МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
143
РЕЗЮМЕ
Мақолада гипертермия шароитида қишлоқдаги умумтаълим мактабларида ўқиётган
мактабнинг ўрта ёшдаги қизларида жисмоний тарбия машғулотларида ҳаракатлантирувчи
қобилиятларни такомиллаштиришга йўналтирилган педагогик эксперимент натижалари баён
қилинган.
РЕЗЮМЕ
В статье изложены результаты педагогического эксперимента направленных на совершен-
ствование двигательных способностей девушек среднего школьного возраста обучающихся в
сельских общеобразовательных школахна занятиях физической культуры в условиях гипер-
термии.
SUMMARY
The article presents the results of a pedagogical experiment aimed at improving the motor
abilities of girls of middle school age, students in rural secondary schools at physical culture lessons
in conditions of hyperthermia.
Хабибуллаев С.Х.
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ўқитувчиси
Таянч сўзлар:
ўйиндан ташқари ҳолат аут, жарима тўпи, отворот, фол, четлаштириш, қизил
корточка, 7-метрлик жарима тўпи, бурчак тўпи, майдон маркази, разряд.
Ключевые слова:
внеигровая ситуация аут, пенальти, отворот, таро, увольнение, красная
карточка, 7-метровый пенальти, угловой удар, центр поля, сброс.
Key words:
out-of-game situation out, penalty kick, reprimand, tarot, dismissal, red card, 7-meter
penalty kick, corner kick, center of the field, discharge.
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСЛАРИДА СПОРТ ЎЙИНЛАРИ
ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАТИШНИНГ ПЕДАГОГИК МЕХАНИЗМЛАРИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Кириш. Ўзбекситон Республикаси биринчи президенти И.А.Каримов «Фарзанд-
лари соғлом юрт кудратли бўлур, кудратли юртнинг фарзандлари соғлом бўлади»
деб таъкидлайди. Биринчи Президентимиз фикрини давом эттирар экан, энг аввало
ҳар бир одам ўз соғлиги ҳақида қайғуриши, ҳар бир оила ўзидан соғлом насл, соғлом
зурриёт қолдиришни ўйлаши зарур. Агар фарзанд соғлом, окил, иймон-эътиқодли
бўлса, ота-онасига фақат раҳмат келтиради. Эл-юрт назаридан ҳеч қачон четда
қолмайди деб уқтиради. Жисмоний баркамоллик тарбия тизимида муҳим ўринни
эгаллайди ва бошка тарбиялар билан бирга амалга оширилади. Жисмоний тарбия
ақлий, эстетик ва меҳнат тарбиялари билан ҳамкорлик қилади.
Инсоннингсоғлом ва баркамол ўсиши турли омил ва воситаларга боғлик.
Аввало, наслтоза, соғлом бўлиши керак, шу сабабли биринчи Президентимиз
соғлом ота-онадан албатта, соғлом фарзанд туғулишини алоҳида таъкидлайди.
Қолаверса, яшаш жараёнида санитария-гигиена қоидаларига амал қилиши, табиат-
нинг соғломлаштирувчи омиллари, яъни қуёш, ҳаво ва сув таъсиридан ҳамда жис-
моний машқлардан фойдаланишни тақазо қилади.
Жисмоний тарбиянинг ҳамма босқичларида айрим машқларнинг маъри-
фий, тарбиявий ва гигиеник аҳамияти аниқ мисоллар билан тушунтирилади ва
кўрсатилади. Баркамол авлоднинг ҳаракат қилишга бўлган эҳтиёжини қондиришда
қизиқарли ва мароқли жисмоний тарбия дарслари, спорт машғулотлари муҳим омил
ҳисобланади. Жисмоний тарбиядаги педагогик жараён натижалари дарсларда олиб
Do'stlaringiz bilan baham: |