҳасининг кенгайишига;
– интерактив мулоқот имкониятларининг жорий этилиши асосида ўқитиш
жараёнини индивидуаллаштириш ва дифференциялаштиришга;
– сунъий интеллект тизими имкониятларидан фойдаланиш орқали тингловчи-
нинг ўқув материалларини ўзлаштириш стратегиясини эгаллашига;
– ахборот жамияти аъзоси сифатида унда ахборот маданиятининг шакллани-
шига;
– ўрганилаётган жараён ва ҳодисаларни компьютер технологиялари воситасида
тақдим этиш, ўқувчиларда фан асосларига қизиқишни ва фаолликни оши-
ришга олиб келиши билан муҳим аҳамият касб этади.
Юқоридагилардан шундай хулосага келиш мумкинки, назарий машғулотлар
жараёнида ахборот–коммуникация технологиялари соҳасидаги янгиликлар, педа-
гогик дастурий воситалардан дарс машғулотларида самарали фойдаланиш, вир-
туал борлиқнинг таълим муҳитига тадбиқ этилиши каби тушунчаларнинг тинглов-
чиларга сингдирилиши уларнинг креатив фикрлашларини шакллантиришига асос
бўлиб хизмат қилади. Амалий машғулотларда дастурий воситалардан фойдаланиш
кўникмаларини ривожланитириш эса тингловчиларнинг инновацион фаолиятини
шаклланишида ва ривожланишида муҳим рол ўйнайди.
Адабиётлар:
1. Педагогика: энциклопедия. III жилд / тузувчилар: жамоа. -Тошкент: «Ўзбекистон Мил-
лий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2017 . Б. 382.
2. Маҳкамов А.А., Жуманазаров С.С., Машарипов М.П. «Ўқув жараёнида замонавий
ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш» модули бўйича ўқув-услубий мажмуа.
Тошкент, 2020 й. -143 б.
3. Маҳкамов А.А., Жуманазаров С.С., Машарипов М.П. «Таълим жараёнида педагогик
дастурий воситалар» модули бўйича ўқув-услубий мажмуа. Тошкент, 2020 й. -78 б.
4. Маҳкамов А.А., Жуманазаров С.С., Низомхонов С.Э. «Бошқарувда ахборот-коммуника-
ция технологиялари» модули бўйича ўқув-услубий мажмуа. Тошкент, 2020 й.-144 б.
5. Турсунов С., Мамаражабов М.Э., Жуманазаров С.С. «Таълимда ахборот-коммуникация
технологиялари« модули бўйича ўқув-услубий мажмуа. Тошкент, 2017 й.-143 б.
РЕЗЮМЕ
Ушбу мақолада малака ошириш тизимида ахборот технологиялари йўналишида яратилган
Do'stlaringiz bilan baham: |