Ифодаланиши
|
Рецептда ёзилиши
|
Ўқилиши
|
1
|
1,0
|
1 грамм
|
|
0,1
|
1 дециграмм
|
|
0,01
|
1 сантиграмм
|
|
0,001
|
1 миллиграмм
|
|
0,0001
|
1 децимиллиграмм
|
|
0,00001
|
1 сантимиллиграмм
|
|
0,000001
|
1 микрограмм
ёки гамма
|
Рецептнинг умумий тузилиши ва аҳамияти
Рецепт – врачнинг дорихонага дори тайёрлаш тўғрисидаги ёзма мурожа- ати бўлиб, бунда бемор доридан қандай қилиб фойдаланиши кераклиги ҳақи- да маълумот ҳам берилади. Рецепт тиббий ва юридик жиҳатдан муҳим хуж- жат бўлиб, дорихоналардан кўпчилик дориларни олиш учун ягона асос бўлиб хизмат қилади.
Рецептлар маълум қоидаларга риоя қилинган ҳолда ёзилади. Ҳозирда мамлакатимизда рецепт ёзиш қонун-қоидалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2010 йил 18 июнда қабул қилинган “Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шу- нингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини ре- цепт асосида бериш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 191-сонли буйруғи (2010 йил 29 июнда 2118-сон билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган) да ўз аксини топган.
Мазкур буйруққа асосан барча даволаш-профилактика муассасаларида беморларга дори воситаларини тайинлаш ташхис ва даволаш стандартлари асосида бир марталик, кунлик ва курслик дозаларини аниқлаш орқали касал- ликнинг оғирлиги ва хусусиятига ҳамда беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳол- да даволовчи шифокор томонидан амалга оширилади.
Беморга тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки киритиш усули, миқдори, давомийлиги ва б.) унинг тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихи ва б.) да қайд қилинади ва бе- восита даволовчи шифокор томонидан имзоланади.
Даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томони- дан дори воситалари рецепт асосида тайинланганда, рецептда шифокорнинг фармацевт ходимга дори воситасининг таркиби, дори шаклининг номи ва до- рини тайёрлаш ҳамда бериш тўғрисидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида ёзи- лади. Лотинча текст рецепт бланкида Rp.: белгиси билан бошланади, бу – Recipe (ол) маъносини билдиради. Ундан кейин дориларнинг номи асосан қаратқич келишигида ёзилади. Ҳар бир модда номининг ўнг томонида унинг миқдори кўрсатилади. Рецептда суюқ дори моддалар миқдори миллилитрлар (мл) ҳисобида, юмшоқ ва қаттиқ дори моддалар эса граммлар ҳисобида бел- гиланади (масалан: 1,0; 0,1; 0,01). Агарда препарат томчиларда дозаланади- ган бўлса, у ҳолда томчиларнинг миқдори gtts. (guttas – томчи) сўзидан кейин рим рақамлари билан белгиланади, масалан: gtts V. Агарда препаратнинг до- заси таъсир бирликларида ёки халқаро бирликларда ўлчанадиган бўлса, у ҳолда рецептда оғирлик ва ҳажм бирликлари ўрнига таъсир бирликлари ёки халқаро бирликлар сони ёзилади (500.000 ТБ ёки ХБ). Агарда бир нечта дори моддасининг дозаси бир хил бўлса, у ҳолда моддаларнинг ўлчами охиргиси- нинг номидан кейин бир марта āā (ana – тенг миқдорда) сўзидан кейин ёзи- лади. Рецептнинг лотинча матни ҳамиша S. белгиси билан тугалланади. Бу- нинг маъноси Signa (белгила, тушунтир) демакдир. Бундан кейин бемор учун доридан қандай фойдаланиши тўғрисидаги йўл-йўриқлар кўрсатилган ўзбек ёки рус тилидаги сигнатура ёзилади.
Рецепт беморга унинг ёши, дори воситасининг савдо номи билан па- тентланмаган халқаро ёки кимёвий номи, мураккаб таркибли дори воситала- ри учун савдо номи, дори воситаси экстемпорал усулда тайёрланганида унинг таркибига кирувчи дори воситаларининг номлари, шунингдек улар- нинг дозаси, даврийлиги, қабул қилиш вақти ва давомийлиги, озиқ-овқатлар билан ўзаро таъсирлашувчи дори воситалари (овқатдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатдаи кейин) кўрсатилган ҳолда 191-сонли буйруқнинг иловасига мувофиқ махсус рецепт бланкига ёзиб берилади (рецепт бланкининг юза ва орқа томонлари қуйида келтириб ўтилган).
Даволаш-профилактика муассасаларида дори во-ситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воси-таларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек, дорихона муассасалари томонидан аҳо-лига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғ-рисидаги низомнинг 2-иловасига мувофиқ
Do'stlaringiz bilan baham: |