Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари



Download 1,33 Mb.
bet62/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

Девальвация (лотинча сўз бўлиб, қадри тушиш деган маънони англатади) – миллий валютанинг чет эл валютаси ёки бошқа халқаро тўлов воситаларига нисбатан қадрининг тушишини англатади. Олдинги мавзуларимизда таькидлаганимиздек девальвациянинг келиб чиқишига сабаб бўлиб инфляциянинг кучайиши ва мамлакат тўлов балансининг салбий қолдиқка эга бўлиши ҳисобланади. Девальвация сиёсатини мамлакат тўлов балансида аҳвол ёмонлашганда ва импорт оқими кучайганда амалда қўллаш иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатади.
Ревальвация (лотинча сўздан олинган бўлиб, қадри ошиш деган маънони англатади) – миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан қадрининг ошишидир. Ревальвация сотиб олиш қобилияти кучли бўлган валюталар бўйича, масалан, Германия, Швейцария, Япония каби мамлакатларда қўлланилади. Бу мамлакатлар узоқ вақт давомида актив тўлов балансига эга бўлиб келган. Бу мамлакатларнинг экспорт қудрати юқори бўлиши, инфляция даражасининг пастлиги ҳам ревальвация ўтказишга асос ҳисобланади. Ревальвация девальвацияга нисбатан жаҳон амалиётида камроқ қўлланилади. Ревальвациянинг салбий томонлари ҳам мавжуд. Ревальвация мамлакатнинг экспорт потенциалини камайтириши мумкин. Бунга сабаб ревальвациядан кейин мамлакат товарларининг жаҳон савдо бозорида чет эл валютасидаги нархининг ошишидир. Бу эса мамлакат тўлов балансига салбий таъсир кўрсаташи мумкин. Ревальвация яна ишсизлик муаммосини келтириб чиқариши мумкин. Ревальвацияда чет эл валютасида кредит олган қарз олувчилар ютади. Шу билан бирга, импорт қилувчилар олиб келган товарлари учун арзонроқ чет эл валютасини олиш имконияти туғилади ва импорт учун қулай муҳит юзага келади.
Валюта чекловлари деганда, одатда, чет эл валютаси олтин ва бошқа валюта қийматликлари билан бўладиган операцияларни давлат миқёсида қонун асосида чеклаш тушунилади. Бу чорани амалга оширишдан мақсад тўлов балансининг активлигига ва миллий пул бирлиги курсини қўллаб-қувватлаш ва унинг барқарорлигига эришишдан иборат. Миллий валюта барқарорлигини таьминлаш мақсадида Марказий банк мамлакатга чет эл капитали келиб тушишини таъминловчи чоралар ишлаб чиқади ва амалга оширади.
Марказий банк депозит сиёсати орқали мамлакат ресурс бозори, тижорат банклари депозит сиёсати ва депозит операциялари ҳолатига таъсир кўрсатади. Одатда Марказий банк тижорат банклари депозит операциялари бўйича фоиз ставкаларининг энг юқори даражасини белгилайди. Шунингдек, тижорат банклари депозит сиёсатини ишлаб чиқиш, депозит сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича асосий мезонларни аниқлаб беради.



Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish