Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари


Турли мамлакатларда марказий банкларнинг номлари учун турли атамалар ишлатилади: марказий, давлат, захира, миллий ва бошқалар



Download 1,33 Mb.
bet58/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

Турли мамлакатларда марказий банкларнинг номлари учун турли атамалар ишлатилади: марказий, давлат, захира, миллий ва бошқалар:

  • “Миллий банк” номи Абхазия, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Украина ва Швейцарияларда қабул қилинган;

  • “Марказий банк” - Арманистон, Озарбайжон, Эрон, Россия, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистонда;

  • “Халқ банки” – Болгария ва Хитойда;

  • “Банк” номининг ўзи - Исроил (Исроил банки), Канада, Литва, Латвия, Эстония ва Японияда.

  • ёки, Сингапурнинг пул-кредит бошқармаси, Австралия захира банки, АҚШ Федерал захира тизими ва бошқалар.

Ўзбекистон Марказий банки. Ўзбекистон Марказий банкининг дастлабки номи Ўзбекистон ССР Давлат банки бўлган ва Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши томонидан 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун асосида фаолият кўрсатган. Сўнгра 1991 йил 30 сентябрда Конституцияга ўзгартиришлар киритилгач, Ўзбекистон ССР Давлат банки Ўзбекистон Республикаси Давлат банки деб, 1992 йил 2 июлда эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банки деб номланган. Ўзбекистон Марказий банкининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари, ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш тамойилларини белгиловчи ҳужжатлари бу Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (ХХV боб, 124-модда), «Ўзб Рес МБ тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун ва бошқа расмий қонун ҳужжатларидир. Ўзб Респ Марказий банки таркибига қуйидагилар киради:

  • Марказий банкнинг 14 та ҳудудий бош бошқармалари, шу жумладан ўн иккита ҳудудий бош бошқармалар, Марказий банкнинг Тошкент шаҳри бўйича бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича асосий территориал бошқармаси;

  • 10 та тасарруфдаги ташкилотлар.

Жаҳон амалиётида марказий банклар вужудга келишининг икки асосий йўли мавжуд:
Биринчи йўл – бу узоқ давр давомида тижорат банкларининг ривожланиши натижасида, уларни милллийлаштириш йўли билан Марказий банкларнинг ташкил қилиниши. Бунга мисол қилиб, Англия банкини (1844 йил), Франция банкини (1848 йил), Испания банки (1874 йил), Германия Рейхсбанки (1875 йил), Италияда (1893 йил), Испанияда (1874 йил) мавжуд банкларнинг эмиссион марказ сифатида фаолият кўрсатишга мослашганлигини келтириш мумкин.
Иккинчи йўл ташкил қилингандаёқ Марказий банк – эмиссион марказ сифатида қабул қилинган банклар. Бундай банкларга АҚШнинг Федерал банклари, 1913 йилларда кўпгина Лотин Америкаси мамлакатларида ташкил қилинган банклар, Австрия банки ва бошқаларни мисол келтириш мумкин.
Марказий банклар ижрочи ташкилотлар таъсирисиз, ўз фаолиятини олиб боришлари керак. Жаҳонда ўз фаолиятини олиб боришда энг мустақил бўлган банклардан бири бу Немис Федерал банки ва Бундес банки ҳисобланади. Баъзи бир давлатларда Марказий банк Парламентга ҳисобот беради. Кўпгина ҳолларда Марказий банклар ўз фаолиятида мустақил бўлса-да, шу билан бирга, давлат банки ҳисобланади:
Марказий банк қуйидаги асосий функцияларни бажаради:
– банкнотлар (нақд пуллар) эмиссияси;
– давлатнинг олтин валюта-захираларини сақлаш;
– пул-кредит сиёсати инструментлари ёрдамида иқтисодиётни мувофиқлаштириш;
– кредит институтлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
– давлат банки сифатида фаолият кўрсатиш;
– тўлов-ҳисоб муносабатларини ташкил қилишни белгилаб бериш;
– валюта курсини мувофиқлаштириш.
Жаҳоннинг барча мамлакатларида банкноталарни муомалага чиқариш функцияси марказий банкларнинг асосий функцияларидан бири ҳисобланади ва бу соҳада монопол ҳуқуқга эга. Кредит пуллар Марказий банк томонидан қонунда белгиланган равишда чиқарилади ва Марказий банк муомалага чиқарилган пулларнинг қайтиб банкка келиб тушиши чораларини ишлаб чиқишга зарур.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish