Суспензиялар
Суспензиялар – suspensio (бош келишик, бирлик сонда suspensio, қарат- қич келишик, бирлик сонда suspensionis, қисқартирилган ҳолда – susp.).
Суспензиялар – суюқликда эримайдиган қаттиқ дори моддаларнинг су- юқликдаги муаллақ ҳолатдаги майда-майда заррачаларидир. Улар дисперс муҳит (сув, ўсимлик мойлари, глицерин ва б.) ва дисперс фаза (суюқликда мутлақо эримайдиган қаттиқ дори моддаларнинг заррачалари) дан ташкил топган дисперс тизим ҳосил қилади. Суспензиялар коллоид эритмалардан му- аллақ ҳолатдаги заррачаларининг ўлчамлари билан фарқ қилади (0,1 мкм дан катта). Заррачаларнинг ўлчамига боғлиқ ҳолда юпқа (0,1-1 мкм) ва дағал (1 мкм дан катта) суспензиялар фарқланади. Суспензиялар ичиш ва сиртга қўл- лаш учун буюрилади. Стерил суспензияларни мушак ичига юбориш мумкин. Суспензиялар рецептда кенгайтирилган ва қисқартирилган шаклларда ёзила- ди. Рецептда суспензияни чайқатиш тўғрисида албатта кўрсатма берили- ши шарт! Агарда суспензияларни тайёрлашда суюқлик ўрнида сув ишлатил- са, бундай суспензияга рецепт фақат фоизли шаклда ёзилади.
Мисол. Гидрокортизон ацетатнинг сувдаги 0,5 % ли суспензиясидан 10 мл ёзиб берилсин. Кўзга 2 томчидан кунига 4 маҳал томизиб туриш учун буюрилсин.
Rp.: Suspensionis Hydrocortisoni acetatis 0,5 % – 10 ml
D.S. Кўзга 2 томчидан кунига 4 маҳал томизилсин. Ишлатиш- дан олдин чайқатилсин!
Шунингдек официнал суспензиялар ҳам бўлади. Улар рецептда қисқар- тирилган шаклда ва концентрацияси кўрсатилмаган ҳолда ёзилади.
Мисол. Гризеофульвин суспензиясидан 100 мл ига рецепт ёзиб берилсин. 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун буюрилсин.
Rp.: Suspensionis Griseofulvini 100 ml
D.S. 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал ичилсин. Ишлатишдан олдин чайқатилсин!
1-МАВЗУ БЎЙИЧА ТАЛАБАЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ ТАЙЁРЛАНИШЛАРИ УЧУН ТОПШИРИҚЛАР
I. Қуйидагиларга рецепт ёзинг:
1. Натрий бромиди (Natrii bromidum) эритмасидан 200 мл га шундай ҳисоб билан рецепт ёзингки, унда бемор 1 ош қошиқ эритмада 0,3 г натрий бромиди қабул қилсин. 1 ош қошиқдан кунига 2 маҳал ичиш учун.
2. Калий хлориди (Kalii chloridum) нинг 10% ли эритмасидан 200 мл га. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
3. Калий бромиди (Kalii bromidum) эритмасидан 180 мл га шундай ҳисоб билан рецепт ёзингки, унда бемор ҳар сафар ичганида 1 ош қошиқ эритмада 0,5 г калий бромиди қабул қилсин. 1 ош қошиқдан кунига 2 маҳал ичиш учун.
4. Кальций хлориди (Calcii chlotidum) нинг 10% ли эритмасидан 200 мл га. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
5. Натрий салицилати (Natrii salicylas) эритмасидан 5 кунга етадиган қилиб шундай ҳисоб билан рецепт ёзингки, унда бемор 1 ош қошиқда 1,0 натрий салицилати қабул қилсин. 1 ош қошиқдан кунига 4 маҳал ичиш учун.
6. td=5 сг бўлган кофеин натрий-бензоати (Coffeini natrio-benzoas) эритмасини 12 марта қабул қилишга, 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
7. Натрий салицилати (Natrii salicylas) эритмасига (td=0,5 г), қошиқлаб ичиш учун. 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал, 4 кунга.
8. td=2 дг бўлган калий бромид (Kalii bromidum) эритмасига. 4 кунга, 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
9. Натрий бромиди (Natrii bromidum) эритмасига (td=5дг), 4 кунга, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
10. td=2 сг бўлган натрий бромиди (Natrii bromidum) эритмасига, чой қо- шиқларда, 4 кунга. 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
11. td = 3 дг бўлган аммоний хлориди (Ammonii chloridum) эритмасига. 4 кунга мўлжаллаб, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
12. md=5 дг бўлган амидопирин (Amidopyrinum) эритмасига, 4 кунга ета- диган қилиб. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
13. td=5 дг бўлган калий йодид (Kalii iodidum) эритмасига, ош қошиқ- ларда, 4 кунга етадиган қилиб. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
14. td=5 дг бўлган калий хлорид (Kalii chloridum) эритмасига, ош қошиқ- ларда, 4 кунга етадиган қилиб. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
15. td=2 дг бўлган калий бромиди (Kalii bromidum) эритмасига, чой қо- шиқларда, 4 кунга етадиган қилиб. 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
16. td=1,5 г бўлган кальций хлориди (Calcii chloridum) ва оддий сироп (sirupus simplex) дан ташкил топган аралашмага, 4 кунга. 1 ош қошиқдан ку- нига 3 маҳал ичиш учун.
17. td=1 г бўлган кальций хлориди (Calcii chloridum) ва олча сиропи (sirupus cerrasi) дан ташкил топган аралашмага, 4 кунга етадиган қилиб, 1 де- серт қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
18. td=0,5 бўлган хлоралгидрат (Chlorali hydratum) ва сув билан тенг
миқдордаги арабий елим шилимшиғи (Mucilago Gummi arabicum) дан ташкил топган аралашмани 4 марта қабул қилишга. 1 ош қошиқдан ухлашдан олдин ичиш учун.
19. td=0,5 бўлган висмут асосли нитрати (Bismuti subnitras) ва сув билан тенг миқдордаги ўрик елими шилимшиғи (Mucilago Gummi Armeniacae) дан ташкил топган аралашмани 10 марта қабул қилишга. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
20. Левомицетин стеарати (Laevomycetini stearas) нинг 5% ли суспензия- сидан 100 мл га. 1 десерт қошиқдан кунига 4 маҳал ичиш учун.
21. Олететрин (Oletetrinum) нинг 100 мл суспензиясига. 1 ош қошиқдан кунига 4 маҳал ичиш учун.
22. Бактрим (Bactrimum) нинг 200 мл суспензиясига. 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.
Do'stlaringiz bilan baham: |