Таргетлаш. Пул массаси ҳажмининг ўзгаришни ўрнатилган усуллар ёрдамида чегаралаш таргетлаш деб аталади. Таргетлашда маълум бир даврда пул массаси ҳажмининг тахминий юқори ва паст даражаси белгилаб берилади.
Жаҳон амалиётида пул массаси ҳажмини чегаралашнинг тахминий даражаси қуйидаги мақсадли йўналишлар бўйича белгилаб берилади. Масалан, Францияда бу усул назорат рақамлари, АҚШда депозит шаклида, Японияда истиқбол шаклида белгилаб берилади.
Марказий банк таргетлашни пул муомаласини мувофиқлаштиришнинг бошқа воситалари билан биргаликда олиб боради. Таргетлашнинг аҳамияти шундаки, маълум бир даврда ҳақиқатда муомалага чиқарилган пул массасини тахминий белгилаб берилган пул массаси билан солиштириш натижасида пул муомаласидаги аҳвол тўғрисида маълумотга эга бўлиш мумкин ва олдиндан зарурий чоралар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш имкониятига эга бўлиш мумкин. Бу эса ўз навбатида Марказий банк пул кредит сиёсатининг самарадорлигини таъминлайди. Таргетлашда фойдаланиладиган кўрсаткичлар пул-кредит сиёсатини олиб бориш анъаналарига, пул муомаласини мувофиқ-лаштириш усулларига боғлиқ бўлади.
Марказий банкнинг навбатдаги функцияларидан бири бу –кредит институтлари фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборат. Тижорат банклари фаолиятини Марказий банк томонидан назоpaт қилиниш зарурлиги бозор иқтисодиёти шароитида Марказий банкнинг муҳим мавқега эгалиги билан асосланади. Марказий банк бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиёт билан банк тизими ўртасида воситачи сифатида фаолият кўрсатади. Банк назорати икки мақсадни амалга ошириш учун:
– жамғармачилар манфаатларини ҳар хил мумкин бўлган зарарлардан ҳимоя қилиш,
– таваккалчиликларнинг олдини олиш билан бирга, молиявий бозорнинг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган бўлиши мумкин.
– Марказий банк тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш функциясини амалга оширишда қуйидаги вазифаларни бажаради:
– банк фаолиятини олиб боришга лицензиялар бериш;
– банклар ҳисоботларини текшириш;
– жойларда текширишлар ўтказиш;
– банк операцияларини бажаришда меъёрларга риоя қилишни иазорат қилиш.
Банк фаолиятини олиб боришга лицензия (рухсат) бериш орқали Марказий банк ташкил қилинаётган кредит институтининг банк фаолиятини олиб бориш имкониятларини аниқлайди. Кредит ташкилотига лицензия беришда қуйидаги маълумотларга эътибор берилади:
– банкнинг асосий акционерлари;
– бошланғич капиталнинг манбалари;
– банк раҳбар ходимларининг малакаси ва қобилиятининг мос келиши;
– кўрсатиладиган хизмат турлари ва банк стратегияси;
– низом капиталининг миқдори;
– банк активларининг тўғри баҳоланганлиги;
– юзага келадиган таваккалчиликларни қоплаш мақсадида захира фондини ташкил қилиш сиёсати ва бошқалар.
Жаҳон амалиётида 80-йиллардан бошлаб кўпгина банклар инқирозга учраганлиги муносабати билан Марказий банклар тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш мақсадида банклар ва уларнинг шўъбалари тўғрисида ҳисоботлар топширишни белгилаб берди. Марказий банк тижорат банклари амалга оширадиган операцияларни текшириш, ички аудит ҳолатига баҳо бериш ҳуқуқига эга. Бунда, авваламбор, тижорат банкларининг активлари: кредитлар ва қимматли қоғозлар ҳолати, банкларнинг ликвидлиги ва барқарорлиги текширилади. Текшириш ўтказишдан асосий мақсад:
– банкнинг молиявий ҳолатига объектив баҳо бериш;
– банкни бошқариш сифатига ва унинг раҳбари фаолиятига баҳо бериш;
– банкнинг молиявий аҳволини ва унинг бажарадиган операцияларининг самарадорлигини таьминлаш бўйича чоралар ишлаб чиқиш;
– банк фаолиятининг мавжуд қонунлар ва меъёрий ҳужжат-ларига мувофиқ олиб борилишини таъминлаш ва бошқалардан иборат.
Марказий банк, шунингдек, тижорат банкларининг олиб борадиган операцияларининг меъёр бўйича бажарилишини назорат қилиб боради. Бу ҳолда Марказий банк тижорат банкларининг қуйидаги кўрсаткичларини текширади:
– банк капиталининг активларига нисбати;
– бир мижозга тўғри келувчи кредитнинг лимити;
– ликвидлилик коэффициенти меъёрларига риоя қилиш;
– фоиз ставкаларининг ўзгариши натижасида даромаднинг ўзгариши ва бошқалар.
Марказий банк давлат банки сифатида фаолият олиб боради ва ҳукуматнинг молиявий маслаҳатчиси ҳисобланади. Бу функцияни бажара туриб Марказий банк давлат ташкилотларига ҳисоб хизматларини кўрсатади ва давлат бюджетининг кассавий ижросини амалга оширади. У давлатнинг хазина тўловларни амалга оширади ва давлатга кредитлар беради. Давлат хазинасидаги бўш пул маблағлари Марказий банкда депозит шаклида сақланади. Марказий банк давлатнинг қисқа ва узоқ муддатли қарзлари бўйича касса хизматини кўрсатади.
Марказий банк тўлов, ҳисоб-китоб муносабатларини ташкил қилиш функциясини бажара туриб, молия тизимининг барқарорлигини таъминлаш, тўлов тизимининг самарали бўлишини таьминлаш, пул-кредит сиёсатини ўтказиш каби масалаларни ҳал қилишни ўз олдига қўяди. Молиявий тизимнинг самарадорлиги, авваламбор, тўлов тизимининг қай даражада ташкил қилинганлигига боғлиқ бўлади. Иқтисоидётда тўлов механизмининг яхши йўлга қўйилиши, банклараро ҳисоб-китобларнинг тўғри олиб борилиши иқтисодиётда тўланмаган қарзларнинг камайишига олиб келишига асос бўлиб хизмат қилади. Тўлов тизимида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар шаклларини ривожлантириш, электрон тўловлар тизимини жорий қилиш ва ривожлантириш каби вазифалар амалга оширилади.
Марказий банк валюта курсини бошқариш функциясини бажаради. Марказий банкнинг бу функцияси бозор ивтисодиёти тизимини тартибга солишда acocий ўринлардан бирини эгаллайди. Марказий банкнинг асосий валюта сиёсатига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. Валюта интервенцияси. 2. Девиз сиёсати. 3. Своп операциялари.
4. Девальвация. 5. Ревальвация. 6. Валюта чекловлар сиёсати ва бошқалар.