МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
147
Малакали курашчиларнинг кўп йиллик машғулотлари ҳар томонлама тайёргар-
ликнинг ҳосил бўлишига ёрдам бериши керак, у келгусида халқаро
даражадаги
натижаларни таъминлаши керак бўлади. Кўп йиллик машғулот жараёнини тўғри
тузиш учун жамланган спорт турида навбатдаги разряд меъёрини бажариш учун
оптимал ёшни ҳамда ихтисослашишни бошлаш муддатини аниқлаб олиш муҳим
аҳамиятга эга.
Маълумки, машғулот жараёнининг яхлитлиги аниқ тузилма асосида таъминла-
нади. Бу тузилма алоҳида таркибларнинг (қисмлар, тамойиллар ва бўғинлар) нис-
батан барқарор тартибда бир бутунликка бирлашишини англатади. Бу берилган
элементларнинг қатъий кетма-кетликда намоён бўлиши ва уларнинг ҳар бирининг
аниқ салмоғидаги (улушидаги) қонуний нисбатни билдиради. Бундай ёндашув
охир-оқибат юқори малакали спортчиларнинг самарали тайёргарлигини белгилаб
беради .
Агар бу ҳолатни жисмоний тарбия назарияси ва методикаси нуқтаи назаридан
умумий қабул қилинган қарашда аниқлаштирсак, шуни англаш мумкинки, кўп йил-
лик спорт тайёргарлиги тузилмаси қуйидаги асосий элементлар билан ифодаланади:
- малакали курашчилар билан машғулот жараёнини ташкил этишнинг мақсадга
мувофиқ ёшга хос параметрлари, кўп йиллик истиқболда курашчилар тайёргарлиги
босқичларининг ўзаро боғлиқлиги тартиби (тайёргарлик мақсад ва вазифаларининг
ўзаро боғлиқлиги, умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик, жисмоний ва техник
тайёргарлик таркибларининг уйғунлиги ва ҳ.к.);
- машғулот жараёни мазмунининг миқдорий тавсифлари: тайёргарликнинг ҳар
бир гуруҳидаги машғулот иши, машғулот ва мусобақа юкламалари ҳажми ҳамда
шиддати;
- машғулот жараёни турли бўғинларининг (алоҳида машғулотлар ва уларнинг
қисмлари, босқичлар, даврлар, цикллар) аниқ кетма-кетлиги. Улар ушбу жараён-
нинг фазалари ёки босқичлари ҳисобланади, унинг вақт оралиғидаги қонуний
ўзгаришларини ифода этади.
Машғулот
тузилмаси, умуман, машқланганлик ривожланишининг ички ва
ташқи
омиллари нисбатлари, уларнинг қонуний боғлиқликлари ҳамда ўзаро таъ-
сирлари билан шартланган. Машғулотни оптимал тузиш муаммолари,
биринчи
навбатда, шундан иборатки, машғулот жараёни тузилиши қонуниятларига таяниб,
унга
шундай шакл бериш лозимки, у белгиланган мақсадларга ва уларни амалга
ошириш шароитларига тўлиқ жавоб бериши керак.
Тизимли ёндашувдан фойдаланиш тўғрисидаги назарий ҳолатларни ўрганиш,
ўқув-машғулот жараёнининг турли босқичларида курашчилар тайёрлаш мето-
дикасини таърифлашда мақсадга мувофиқ ишлаб чиқилган тавсияларни асослаш
имконини берди. Шунинг учун малакали курашчиларнинг кўп йиллик тайёргар-
лиги моделини ишлаб чиқишга, курашчилар учун кўп йиллик тайёргарликнинг
алоҳида босқчиларида машғулот ва мусобақа юкламаларини меъёрлаш
тамойил-
ларини аниқлашга киришаётиб, биринчи навбатда, алоҳида функционал тизимлар
ва бутун организмнинг ёшга хос ривожланиш қонуниятларини эътиборга олиш
лозим. Аввало, гетерохронлик ва ривожланишнинг сенситив даврлари мавжудли-
гини, табиий ривожланиш жараёнида ва мақсадли машғулотлар таъсирида сифат-