МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
15
Инсонни цивилизация ҳозирги давр даражасига олиб келган психологик инди-
видуал жараён – бу фикрлашдир. Фикрлаш – инсоннинг атроф-дунёдаги объектлар
ва ҳодисаларни ҳамда уларнинг боғлиқликларини ўрганиш, ҳаётий муҳим вазифа-
ларни ҳал этиш, номаълумни излаш, келажакни кўра билиш жараёнидан иборатдир.
Фикрлаш – бу онгнинг ишлаш жараёни, миянинг ундаги бўла ва олинаётган
ахборотларни қайта ишлаб чиқиши ва натижа олишидир.
Фикрлашни амалга ошириш усулларини ақлий ҳаракатлар усуллари (АҲУ) деб
атайдилар. Уларни қуйидаги тарзда турларга ажратиш мумкин:
1. Фикрлаш асосий воситалари хусусиятлари бўйича: предметли-амалий,
кўргазмали-образли, абстракт, интуитив.
2. Жараённинг матиқий тузилиши бўйича: қиёслаш, анализ, абстрактлаштириш,
умумлаштириш, синтез, турларга ажратиш, индукция, дедукция, инверсия, рефлек-
сия, гипотеза, тажриба ва бошқалар.
3. Натижалар шакли бўйича: янги образни яратиш, тушунчани белгилаш,
мулоҳаза, хулоса, теорема, қонуният, қонун, назария.
4. Фикрлаш мантиқи тури бўйича: мулоҳазали – эмпирик (классик-мантиқий) ва
оқилона-назарий (диалектик-мантиқий).
«Ақлий ҳаракатлар» терминидан ташқари педагогик технологияларда унга яқин
бўлган «ўқув ишлари усуллари» терминидан ҳам фойдаланилади, у билан умумтаъ-
лим малака ва кўникмалари ифодаланади.
Ишлашнинг муҳим умумтаълим усуллари (умумтаълим малака ва кўникмалари)
қуйидагилар ҳисобланади:
1. Ўқув фаолиятини режалаштириш малака ва кўникмаси: ўқув вазифасини
англаб етиш; мақсадни белгилаш; уларга эришиш рационал ва қулай йўлларини
танлаш; фаолият босқичларини кетма-кетлиги ва давомийлигини аниқлаш; фаолият
модели ёки алгоритмини қуриш: дарсда ва уйда мустақил ишлашни режалашти-
риш; кун тартиби, ҳафта, ойлик ишларни режалаштириш.
2. Ўз ўқув фаолиятини ташкил этиш малакаси ва кўникмаси. Синфда иш жойини
ташкил этиш – ўқув воситаларининг мавжудлиги ва ҳолати, уларни тўғри жойлаш-
тириш, қулай гигиеник шароитлар яратиш; иш тартибини ташкил этиш; мустақил
уй ишини ташкил этиш; ақлий ҳаракатлар тартиби ва усулларини белгилаш.
3. Ахборотларни қабул қилиш, ахборотлар турли манбалари билан ишлаш
малака ва кўникмалари: ўқиш, китоб билан ишлаш, конспект тузиш; библиографик
излаш, справочниклар луғатлар билан ишлаш; нутқли тинглаш, эшитганларини
ёзиб олиш; ахборотларни диққат билан қабул қилиш, диққатини бошқариш, куза-
тиш, эслаб қолиш, компьютер билан ишлашни билиш.
4. Фикрлаш фаолияти малакаси ва кўникмаси: ўқув материалларини тушуниб
олиш, асосийсини ажратиб олиш; анализ ва синтез; абстрактлаштириш ва конкрет-
лаштириш, индукция – дедукция, ҳикоя қилишни, жавоб, нутқни тузиш, асослаб
бериш; хулосалар – якунларни ифода этиш; иншо ёзиш; муаммо, масалани ҳал этиш.
5. Ўз ҳаракатлари натижаларини баҳолаш ва тушуниш малакаси ва кўникмаси;
ўқув фаолиятини ўзи назорат қилиши ва ўзаро назорат қилиш; баён этилганни
аниқлигини, ечимнинг тўғрилигини таҳолаш; ҳодисалар турли томонларига баҳо
бериш; иқтисодий, экологик, эстетик, назарий билимлари, амалий кўникмалари
тўғрилигини ва мустаҳкамлишини текшириш малакаси, рефлексив анализ.
Шахснинг ривожланиш мактаб босқичида АҲУ даражаси боланинг
«ўқимишлилик» деб аталувчи кўрсаткичини белгилайди, яъни унинг ўқув матери-
Do'stlaringiz bilan baham: |