Рецептура



Download 0,82 Mb.
bet29/72
Sana21.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#39754
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   72
Bog'liq
Умумий рецептура, қўлланма

IV. Тест топшириқлари:

  1. Маълум дори шакли кўринишида тайёрланадиган дори воситаси:

    1. дори препарати

    2. дори воситаси

    3. дори моддаси

    4. дори шакли

  2. Врачнинг кўрсатмасига биноан дорихоналарда тайёрланадиган до- ри воситалари:

    1. магистрал препаратлар

    2. официнал препаратлар

    3. новогален препаратлар

    4. гален препаратлар

    5. оддий препаратлар

  3. Фармакопеяга киритилган тайёр дори воситалари:

    1. официнал препаратлар

    2. магистрал препаратлар

    3. оддий препаратлар

    4. новогален препаратлар

    5. гален препаратлар

  4. Таркибидаги кераксиз моддалардан батамом тозаланган, ўсимлик хом-ашёсидан олинадиган препаратлар:

    1. новогален препаратлар

    2. органопрепаратлар

    3. гален препаратлари

    4. официонал препаратлар

    5. магистрал препаратлар

  5. Касалликни даволашда энг кўп ишлатиладиган доза:

    1. терапевтик доза

    2. суткалик доза

    3. курслик доза

    4. бўсаға доза

    5. максимал доза

  6. Дорини дорихонадан шошилинч равишда олиш лозимлигини кўрса- тувчи сўз:

    1. Cito!

    2. Pro auctore!

    3. Signa!

    4. Pro me!

    5. Verte!

  7. Қаттиқ дори модда ёки суюқликларни эритувчида эритиш йўли би- лан олинади:

    1. эритма

    2. суспензия

    3. эмульсия

    4. тиндирма

    5. дамлама

  8. Бир нечта суюқлик ёки суюқликда эритилган қаттиқ модда ара- лашмаси:

    1. микстура

    2. эмульсия

    3. дамлама

    4. тиндирма

    5. суспензия

  9. Суюқ дори шаклларининг таъмини яхшилаш учун қўшиладиган модда:

    1. сироплар

    2. ёғлар

    3. хушбўй сувлар

    4. шилимшиқлар

    5. экстрактлар

  10. Суюқ дори шаклларининг ёқимсиз ҳидини йўқотиш учун қўши- ладиган модда:

    1. хушбўй сувлар

    2. карбон сувлар

    3. шилимшиқлар

    4. сироплар

    5. ёғлар

  11. Суюқ дори шаклларининг таъсирлантирувчи хусусиятини барта- раф қилиш (камайтириш) учун қўшиладиган модда:

    1. шилимшиқ

    2. хушбўй сувлар

    3. сироплар

    4. ёғлар

    5. экстрактлар

  12. Қаттиқ дори модда заррачаларининг суюқликда муаллақ ҳолатда турадиган суюқ дори шакли:

    1. суспензия

    2. эмульсия

    3. микстура

    4. тиндирма

    5. экстракт

  13. Суюқ дори шакллари учун корригенслар: 1) спиртлар 2) шилим- шиқлар 3) хушбўй сувлар 4) шакар 5) натрий гидрокарбонати:

    1. 2, 3

    2. 1, 4, 5

    3. 3, 4, 5

    4. 1, 4

    5. 2, 3, 4



2-МАВЗУ – Дамламалар, қайнатмалар, эмульсиялар. Доривор йиғ-
малар. Томчиларда дозаланадиган эритмалар. Тиндир- малар ва суюқ экстрактлар
Дамламалар, қайнатмалар, эмульсиялар
Дамлама – бош келишик бирлик сонда – infusum, қаратқич келишик бирлик сонда – infusi, қисқартирилган ҳолда – inf.
Қайнатма – бош келишик бирлик сонда – decoctum, қаратқич келишик бирлик сонда – decocti, қисқартирилган ҳолда – dec.
Доривор ўсимлик хом-ашёси (барглар, ўтлар, илдизлар ва бошқалар) сув ҳаммомида +1000С ҳароратдаги сув билан муайян вақт мобайнида ишланга- нида шифобахш ўсимликларнинг таъсир қилувчи моддалари ажралиб чиқади. Ўсимлик хом ашёсидан сувда олинган бундай ажратмаларга дамламалар ва қайнатмалар дейилади. Дамламалар кўпинча ўсимликнинг юмшоқ қисмлари- дан: барглар (folia), гуллар (flores), ўтлар (herbae) дан, айрим пайтларда эса қаттиқ қисмидан тайёрланади. Қайнатмалар одатда ўсимликларнинг бирмун- ча дағал, қаттиқ қисмлари (илдизлари – radix, пўстлоғи – cortex, илдизпояси – rizoma) дан, баъзи ҳолларда эса юмшоқ қисмидан тайёрланади.
Дамламалар 15 дақиқа қайнатилиб, батамом совуганидан кейин фильтр- ланади. Қайнатмалар 20-30 дақиқа қайнатилиб, қайноқ ҳолида фильтрланади (агар совуб қоладиган бўлса лиқилдоқсимон (холодессимон) масса ҳосил бў- лади). Дамламалар ва қайнатмалар тез бузилиб қоладиган бўлгани учун улар бевосита беморга беришдан олдин кўпи билан 3-4 кунга етадиган қилиб, ке- ракли миқдорда дорихоналарнинг ўзида тайёрланади ва бунда албатта улар- ни ўсимликнинг қайси қисмидан тайёрлаш лозимлиги тўғрисидаги кўрсатма ҳам берилиши керак. Улар кўпинча ош қошиқларда (айрим пайтларда – де- серт ва чой қошиқларда) ичиш учун буюрилади. Дамламалар ва қайнатма- ларни ёзиб беришнинг ягона (қисқартирилган) шакли бор.
Дамламалар ва қайнатмалар тайёрлаш учун ўсимликларнинг қуйидаги
стандарт концентрациялари қабул қилинган:
1. Таркибида заҳарли моддалар сақловчи ўсимликлар учун – 1:400 нис- бат. Бу гуруҳга қуйидаги ўсимликлар киради:
а) Ангишвонагул барги – Folium Digitalis
б) Ипекакуана илдизи – Radix Ipecacuanhae
в) Сичқон ўт (ёки термопсис ўти) – Herba Thermopsidis
2. Таркибида кучли таъсир кўрсатувчи моддалар сақловчи ўсимликлар учун – 1:30 нисбат. Ушбу гуруҳга қуйидагилар киради:
а) Марваридгул ўти – Herba Convallaria
б) Валериана илдизи – Radix Valerianae
в) Баҳорги адонис ўти – Herba Adonis vernalis
г) Сано илдизи – Radix Sennae
д) Шоҳкуя (қоракуя, қорамуғ) замбуруғи – Secale cornutum
3. Қолган барча (таркибида заҳарли ва кучли таъсир кўрсатадиган мод- далар бўлмаган) ўсимликлар учун – 1:10 нисбат.
Келтирилган фикр-мулоҳазаларни жамлаштирган ҳолда дамлама ва қай- натмаларга рецепт ёзишда қуйидагиларга амал қилиш лозим:
1) рецепт фақат қисқартирилган шаклда ёзилади;
2) дамлама ва қайнатмалар 12 марта ичиш учун етадиган қилиб берила- ди (180-200 мл миқдорида);
3) ўсимликларнинг миқдори эритувчига нисбати махсус стандарт кон- центрацияларга асосан ҳисобланади;
4) фақат ош қошиқларда дозаланади.
Мисоллар: 1. Термопсис ўтидан тайёрланадиган дамламага рецепт ёзиб берилсин. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун тавсия қилинсин.
Ҳисоблаш:
1) сув 15 мл х 12 мартага=180 мл, ҳисоблашга осон бўлиши учун 200 мл қилиб олиш мумкин;
2) 1:400 400 мл – 1 г
200 мл – х

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish