МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
152
ланган экан. Уйласам кучим кетади деб озод юрар эканлар. Ривоят қилишларича,
Ҳиндистонда Паҳлавон Маҳмуд ерли аҳолининг ғанимларига қарши жанг қилган
экан. Шундай жангларнинг бирида ўз ҳаётини хавф-хатарга қўйиб, ҳинд рожаси
Рой Попай исмли кишини ўлимдан қутқариб қолади. Бундан миннатдор бўлган
Рожа унга мансаб ва бойлик таклиф этган. Лек, Паҳлавон Маҳмуд “ яхшиси муко-
фот эвазига асир тушган ўн минг Хоразимликни озод этсангиз !” деб сўраган ва
бунга эришгган. Ана шундай ҳақиқий полвон фақат ўзини эмас,аввало элини,
миллатини, юртини ўйлайди. Паҳлавон Маҳмуд ўзининг нафақат жисмоний имко-
ниятларини, балки ички имконятларини ҳам ишга солди ва шу боис ҳам бугун
муборак номи бизнинг қалбимизда, дилимизда яшамоқда. Номдаги пахлавон
сўзи, унинг нақадар буюк инсон бўлганидан далолат беради.
Булардан ташқари Ватандошларимиз Паҳлавон Маҳмуд Кўштенгир, Паҳлавон
Муҳаммад, Мавлоний каби пахлавонларимиз ҳам бор. Улар Мирзо Бобур даврида
яшаганлар.
Паҳлавон Маҳмуд ҳақидаги ёзма маьлумотлар, унинг таржимаи холи ва фао-
лиятини тўлиқ тиклаш учун ҳали етарли эас, шундай бўлсада, бизгача етиб кел-
ган тасқира, маноқиб ва ривоятлардан, тарихшунос ва адабиётшунос олимлар-
нинг асарларидан Паҳлавон Маҳмуднинг машҳур Полвон, ҳунарманд, пўстиндўст
уста ва буюк файласуф шоир бўлганлигини биламиз. Паҳлавон Маҳмуд 1247
йилда Хива шаҳри яқинидаги Қиёт қишлоғида туғилган. Жисмоний ва маьна-
вий камолотни ўзида мужассамлаштирган бу йигитнинг шуҳрати Моварауннаҳр
ва Хуросондан тортиб Эрон ва Ҳиндистонгача етиб борди. У Хоразмнинг кўп
шаҳарларига, ҳатто Ҳиндистонга бориб машҳур полвонлар билан кураш тушади,
лекин ҳеч ерда енгилмайди, бутун умри елкаси ерга тегмай, мамлакатнинг бош
полвони бўлиб қолади. Шу сабабли халқ ўртасида жуда кўп афсона ва ривоятлар
пайдо бўлиб, уни машҳур полвон, халқ ғамхўри, ажойиб Ватанпарвар ва шоир
сифатида тилга олишади. Халқ унга “Паҳлавон” лақабини бериб, уни “Паҳлавон
Маҳмуд”, “Паҳлавон ота”, “Ҳазрати полвон пир” деб эьзозлайди.
Паҳлавон Маҳмуд Пуриё Валий тарихдаги барча пахлавонлар орасида энг
улуғи, энг машҳури ҳамда уларнинг авлиёларидан ҳисобланади. У тарихда реал
шахс сифатида эслатиладиган курашчи паҳлавонларнинг энг қадимгисидир.
Паҳлавон Маҳмуд эсга олинган барча манбаларда унинг лақабидан жой олган
“ Валий” сўзи ушбу номдор курашчи паҳлавоннинг асосий хусусияти сифатида
эслатиб ўтилган.
Алиқули Доғистоний “Риёзуш-шуаро” асарида шундай ёзади: “Паҳлавон
Маҳмуд” илм кони, олий мақом, майдонларнинг мардий-майдони, Валийлик май-
донидаги тери ёпилган паҳлавон ва жасорат майдонидаги курашчи полвонлар сар-
дори бўлиб, кекса фалак у осмонга айлантирилиб отган олам бу кўҳна дунё эса у
юз тубан қилиб ерга йиқилган жаҳондир. У падари бузрукворининг изидан бориб
паҳлавонлик кийимида бу жаҳонни янгилади, озодлик либосида қўлдан келганича
Do'stlaringiz bilan baham: |