МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
151
ларимизнинг иб-ратли хаёти ва фаолияти, бемисли илмий-ижодий қадрятлари,
бугун ҳам жаҳон аҳлини ҳайратга солаётганини ғурур билан таькидлаш лозим-
лигини айтган. Шу маънода кейинги пайтда буюк аждодларимизнинг сўнмас
даҳосига ҳурмат-эҳтиром, уларнинг бой илмий меросини ўрганишга бўлган
қизиқиши хорижий элларда ҳам ортиб бораётгани барчамиз-ни қувонтиради. Ана
шундай буюк аждодларимиздан бири Хоразмлик машҳур шоир ва за-бардаст пол-
вон Паҳлавон Маҳмуддир. Паҳлавон Маҳмуд Эрон, Ҳиндистон ва бошқа шарқ
мамлакатларида кураш тушиб донг таратган тенги йўқ паҳлавон, нозиктаб шоир
ва ўз дав-рининг мутаффакири эди.
Нажмиддин Кубро Ҳивадан мамлакат пойтахти Урганчга келади. У кетга-
нидан кейин Хиваликлар қайтиб келишини илтимос қилишади. Чунки, Хивага
улуғ пир эди. Шайх Хиваликларга тез орада улуғ пир юборишни ваьда қилади.
Шундан кейин Урганчда ўзининг бир халифаси Пуриёи валини чақириб айтади,
сен
Хивага борасан, у ерда сенга хотининг бир ўғил туғиб беради. У бизнинг
нафас ўғлимиздир, келажакда паҳлавон бўлиб, бутун Хоразм диёрини сақловчи,
пири бўлиб етишади. Кўпчилик унинг исмини билмай Полвон ота деб аташади.
Пуриёи вали устозининг амри билан Хивага равона бўлади. Хива шахридаги Қиёт
қишлоғига
келганда, унинг хотини ўғил туғиб беради. Чақалоққа туғулишидан
олдин мақтовли бола бўлиши башорат қилингани учун Маҳмуд (мақталган, яхши)
деб исм қўядилар. Маҳмуднинг ёшлик пайти кўчада ўйнаб юрган кезларида Шайх
Мухтор Валий Хива кўчасидан эшак миниб ўтар эканлар, Маҳмуд ул ҳазратнинг
эшакларининг қуйруқларидан тутиб, эшак юра билмас экан. Шунда Мухтор ота
“ Сиз жуда кучлисиз, пахлавонсиз ўғлим, қўйиб юборинг деб ёлворар эканлар...
Маҳмуд ёшлигидан ота касби пўстиндўзлик ва телпакдўзлик ҳунарини пухта
ўрганиб, жисмоний жихатдан жуда бақувват, паҳлавон бўлиб етишади. Пахлавон
Маҳмуд каддаси сирруху Пуриёи вали лақаби билан машҳур. Йигитлик даврида
жисмоний қувватда Эрону Туроннинг барча паҳлавонлари устидан ғолибликка эга
ва қарилик дамларида солиҳ (суфийлик йўлини тутувчи) ва раҳбар (донишманд,
йўловчи) одамларга рухоний жиҳатдан пешво эди...
Паҳлавон Маҳмуд кексайиб қолса ҳам кураш тутишга иштиёқи баланд бўлиб,
унга тенг келадиган полвон топилмаган. Хиванинг мулла, форс ва араб тиллари-
нинг билимдони бўлган Низомиддин хўжанинг бир ривоятида Пахлавон Маҳмуд
ўз тенги Музроб полвонни катта бир даврада курашга чақиради. Паҳлавон Маҳмуд
давра ўртасига чиқиб уни бироз кутгач сабрсизланиб, Музроб полвонни тезроқ
чиқишини сўрайди. Музроб полвон унга мен тайёрман, қара ёнингдаги йигит сен
билан кураш тушади, дейди. Шунда Паҳлавон Маҳмуд унга, бу ёш йигит билан
эмас, сен билан кураш тушишим керак эди-ку, нега келмайсан! деганида, Музроб
полвон унга шундай жавоб берган экан. Ана шу йигит билан кураш тушавер, у
менинг кучимдир, у менинг ўғлим бўлади, Паҳлавон Маҳмуд шу вақтда агар мен
ҳам уйланган бўлсам, менинг ҳам шундай ўғлим, ёш кучим бўлади, деб афсус-