МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
19
ўқув-услубий мажмуаларнинг назарий машғулотларини мазмунини шакллантириш масаласи
қаралган.
РЕЗЮМЕ
В статье рассматривается формирование содержания теоретической подготовки в области
информационных технологий в системе повышения квалификации.
SUMMARY
The article discusses the formation of the content of theoretical training in the field of information
technology in the system of advanced training.
Очилов Ф.Э., Эгамбердиев М.Ф.
Қарши давлат университети
Таянч сўзлар:
амалий санъат, лаёқат, ижод, ижодий жараён, ижодий қобилиятни ривож-
лантириш, тафаккур қилиш, креативлик, мотивация.
Ключевые слова:
прикладная искусства, способность, творчество, творческий процесс,
развитие творческий способности, познавать, креативность, мотивация.
Key words:
applied arts, ability, creation, creative process, development of creativity, to know,
creativity, motivation.
ТАЛАБАЛАРНИНГ ИЖОДИЙ ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ПСИХОЛОГО-ПЕДАГОГИК
МУАММО СИФАТИДА
Жамият тузилишидаги ўзгаришлардан қатъи назар комил инсонни тарбиялаш
мавзуси ҳар доим долзарб масалалардан бўлиб қолаверади. Айниқса тасвирий,
амалий санъат ва чизмачилик йўналишилари бўйича таълим олаётган талабаларни
билимли, салоҳиятли ўқитувчилар қилиб тарбиялашда бу масала янада муҳимроқ
аҳамият касб этади. Бунда таълим жараёнида фазовий тасаввур билан бир қаторда
ижодий қобилиятларни ривожлантириш асосий ўрин эгаллайди. Ижоднинг мазмун
моҳиятини англаш, уни тушуниш мураккаб ва кўп қиррали масала ҳисобланади.
«Ижод» тушунчасининг назарий асослари, унинг таҳлили масалаларини ўрганиш
билан қатор ўқитувчилар, психологлар, файласуфлар ва олимлар шуғулланишган.
Ижод, тор маънода – ижтимоий-тарихий ва маънавий қийматга эга бўлган,
аввалда мавжуд бўлмаган, сифат жиҳатидан янги, янгидан ижодий меҳнат маҳсулини
яратишга қаратилган инсон фаолиятидир.
Кенгроқ маънода эса ижод ва ижодий жараён – бу инсоннинг субъект сифатида
янгилик яратиш йўлидаги ҳар қандай кўринишдаги назарий ва амалий фаолиятидир.
Ижодий жараёнлар натижасида янги билимлар, ечимлар, фаолият усуллари ва моддий
материаллар яратилиши мумкин. Ижодий жараёнда энг муҳими моддий ёки маъна-
вий қийматлар яратилади ва бунда, албатта, шахсий ва рағбатлантирувчи омиллар
асосий йўналтирувчи сифатида намоён бўлади.
Ижод инсон камолотида объектив ва субъектив аҳамият касб этиб, ўзининг
баҳолаш мезони, қийматлар шкаласи ва психофизик тузилмасига эга бўлади.
Ижодий фаолият тушунчаси шахс индивидининг психофизиологик ўзига хос
томонлари билан узвий боғлиқ ҳолда ўрганилади. Умуман, ижод тушунчаси бевосита
шахсга, унинг ижодий фаолиятига нисбатан қўлланилади. Шундай экан, ижодий
қобилиятни ривожлантиришда психолого-педагогик омилларни ўрганиш ҳар доим
долзарб масала бўлиб қолаверади.
Креативлик, жараёнларга ижодкорона ёндошув шахснинг асосий фундамен-
тал характеристикаларидан бири саналади. Креативлик ижодий жараёнда умумий
Do'stlaringiz bilan baham: |