Асосий рецептура қисқартмалари
Қисқартмалар
|
Тўлиқ ёзилган ҳолати
|
Ўзбек тилидаги таржимаси
|
āā.
|
аnа
|
тенг миқдорда
|
ас., aсid.
|
асidum
|
кислота
|
аmр.
|
аmрulla
|
ампула
|
aq.
|
aqua
|
сув
|
aq. pur.
|
aqua purificata
|
тозаланган сув
|
but.
|
butyrum
|
мой (қаттиқ мой)
|
соmр., срs., cp
|
соmроsitus (а, um)
|
мураккаб
|
D.
|
Da (Detur, Dentur)
|
Бер (берилсин, берилган бўлсин)
|
D.S.
|
Da, Signa
|
Бер, белгила
|
|
Detur, Signetur
|
Берилсин, белгилансин
|
D.t.d.
|
Da (Dentur) tales dosis
|
Бер (берилган бўлсин) ушбу дозада
|
dil.
|
dilutus
|
суюлтирилган
|
div.in p.aeq.
|
divide in partes aequales
|
тенг миқдорга бўлинг (қисмларга ажрат)
|
extr.
|
extractum
|
экстракт
|
f.
|
fiat (fiant)
|
ҳосил бўлсин
|
gtt.
|
gutta, guttae
|
томчи, томчилар
|
inf.
|
infusum
|
дамлама
|
in аmр.
|
in аmрullis
|
ампулаларда
|
in tab.
|
in tab(u)lettis
|
таблеткаларда
|
lin.
|
linimentum
|
линимент
|
liq.
|
liquor
|
суюқлик
|
M.pil.
|
massa pilularum
|
пилюла массаси
|
М.
|
Мisce, Мisceatur
|
аралаштир (аралаштирилган бўлсин)
|
N.
|
numero
|
рақам билан
|
о1.
|
о1еum
|
мой (суюқ)
|
раst.
|
раsta
|
паста
|
рi1.
|
рilula
|
пильюла, ҳаб дори
|
р.аeq.
|
раrtes аequales
|
тенг миқдорда
|
рpt., рrаес.
|
prаeсiрitatus
|
чўкма
|
рulv.
|
рulvis
|
кукун, сочма
|
q.s.
|
quantum satis
|
қанча талаб қилса, керагича
|
r., rad.
|
radix
|
илдиз
|
Rр.
|
Recipe
|
ол
|
Reр.
|
Rерete, Repetatur
|
қайтар, (қайтарилсин)
|
rhiz.
|
rhizoma
|
илдизпоя
|
S.
|
Signa, Signetur
|
белгила, (белгилансин)
|
sem.
|
semen
|
уруғ
|
simpl.
|
simplex
|
оддий
|
sir.
|
sirupus
|
сироп (шарбат)
|
sol.
|
solutio
|
эритма
|
supp.
|
suppositorium
|
шамча (суппозиторий)
|
tab.
|
tab(u)letta
|
таблетка
|
t-ra, tinc.
|
tinctura
|
тиндирма
|
ung.
|
unguentum
|
суртма
|
vitr.
|
vitrum
|
шиша идиш
|
Наркотиклар ва уларга тенглаштирилган дори воситаларига рецепт, уларнинг дори шаклларидан қатъий назар, махсус формадаги бланкаларга ёзилади ва улар даволаш-профилактика муассасаси бош шифокорининг им- зоси, муассаса штампи, думалоқ муҳри ҳамда шифокорнинг шахсий муҳри билан тасдиқланади. Бундай бланкалар бош шифокорларда, сейфда сақла- нади ва ишлатилганда махсус ҳисобга олиб борилади.
Битта рецепт бланкасига таркибида заҳарли ёки наркотик модда сақлов- чи биттагина дори воситаси ёзилиши мумкин, бошқа ҳолларда эса иккитадан ортиқ бўлмаган воситага ёзилади. Беморнинг аҳволи дорини дорихонадан шошилинч равишда бериб юборишни талаб қиладиган бўлса, рецептнинг юқорисидан ўнг бурчагига Cito! (тез) ёки Statum! (дарҳол ёки зудлик билан) деб ёзиб қўйилади. Бунда дори шошилинч равишда навбатдан ташқари тайёрлаб берилиши лозим. Агар врач дори воситасини ўзи учун ёзган бўлса, бунда рецепт бланкасида Pro auctore – Муаллиф учун ёки Pro me – Ўзим учун деб ёзиши лозим.
Қайд қилинганлар янада тушунарли бўлиши учун шу жойда РЕЦЕПТ БЛАНКИНИНГ НАМУНАСИни ҳам келтириб ўтишни лозим деб топдик.
Рецепт бланкининг ўлчами: эни 105 мм, бўйи 148 мм.
Паспорт қисми
|
1. Даволаш-профилактика муассасасининг штампи
2. Рецепт ёзилган вақт (сана) 2.IX.2011 й. .
3. Беморнинг исми-шарифи _______________________
4. Беморнинг ёши _______________________________
5. Врачнинг исми-шарифи ________________________
6. Касаллик тарихи № ____________________________
|
Рецептура қисми
|
Rp.: basis (асосий таъсир кўрсатувчи модда)
adjuvans (қўшимча таъсир кўрсатувчи модда)
corrigens (тўғриловчи модда)
constituens (шакллантирувчи модда)
M.f. (Misce ut fiat – аралаштир, … ҳосил бўлсин)
D.t.d.N. (Da tales dosis Numero – шундай дозалар-дан … тасини бер)
S. (Signa – белгила, тушунтир)
Врачнинг шахсий муҳри Врачнинг имзоси__________
Рецептнинг амал қилиш муддати ___________________
|
Дори шаклларининг таснифланиши (классификацияси)
Дори шакли – дори моддаларининг улардан етарли даражадаги профи- лактик ёки даволавчи самара олиш учун ишлатишга қулай ҳолга келтирилган шаклидир. Битта дори моддаси бир нечта дори шаклида тавсия қилиниши мумкин (эритма шаклида, суртма шаклида, таблеткаларда ва б.). Қуйидаги
дори шакллари тафовут қилинади: суюқ, юмшоқ ва қаттиқ дори шакллари.
Суюқ дори шакллари
Суюқ дори шаклларига қуйидагилар киради:
-
1)
|
эритма
|
–
|
solutio
|
2)
|
дамлама
|
–
|
infusum
|
3)
|
қайнатма
|
–
|
decoctum
|
4)
|
тиндирма
|
–
|
tinctura
|
5)
|
аралашма
|
–
|
mixturа
|
6)
|
инъекция учун ишлатиладиган эритмалар
|
–
|
injectio
|
7)
|
экстракт
|
–
|
extractum
|
8)
|
эмульсия
|
–
|
emulsum
|
9)
|
шилимшиқ
|
–
|
mucilago
|
10)
|
суспензия
|
–
|
suspensio
|
11)
|
суюқ суртма
|
–
|
linimentum
|
Изоҳ: линимент – таркибий қисмларига кўра юмшоқ, консистенциясига кўра эса суюқ дори шаклларига мансубдир.
Эритмалар
Эритмалар – solutiones (эритма – бош келишик бирлик сонда solutio, қаратқич келишик бирлик сонда – solutionis, қисқартирилган ҳолда – sol.).
Эритма суюқ дори шакли бўлиб, қаттиқ дори модда ёки суюқликларни эритувчида эритиш йўли билан олинади. Эритма иккита таркибий қисмдан: эритиладиган модда ва эритувчидан иборат бўлади. Эритувчи тариқасида кўпинча дистилланган сув (Aqua destillata), этил спирти (Spiritus aethylicus), глицерин (Glycerinum) ва суюқ мойлар: шафтоли мойи (Oleum Persicorum), вазелин мойи (Oleum Vaselinum) ва бошқалар ишлатилади. Эритмалар ичиш, сиртга қўллаш ва инъекция қилиш учун ишлатилади. Ичиладиган эритмалар одатда даражаларга бўлинган стаканчаларда, қошиқларда ҳамда томчиларда дозаланади (берилади).
Қошиқларда дозаланадиган (бериладиган) эритмалар
Терапевтик дозасининг аҳамияти катта бўлмаган эритмаларни ичиш учун қошиқларда дозаланади. Қошиқларнинг ҳажми қуйидагича:
1 чой қошиқ – 5 мл;
1 десерт қошиқ – 7-8 мл ≈ 10 мл;
1 ош қошиқ – 15 мл.
Қошиқларда дозаланадиган эритмаларга одатда рецепт кунига 3 маҳал ва 4 кунга етадиган қилиб, ҳаммаси бўлиб 12 марта қабул қилишга (3 маҳал х 4 кун = 12 марта) ёзиб берилади. Эритмалар рецептда 3 хил шаклда: кенгай- тирилган, қисқартирилган ва фоизли (процентли) кўринишда ёзилади.
Мисол. td=0,3 г бўлган натрий бромид (Natrii bromidum) эритмасига 4 кунга етадиган қилиб рецепт ёзиб берилсин. Бунда бемор эритмани 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичсин.
1. Рецептнинг биринчи шакли – ёйилган, тўлиқ, кенгайтирилган шакл:
Rp.: Natrii bromidi 3,6 (0,3 г х 12 марта = 3,6)
Aquae destillatae 180 ml (15 мл x 12 марта = 180 ml)
M.f. solutio
D.S. 1 ош қошиқдан бир кунда 3 маҳал ичилсин
2. Рецептнинг иккинчи шакли – қисқартирилган шакл:
Rp.: Solutionis Natrii bromidi 3,6 – 180 ml
D.S. 1 ош қошиқдан бир кунда 3 маҳал ичилсин
3. Рецептнинг учинчи шакли – фоизли (процентли) шакл:
180 мл – 3,6
100 мл – х
, демак, эритма 2 фоизли экан.
Rp.: Solutionis Natrii bromidi 2 % – 180 ml
D.S. 1 ош қошиқдан бир кунда 3 маҳал ичилсин
Масала: 2 фоизли эритманинг 1 ош қошиғида қанча натрий бромид бор- лигини аниқланг.
2 % = 100 мл – 2 г
15 мл – х
Демак, 1 ош қошиқ эритмада (15 мл да) 0,3 г натрий бромид бор экан.
Микстура
Аралашма (микстура) – mixtura (микстура – бош келишик бирлик сонда mixtura, қаратқич келишик бирлик сонда – mixturae, қисқартирилган ҳолда – mixtr.) – суюқ дори моддалар ёки суюқ ва қаттиқ дори моддаларнинг ара- лашмасидир. Улар тиниқ, лойқа ва ҳатто чўкмали бўлиши мумкин. Миксту- ралар асосан ичиш учун буюрилади. Микстуралар кенгайтирилган ва ярим қисқартирилган шаклда ёзилади. Рецептда микстуранинг таркибий қисмлари ва уларнинг миқдори кўрсатилади. Шундан кейин M.D.S. (Misce. Da. Signa – Аралаштир. Бер. Белгила.) деб ёзилади. «Микстура» сўзи рецептда ёзил- майди. Микстуралар чой, десерт ва ош қошиқларида берилиб, 12 марта ичиш учун етадиган қилиб буюрилади.
Мисол. Терапевтик дозаси 0,1 г бўлган кофеин натрий-бензоати ва 0,5 г бўлган анальгинлардан ташкил топган аралашмага рецепт ёзиб берилсин. 1
ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун буюрилсин.
Ҳисоблаш:
1) Кофеин натрий-бензоати – 0,1 г х 12 марта = 1,2 г
2) Анальгин – 0,5 г х 12 марта = 6,0 г
3) Сув (1 ош қошиқда 15 мл) – 15 мл х 12 марта = 180 мл
Do'stlaringiz bilan baham: |