МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
12
2. Анъанавий ахборот усуллари – оғзаки ва ёзма нутқ, теледастурлар ва радио
алоқалар ўқитишни компьютерли ташкил этиш, глобал интернет тармоғидан фойда-
ланишга ўз ўрнини бўшатмоқда.
3. Педагогик жараённинг энг муҳим ташкилий қисми ўқитувчи ва ўқувчининг
шахсга йўналтирилган ўзаро муносабатлари бўлиб қолмоқда.
4. Шахсни аҳлоқий тарбиялашга, инсоннинг маънавий қиёфасини шаклланти-
ришга алоҳида аҳамият берилмоқда.
5. Таълим омилларини янада бирлаштириш кўзда тутилмоқда: мактаб, оила,
микро ва макро социумларни.
6. Ижтимоий онг даражасига мос педагогик технологиялар яратишда фаннинг
роли ортмоқда.
7. Таълим технологияларини такомиллаштириш психологик-педагогик нуқтаи
назардан қуйидагилардан иборат:
а) эслаб қолиш вазифаси сифатида ўқитишдан ўзлаштирганларидан фойдала-
нишга имкон берувчи ақлий ривожлантириш жараёни сифатидаги ўқитишга ўтиш.
б) билимлар ассоциатив, статистик моделидан динамик тузилган ақлий ҳаракатлар
тизимига ўтиш.
в) ўрта ўқувчига мўлжалланган ва табақалаштирилгандан ўқитиш индивидуал-
лаш-тирилган дастурларига ўтиш;
г) ўқитишнинг ташқи сабабларидан ички маънавий-иродавий бошқарувига ўтиш.
Ҳозирги шароитларда ўқитувчи, раҳбар замонавий инновацион технологиялар,
ғоялар, йўналишларни билиши керак, илгари маълум бўлганларни қайта кашф этишга
бекорчи вақт сарфламаслиги керак. Бугунги кунда таълим технологиялари кенг турла-
рини ўрганмай туриб педагогик билимли мутахассис бўлиш мумкин эмас, «Педаго-
гик технологиялар» курсини ўрганиш ва лекциялар ана шуларга мўлжалланган.
2. Шахс – инсон-индивид. Педагогика инсон фаолияти соҳаси сифатида объект-
лар ва жараёнлар объектларини ўз ичига олади. Анъанавий субъектли-объектли педа-
гогикада (Я.А. Коменский, И. Гербарт) болага объект роли ажратилади, унга катталар
(ўқитувчи) тажрибасини ўргатади. Болани ҳаётга тайёрлаш бу – системанинг якуний
мақсадидир.
Ҳозирги замон педагогикаси болага ўқув фаолиятининг субъекти сифатида ўзини
амалга оширишга ўзини англашга интилаётган шахсга каби мурожаат этади.
Ана шу нуқтаи назардан қуйидаги саволларга жавоб олиш керак:
1.Муайян шахс сифатида бола қандай ўрин тутади?
2.Қандай жиҳатлар унинг субъектив ҳолатини белгилайди?
3.Унда қайси сифатларни ривожлантириш зарур?
Шахс олий даражадаги мазмунни умумлаштириш сифатида. Академик В.В. Дави-
дов фанга «мазмунли умумлаштириш» терминини киритади, бу фикрлаш амаллари
йўли билан инсон онгида пайдо қилинадиган образни билдиради. Олий даражали
мазмунли умумлаштириш шахс тушунчаси ҳисобланади.
Инсон – индивид жисмоний ва психологик мазмунлар тўпламларини ифода
этади. Инсон психикаси ўз навбатида икки қисмга ажратилади: эмоция (хис-ҳаяжон)
лар ва онг.
Онг инсонни ҳайвонлардан фарқ қилади, у атроф-дунёни инсон миясида акс этти-
ради. Онг шахс деб аталувчининг асосини ташкил этади.
Маълум ижтимоий ва моддий дунёда мавжуд бўлиб, атрофдаги одамлар ва табиат
билан ўзаро муносабатларда бўлиб, ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирок этиб,
инсон кўплаб турли хил сифат ва хислатларга эга бўлган ўзини бошқарувчи система
сифатида ўзини намоён этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |