МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
148
лар ҳамда фазилатларнинг ўзгарувчанлик ва ўзгармаслик даражасини, техник-
тактик тайёргарликни эгаллашда биологик етилишнинг индивидуал суръатлари
аҳамиятини инобатга олиш муҳим.
Инсонлашган қисми иккита ўзаро алоқадор кичик тизимлардан иборат -
бошқарувчи ва бошқарилувчи. Бошқарилувчи кичик тизимга спортчи ва муҳит
киради, бошқарувчи тизим эса, ўз навбатида, яна бир-бирига тобе боғланган иккита
блокка бўлинади: асосий: мураббий ва ёрдамчи – турли соҳага мансуб шахслардан
иборат (олимлар, тиббий ходимлар, ташкилотчилар, хўжалик ходимлари). Ушбу
вазиятда бизни тайёргарликнинг жараёнли қисми, айниқса, унинг машқланганлик
ҳолатини ривожлантиришга ва спорт формаси динамикасини бошқаришга
йўналтирилган машғулот жараёнига тааллуқли бўлган бўлими кўпроқ қизиқтиради.
Машғулот жараёнини оқилона тузиш – бу, биринчи навбатда, ҳар хил спорт
турлари хусусиятларига мос оптимал машғулот циклларини ўрганишдир; турли
тайёргарлик босқичларидаги машғулот юкламалари динамикаси, спорт формасини
бошқариш, махсус тайёргарликнинг янги оқилона воситаларини излаб топиш.
Спорт машғулотининг бу алоҳида тушунчалари, ҳолатлари ва тамойилларининг
интеграциясига тизимли ёндашув асосида самарали эришилади.
“Тизим” атамасиинг маълум бир варианти ажратиб олинган: 1) тизим ўзаро
боғлиқ элементларнинг яхлит комплекси ҳисобланади; 2) у муҳит билан ўзига
хос бирлик ҳосил қилади; 3) одатда, ҳар қандай текшириладиган тизим янада
юқорироқда турган тизим элементи ҳисобланади; 4) ҳар қандай текширилаёт-
ган тизим элементлари, ўз навбатида, одатда, пастроқ тартибдаги тизим сифатида
қатнашади. Тизимли ёндашув малакали спортчилар тайёргарлиги жараёнини унга
хос бўлган яхлитликда, унинг хусусияти, замонавий функциялари ва хусусиятла-
рига жавоб берадиган ташкилий ва бошқарув даражасида тасаввур қилиш имко-
нини беради.
Миллий спорт тури курашда тайёргарлигининг барча элементлари, томонлари
ва бўғинлари машғулот жараёнини тузиш қонунлари асосида аниқ тузилмани
ҳосил қилади (умумий ва махсус тайёргарлик бирлиги, узлуксизлик, цикллилик ва
бошқ.). Машғулот жараёни кечадиган вақт чегараларига боғлиқ ҳолда қуйидагилар
фарқланади: микротузилма алоҳида машғулот ва микроцикл (ҳафталик мисолида)
тузилмаси мезотузилма – бир қатор тугалланган микроциклларни (умумий даво-
мийлиги, масалан, бир ойга яқин) ўз ичига олувчи босқичлар тузилмаси, йиллик ва
кўп йиллик каби катта машғулот цикллари тузилмаси [4,5,6].
Миллий спорт тури курашда малакали курашчиларнинг индивидуал фаоли-
яти алоҳида, умумий тайёргарликда иштирок этувчи инсонлар – мураббий, бошқа
курашчилар ва айниқса, шериклар, тиббий ходимлар, илмий ходимлар ва бошқалар
фаолияти туридан ажралган ҳолда бажарилиши мумкин эмас. У ҳамкорликдаги
фаолиятнинг таркибий қисми ҳисобланади, унинг давомида кураш гуруҳи барча
аъзоларининг ўзаро мулоқоти юзага келади. Ахборот билан алмашиш, умумий тай-
ёргарлик вазифаларини ҳал этиш, ўзаро идрок этиш ва тушуниш, ўзаро муносабат-
лар ҳамда психологик муҳитни шакллантириш ҳамда бошқаришни ўз ичига олади.
Маълумки, курашчини тайёрлашнинг асосий шакли миллий спорт тури кураш
машғулоти ҳисобланади. Миллий спорт тури кураш машғулоти у ёки бу даражада
Do'stlaringiz bilan baham: |