МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
23
дир. Санъатнинг барча турлари каби у ҳам икки функцияни амалга оширади. Бир
томондан маънавий маданиятни авлодларга етказувчи, бошқа томондан эса эстетик
дидни, ижодий тафаккурни ва фантазияни ривожлантиради. Бундан ташқари моддий
ва маънавий ҳаётда зарур бўладиган меҳнат кўникмаларини ривожлантириш имко-
ниятини яратади. Талабаларнинг амалий санъат билан танишуви жараёнида уларда
шахснинг тарихий хотира, миллий ўзликни англаш ва ижодий фаоллашув каби сифат-
лари ривожланиб боради.
Бундан ташқари педагогик жараёнларда амалий санъатнинг педагогик потен-
циалидан фойдаланиш инсон онггига, унинг тафаккурига муҳим таъсир ўтказади,
чунки у ўз мазмунига кўра ижодий, тафаккур қилиш ва меҳнатсеварлик каби фазилат-
ларни бирлаштириб, талабанинг ҳар томонлама ривожланишига имконият яратувчи,
кўпқиррали ижодий қобилиятларни шакллантирувчи восита сифатида қаралади.
Аввалда олимлар ва тадқиқотчилар томонидан амалга оширилган назарий илмий
тадқиқот ишларини ўрганиш ва йиғилган маълумотларни таҳлил қилиш асосида
қуйидагича хулосалар қилиш мумкин:
•
«Ижод», «ижодий қобилият» ва «талабаларда ижодий қобилиятларни ривож-
лантириш» тушунчаларини аниқлаш имконини берди;
•
Талабалар ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг муҳим воситалари-
дан бири уларга мотивация бериш эканлиги эътироф этилди;
•
Ижодий жараёнда ижодий қобилиятни ривожлантириш босқичлари ва бу
жараёнда мақсадли ишларни амалга ошириш кетма кетлиги аниқланди;
•
Ижодий қобилиятни ривожлантиришда амалий санъатнинг аҳамияти жуда
муҳим омил сифатидаги салмоққа эга эканлиги эътироф этилди;
•
Амалий безак санъати талабаларни етук мутахассис қилиб тарбиялашда
назарий ва махсус фанларни ўрганишда асос сифатида хизмат қилишлиги,
муаллифлик асарларини яратишда эса ижодий характердаги ишларни амалга
оширишга имкон яратишлиги эътироф этилди.
Адабиётлар:
1. Шайденко Н. А., Подзолков В. Г., Сергеев А. Н., Сергеева А. В. Креативность как психо-
лого-педагогическая категория и объективная реальность. Монография. Издательство ТГПУ
им. Л. Н. Толстого 2008г. – 123 стр.
2. Соловьёва Т.А. Психология личности: пособие для интерактивного изучения курса на
лекциях и во внеаудиторное время: / Т.А.Соловьёва. – Псков, Издательство Псковского госу-
дарственного университета. 2011. – 140 с.
3. Любард Т., Муширу К., Торджман С., Зенасни Ф. Психология креативности: пер.с фр. –
М.: «Когито-Центр», 2009. – С. 215.
4. Кряжева К.Л. Исследование проблемы развития индивидуально-творческих способно-
стей в научной литературе // Педагогический журнал. 2017. Том 7. № 2А. С. 178-187.
РЕЗЮМЕ
Мазкур мақолада талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш психолого-
педагогик муаммо сифатида ўрганилган.
РЕЗЮМЕ
В данной статье изучены развитие творческих способностей студентов как психолого-
педагогическая проблема.
SUMMARY
This article studies the development of students’ creative abilities as a psychological and
pedagogical problem.
Do'stlaringiz bilan baham: |