Доривор йиғмалар – Species – бу бир қанча турдаги доривор ўсимлик хом-ашёларининг аралашмасидир. Улар дамлама ва қайнатмалар шаклида ичиш учун, ёндириб, ҳосил бўлган тутунидан нафас олиш (чекиш) учун (че- киш учун ишлатиладиган йиғмалар), сиртга ишлатиш учун (чайиш, ванна, примочка) қўлланилади. Доривор йиғмалар қисмларга бўлинган (дозаланган) ва бўлинмаган (дозаланмаган) бўлади. Қисмларга бўлинган доривор йиғма- ларнинг таркибида заҳарли ва кучли таъсир кўрсатадиган моддалар бўлади.
Мисол. Таркибида 2,0 г баҳорги адонис ўти ва 1,5 г валериана илдизи бўлган 10 дозадаги доривор йиғмага рецепт ёзиб берилсин. Доривор йиғма- нинг 1 та дозасини 1 стакан қайноқ сувда дамлаб, 30 дақиқа тиндириб қў- йилгач, сузиб олиб, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун тавсия қилин- син.
Rp.: Herbae Adonidis vernalis 2,0
Radicis Valerianae 1,5
M.f. species
D.t. d. N. 10
S. Доривор йиғманинг 1 та дозасини 1 стакан қайноқ сувда дам- лаб, 30 дақиқа тиндириб қўйилгач, сузиб олиб, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичилсин
Томчиларда дозаланадиган эритмалар
Кучли таъсир қилувчи ва заҳарли таъсирга эга бўлган доривор модда- ларнинг эритмаларини ичиш учун томчиларда дозаланади.
1 мл сувли эритма ≈ 20 та томчига тенг. Бир марта ичиладиган томчи- ларнинг таркибида дорининг бир марталик терапевтик дозаси бўлиши шарт.
Дориларни томчиларда дозалаш усулининг камчиликлари:
1) томчининг катталиги шиша идиш чеккасининг қалинлигига ва атроф- муҳитдаги ҳавонинг ҳароратига боғлиқ ҳолда ўзгариб туриши мумкин;
2) бемор дорини ўлчаётганда адашиб кетиши мумкин;
3) ҳар хил суюқликларнинг 1 мл ида ҳар хил сондаги томчилар бўлиши мумкин.
Келтириб ўтилган камчиликларни камайтириш ва томчиларни яхшироқ ўлчаш учун суюқ дориларни махсус томчилатгичлар (капельницалар) билан дозаланади. Аммо, бу ҳам барча камчиликларни тўлиқ бартараф қила олмай- ди.
Бир марта ичиш учун 5 томчидан 30 томчигача буюрилади. Кўпинча 1 марталик дозани 10-20 томчида берилади. Томчиларда дозаланадиган суюқ дорилар 20 марта ичиш учун етадиган қилиб берилади. Уларга рецепт 3 хил шаклда: кенгайтирилган, қисқартирилган ва фоизли кўринишларда ёзилади.
Мисол. td=0,00025 г бўлган скополамин гидробромиди эритмасини 10 томчидан кунига 3 маҳал ичиш учун 20 мартага етадиган қилиб рецепт ёзиб беринг.
Ҳисоблаш:
1) скополамин гидробромиди 0,00025 г х 20 марта = 0,005 г
2) сув 10 томчи х 20 марта = 200 томчи
20 томчи – 1 мл
200 томчи – х х=10 мл
1) кенгайтирилган шакл:
Do'stlaringiz bilan baham: |