МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
149
малакали курашчи тайёргарлигининг барча бўлимларни қамраб олади, бироқ уни
бутунлай ўз ичига ололмайди. Унга курашчи тайёргарлигининг мунтазам машқлар
жараёнида амалга ошириладиган қисми киради.
Миллий спорт тури кураш машғулоти ва, умуман, курашчи тайёргарлиги
мураккаб биологик ва психик ўзгаришлар комплексини юзага келтиради. Улар
машқланганлик, тайёргарлик, спорт формасининг янада юқори даражасига олиб
келади. Машқланганлик тушунчасини, одатда, кўпроқ курашчи организмида содир
бўладиган ва унинг иш қобилияти ўсишида ифодаланадиган биологик (функционал
ва морфологик) мослашишли ўзгаришлар билан боғлашади.
Улар иккита ўзаро боғлиқ йўналишларда кечади. Биринчидан, тузилмавий ва
биокимёвий ўзгаришлар асосида функционал имкониятлар, организм органлари
ва тизимининг иш қобилияти ортади. Иккинчидан, марказий асаб тизими томони-
дан барча органлар координацияси такомиллашади ва унинг мустақил бошқаруви
яхшиланади. Машқланганлик даражаси қанча юқори бўлса, курашчи ўз ишини
шунча самарали ва мукаммал бажара олади. Шундай қилиб, машқланганлик – орга-
низмнинг маълум бир фаолиятга машғулот орқали эришилган мослашувчанлиги-
дир (адаптациясидир). Машқланганлик шаклланиши жараёнида унинг элементла-
рининг ўзаро алоқалари ўзгаради, шу орқали курашчи иш қобилиятининг омилли
тузилмаси ўзгаради .
Курашчи махсус иш қобилияти динамикаси машқланганлик динамикасига ўхшаш
эгри чизиқ билан ифода этилиши мумкин, деб қабул қилинган. Машқланганлик ва
тайёргарлик доимо ўзгариб туради, бунда уларнинг ўсишига бўлган тенденция
кузатилади. Мураббийлар ва курашчилар машғулот жараёнини шундай тузишлари
керакки, курашда натижа кўрсатишга тайёр туриш ва айни вақтда спорт формасини
эгаллашнинг оптимал шароитлари яратилиши керак. Бу жиҳатдан спорт машғулоти
– спорт формасининг ривожланишини бошқариш жараёнидир.
Адабиётлар:
1. Газиев Н.Р. Спорт машғулотларининг назарий асослари. – Т.: ИТА-пресс, 2018. – 212 б.
2. Арслонов Ш.А. Дзюдо. –Т.: ИТА-пресс, 2018. –132 б.
3. Иванков Ч.Т. Рационализация техники атакующих действий в спортивной борьбе на
примере дзюдо // Наука и школа. –№2. – М., 2016. – 207-212 б.
4. Юшков О.П. Система управляющих воздействий на структуру подготовленности квали-
фицированных борцов:автореф.дис.докторапед.наук; ВНИИФК-М.,1994. – 38 б.
5. Таймуродов А.Р., Атажанов С.Ф. Кураш спортида педагогик маҳоратини ошириш.– Т.:
ИТА-пресс, 2018. – 272 б.
РЕЗЮМЕ
Ушбу мақолада малакали курашчиларни тайёрлаш тизимини шакллантиришнинг услубий
асослари тасвирланган. Курашчиларни тайёрлаш жараёнига таъсир қилувчи баъзи омиллар
кўриб чиқилди.
РЕЗЮМЕ
В данной статье опубликованы методологические основы формирования системы под-
готовки квалифицированных курашистов. Также рассмотрены некоторые факторы, влияющие
на тренировочный процесс курашистов.
SUMMARY
This article describes the methodological foundations of the formation of a system of training
qualified kurashists. Also, some factors influencing the training process of kurashists are considered.
Do'stlaringiz bilan baham: |