Рецептура


Дори моддаларининг олиниш манбалари



Download 0,82 Mb.
bet20/72
Sana21.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#39754
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   72
Bog'liq
Умумий рецептура, қўлланма

Дори моддаларининг олиниш манбалари
Дори воситаси (дори) турли касалликларнинг профилактикаси ва даво- си учун ишлатиладиган бир ёки бир нечта дори моддасини ўзига қамраб ола- ди. Дори моддаси – дори воситаси сифатида ишлатиладиган индивидуал кимёвий бирикмадир. Маълум дори шакли кўринишида тайёрланган дори воситасига эса дори препарати дейилади.
Доривор моддалар анорганик бирикмалардан, ҳайвонлар организмидан, ўсимликлардан, шунингдек синтез қилиш йўли билан олинади. Дори хом-ашёсига қуритиш ва майдалаш йўли билан ишлов бериш натижасида олинган препаратларни оддий препаратлар дейилади. Шифобаҳш ўсимликлардан махсус ишлов бериш натижасида ажратиб олинган ва таркибидаги кераксиз (балласт) моддалардан батамом тозаланмаган препаратларни гален препа- ратлари дейилади. Уларни асосан ичиш учун тавсия қилиш мумкин. Булар- га дамлама ва қайнатмалар, тиндирма ва экстрактлар киради.
Новогален препаратлар эса доривор хом-ашёдан кимё-фармацевтика саноатида имкони борича таркибидаги балласт моддалардан тозалаш йўли билан олинган ажратмалардир (уларда ўсимликдаги таъсир қилувчи модда- ларнинг жами бўлади). Шунинг учун уларни ҳам энтерал, ҳам парентерал қўллаш мумкин.
Дозалар ва ўлчов бирликлари
Д о з а – бу доривор модданинг миқдоридир.
Унинг қуйидаги асосий турлари мавжуд:
1) максимал ёки юқори доза (md);
2) терапевтик ёки ўрта доза (td);
3) заҳарли ёки токсик доза;
4) ўлим чақирадиган ёки летал доза (ld).
Шунингдек, бир марталик, суткалик ва курслик дозалар ҳам мавжуд.
Шифокорлар рецепт ёзиш жараёнида зарур бўлиб қолганда асосан қуйидаги ҳисоблаш формулаларидан фойдаланишлари мумкин:
1. Максимал доза (md) дан терапевтик доза (td) ни ҳисоблаш формуласи:

2. Катталар терапевтик дозаси (td) дан ёш болаларга терапевтик доза ҳи-соблаш формулалари:
а) ёшга боғлиқ ҳолда б) вазнга боғлиқ ҳолда



Изоҳ: мазкур формулаларда td – терапевтик доза, md – максимал доза, Ёбола – боланинг ёши, 24 – катталар билан ёшлар орасидаги чегаравий ёш, Вбола боланинг вазни, 70 – катталарнинг ўртача оғирлиги.
Ўлчов бирлиги қилиб 1 грамм қабул қилинган, яъни 1 см3 дистилланган сувнинг 4оС даги оғирлиги. Рецептда грамм қуйидагича ёзилади:




Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish