МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
16
алларини ўзлаштиришга қобилиятини, билимлар индивидуал системасини қўллай
олишини, назарий ва амалий масалаларни еча олиш қобилиятини белгилайди.
Шахснинг ўзи бошқариладиган механизмлари (ШЎБМ)
Инсон ўз фаолиятига нисбатан бошқарувнинг ҳам объекти ҳисобланади: йўлида
чуқурни кўриб у қарорга келади, ўзига-ўзи буйруқ беради, уни айланиб ўтади ёки
сакраб ўтади, шу билан бир вақтда ўз ҳаракатларини назорат қилади.
Ана шундай бошқариш объекти ва субъекти вазифаларини бирга бажарилишини
ўзини бошқариш деб аталади.
Ички ўзини бошқариш механизми асосини учта интеграл сифатлар ташкил этади
(ривожланиш психоген омиллари): эҳтиёжлар, йўналганлик, Мен-концепцияси.
Эҳтиёжлар – бу индивиднинг бирор нарсага талабини ифода этувчи ва одамнинг
психик кучи ва фаоллиги манбаи ҳисобланган унинг фундаментал хусусиятидир.
Эҳтиёжлар моддий (озуқланиш, кийиниш, уй-жой), маънавий (ўрганиш, эстетик
хордиқ олиш), физиологик ва ижтимоийларга ажратилади.
Йўналганлик шахснинг ҳаракатлари ва ишларини йўналтирувчи, мустаҳкам ва
вазиятларга нисбатан боғлиқ бўлмаган сабаблар тўпламидан иборат бўлади.
Шахснинг Мен-концепцияси – бу шахснинг унинг асосида ўз хулқини ташкил
этадиган ўзи ҳақидаги ўзининг мустаҳкам, озми-кўпми даражадаги англаб етадиган
ва кечинмалар тасаввурлар системасидир.
Шахснинг амалий ҳаракат соҳаси (ШАЎС)
Шахснинг амалий ҳаракат соҳаси ижтимоий-зарур билимлар, малака, қобилият,
харакатери ҳолатлари ва бошқа одамнинг амалий фаолияти муваффақиятлилигини
таъминловчи (меҳнат, ижтимоий, бадиий-амалий) сифатлари тўпламидан иборат-
дир. ШАЎС ни ривожлантириш учун одамлар учун ва жамият учун фойдали натижа
олишга қаратилган меҳнат, жамоатчилик, бадиий-амалий фаолиятнинг ўзини ҳеч
нарса билан тенглаштириб бўлмайди.
Адабиётлар:
1. Азизходжаева Н.Н Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат –Т., 2006.
2. Азизходжаева Н.Н. Ўқитувчи мутахасислигига тайёрлаш технологияси -Т: 2000.
3. Саидахмедов Н.С. Янги педагогик технологиялар -Т: Молия нашр., 2003.
РЕЗЮМЕ
Ушбу мақолада мустақиллик даврида таълим соҳасида катта ўзгаришлар ва давлат
дастурларининг амалга оширилиши, бутун таълим мазмунини қайта ташкил этишни, таълим
муассасалари фаолиятини, мақсад ва вазифаларини ҳамда уларни бошқаришни ўзгартириш
шоралари ваинсоннинг шахс сифатида маънавий-ахлоқий ривожланишини таъминлаши мум-
кинлиги ҳақида сўз этилади.
РЕЗЮМЕ
В статье рассматриваются основные изменения в образовании и реализации государствен-
ных программ в период независимости, реорганизация всего содержания образования, меры
по изменению деятельности, целей и задач образовательных учреждений и их руководства,
способных обеспечить духовно-нравственное развитие человека как личности.
SUMMARY
The article discusses the main changes in education and the implementation of state programs
during the period of independence, the reorganization of the entire content of education, measures to
change the activities, goals and objectives of educational institutions and their leadership, capable of
ensuring the spiritual and moral development of a person as a person.
Do'stlaringiz bilan baham: |