МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
153
курашчилар синфини тарбиялади ва ривожлантирди.
Биринчи президентимиз И.А. Каримовнинг “Юксак маьнавият енгилмас куч”
асарида заминимизда яшаб ўтган буюк алломаларимиз, мутафакир боболаримиз-
нинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, бемисли илмий-ижодий қадрятлари, бугун ҳам
жаҳон аҳлини ҳайратга солаётганини ғурур билан таькидлаш лозимлигини айтган.
Шу маьнода кейинги пайтда буюк аждодларимизнинг сўнмас даҳосига ҳурмат-
эҳтиром, уларнинг бой илмий меросини ўрганишга бўлган қизиқиши хорижий
элларда ҳам ортиб бораётгани барчамизни қувонтиради.
Энг қадимги манба бўлмиш Камолиддин Ҳусайин Гозургоҳийнинг “Мажо-
лис ул ушшоқ” асарида у “Олий даражадаги авлиёлар қатори” да ёд этилади.
Тақиаддин Авҳадийнинг “Ташқират уш-шуаро” сида Паҳлавон Маҳмуд, “Авлиё-
ларнинг улуғи, машҳур суфийлардан бири” деб баҳо берилган.
Президентимизнинг Амир Темур фаолиятига берган бахосини келтирайлик:
“Бу кўхна дунёда жаҳонгирлар кўп ўтган. Уларнинг аксарияти фақат бузган. Амир
Темурнинг улардан фарқи шундаки, у умир бўйи бунёдкорлик билан машғул
бўлган. У муборак зот айганларки: Қай бир жойдан бир ғиштолсам, ўрнига ўн
ғишт қуйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим.
Соҳибқирон бобомиз Амир Темурнинг ҳам бир оёгида жисмоний камчилик
бўлган. У кишига нисбатан Темурланг, оқсоқ Темур каби номлари ҳам ишлатил-
ган. Албатта бу ғанимлар томонидан ишлатилган.
Кураш туфайли Туркистон тупроғида қанчадан-қанча баҳодирлар,
жаҳонгирлар, алп ўғлонлар ўтган. Буюк жаҳонгир бобомиз Амир Темурни ҳам
жаҳонга машҳур қилишда дастлаб кураш муҳим аҳамиятга эга бўлган. Улуғ бобо-
мизнинг буюк давлатчилик сиёсати, адолатли давлат бошқаруви бутун дунёга маь-
лум ва машҳурдир.
Амир Темур буюк давлат арбоби, маьрифатпарвар ҳукмдор, салоҳиятли сар-
карда бўлиб қолмас-дан, айни вақтда кураш илми ҳадисини мукаммал эгаллаган
кучли полвонсифат сиймо ҳам эди.
Алишер Навоий асарларида инсон ақл-заковати, хиссиёти, хотираси ва
ҳақорат билан бошқа жон-зотлардан фарқ қилар экан, у ўзининг даҳлсиз уру-
шига кўтарилиши, мукаррам ва қодир мовқени тикланиши ва ҳар тарафлама
камолот чўққисига интилмоғи керак, деган фикрлар илгари сурила-ди. Инсон
баркамоллигига интилар экан аввало ўзини жисмоний тарбияламоғи, танини
доимо по-киза сақламоғи, тоза кийинмоғи, жисмоний меҳнат қилмоғи, ичиш
чекиш ва ҳаром луқмалардан сақланмоғи лозим, дейди шоир. Алишер Навоий
ҳазратлари ҳам курашдан, унинг довруғини етти иқлимга таратган полвонлар
баҳсидан ҳузурланган. Шу боис кўплаб асарларида паҳлавонлар ҳаёти ва фаолия-
тига оид ажойиб-ғаройиб воқеалар, лавҳаларни ёзиб қолдирган. Полвонзодаларга
бағишланган маҳсус “Ҳолати Паҳлавон Маҳмуд” маноқиби (таржимаи ҳол асари)
да даҳо ижодкорлар, ўз даврининг тенгсиз полвонзодаси Паҳлавон Маҳмуд кураш
Do'stlaringiz bilan baham: |