Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари



Download 1,33 Mb.
bet2/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

2 – савол баёни: Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида пулнинг аҳамиятининг ошиши шундаки, жамиятимизда мавжуд юридик ва жисмоний шахслар фаолияти ҳамда уларнинг натижаси даромади пул билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам, пул барча иқтисодий ривожланиш поғоналарида одамларни ўзига жалб қилиб келган. Ҳозирда жамиятни пулсиз тасаввур этиб бўлмайди. Пул илмий мулоқотларнинг предмети, оддий оиланинг орзуси, бизнесменнинг бош оғриғидир. Пул жамиятни камбағал ва бойларга ажратади, бахт ва кулфат олиб келади, амалга кўтаради ва жаҳаннамга етаклайди. Бернард Шоу ўз вақтида “Камбағалликнинг асосий илдизи пулнинг камчилигига бориб тақалади” деб ўтган эди. Унда нима учун давлатда “ҳаддан кўп пул” бўлса барча иқтисодчилар ваҳимага ва одамлар норозичиликка тушадилар? Пул ўзи нима? Унинг жамиятдаги ўрни қандай? Пул ёрдамида давлатнинг иқтисодий ривожланишига таъсир кўрсатиш мумкинми? Шу ва шу каби саволлар илм дунёсида жуда қизғин музокараларга олиб келади.
Иқтисодий категорияга амал қилувчи ҳар бир мамлакат ривожланишининг асосий воситаларидан бири пул бўлиб, бозор иқтисодига ўтиш ва унда иш юритишда унинг ўрни ва аҳамият и янада ошиб боради. Бозор иқтисодига ўтиш шароитида пул аҳамиятининг ортиб бориши жамиятимизда мавжуд хуқуқий ва жисмоний шахслар фаолияти ва унинг натижаси – даромади пул билан боғлиқ эканлигидадир.
Ҳар бир жамиятда пулга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши иқтисодий ва ижтимоий ўсишни рағбатлантиради, пул қадрининг тушиши эса тартибсизликка, жамият ривожланишида бош-қа тўқинликлар бўлишига олиб келиши мумкин.
Пул бозор иқтисодиётининг асосий воситаси булиб, унинг ёрдамида барча иқтисодий алоқалар амалга оширилади. Пул бозор иқтисодиётининг қон томири, чунки бозор пул орқали ҳаракатга келади. Иқтисодиётда пул тизими - пулнинг ўзи, пулни муомалага чикариш, пулнинг шакллари, валюта режими (миллий пулни бошка давлат валютасига алмаштириш), пул билан шуғулланувчи молия муассасалари (банклар ва банкдан бошқа ташкилотлар) ва давлатнинг пул соҳасидаги сиёсатини ўз ичига олади.
Пул асосий молиявий актив тариқасида акция, облигация, сертификатлардан тубдан фарқ қилади, чунки унга тўлов воситаси сифатида ҳамма вақт ҳамма жойда исталган товар ва хизматларни чекловсиз харид қилиш мумкин, ваҳоланки, бошқа активлар ёрдамида бу ишни бажариб бўлмайди, чунки бунинг учун активларни сотиб пулга айлантириш керак.
Пул универсал тўлов воситаси сифатида ҳамма ерда ҳамма вақт қабул қилинади, чунки пулга алмаштирилмайдиган бирон-бир нарса, товар бўлмайди.
Пулнинг барқарорлиги деганда, пулнинг сотиб олиш қийматининг ўзгармаслиги ва валюта доимийлиги тушунилади.
Пулнинг сотиб олиш қобилияти шу пул бирлигига тўғри келувчи товар ва хизматлар миқдори билан ифодаланади. Бинобарин, пулнинг сотиб олиш қобилиятини ифодаловчи «кўрсаткич» товарлар ва хизматлар баҳоси ҳисобланади. Агар товар ва хизматлар баҳоси барқарор бўлса, пулнинг сотиб олиш қобилияти ҳам барқарор бўлади. Агар пул ўзгармаган шароитда товарлар баҳоси ошадиган бўлса, бу ҳол пулнинг сотиб олиш қобилияти тушганини кўрсатади ва аксинча, товар ва хизматлар баҳосининг тушиши пулнинг сотиб олиш қобилиятини ошганлигидан далолат беради.
Демак, пулнинг қадри товарлар ва хизматлар баҳосига тескари пропорционал – нарх пасайса, пул қадри ошади ёки нарх ошса пулнинг қадри тушади.
Пул товар бўлганлиги учун ҳам унга талаб ва таклиф таъсир қилади. Пул таклифи муомалага чиқарилган турли шаклдаги пулларнинг йиғиндиси бўлиб, у талабдан ортиқ ёки кам бўлиши мумкин. Муомалага чиқарилган пул миқдори пулнинг айланиш тезлигига қараб ҳам ўзгариб туриши мумкин.
Пул кандай шаклда бўлишига қарамасдан у иқтисодиётда ҳар хил хизмат қилади. Шунга биноан актив (фаол) доимо ишлаб турадиган ҳаракатда бўлади, яъни иқтисодиётда тўлов воситаси вазифасини узлуксиз бажариб турадиган. Пассив пул эса, иқтисодий фаолиятда қатнашмаётган жамғармадаги пул резервлари ва банклардаги вақтинча ишлатилмаётган пуллар. Барча пул турлари иқтисодиётда пул массасини ташкил этади. Пул массаси маълум бир мамлакатда, муайян пайтда муомалада бўлган барча пул турларининг миқдори. Пул массаси унинг агрегатларидан ташкил топади. Пул агрегати - бу пулнинг ликвидлиги жиҳатидан гуруҳларга бўлиниши бўлиб, энг олдинги агрегатга ликвидлиги юқори бўлган пуллар киритилади.
Пулга бўлган талаб мамлакат пул айланмаси асосида аниқланади. Пул талаби корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, аҳоли, давлат ташкилотлари олиб борадиган нақд пуллик ва нақд пулсиз айланма учун зарур пул миқдори асосида аниқланади. Пулга бўлган эҳтиёж хўжалик субъектлари – ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида бўладиган пуллик жараёнларнинг кўламига ва тезлигига боғлиқ. Пулни қўллаш йўли билан бажариладиган жараёнларнинг кўлами қанча кенг бўлса, пулга бўладиган талаб шунча кўп бўлади. Агар пул билан боғлиқ операциялар тез бажарилса, пулга бўлган талаб шунча кам бўлади демак, муомалага кам пул чиқариш керак бўлади.
Пулга бўлган таклиф ва талабнинг тенглиги пул мувозанатини билдиради. Пулга бўлган таклиф, унга бўлган талабдан ошмаса пул барқарор деб хулоса қилиш мумкин, аксинча бўлса, пулнинг қадри тушиб кетади ва пулдан қочиш жараёни бошланади. Амалиётда пулни жамғаргандан кўра уни товарларга айлантириб қўйиш ёки бошқа бир қадрлироқ валютани жамғариш қулай бўлиб қолади. Пулнинг барқарорлигини таъминлашнинг асосий йўналишларидан яна бири бюджет тақчиллигининг бўлмаслигидир. Давлат бюджети харажатларининг даромадларидан ошиб кетиши натижасида юзага келадиган бюджет тақчиллиги муомалага товарлар билан таъминланган пуллар чиқариш ҳисобидан қопланади. Бу тадбир муомалада таъминланган пулнинг кўпайишига, оқибатда пул қадрининг тушиб кетишига олиб келади. Шунинг учун ҳар бир мамлакат пул тақчиллиги бўлмаслигига ёки унинг салмоғи сезиларсиз бўлишига эришиши керак.Пулнинг барқарорлигини таъминлашнинг яна бир йўналиши бу олтин ва валюта заҳираларининг мавжудлиги ва уларнинг кўпайишидир. Олтин валюта заҳираларининг салмоғи қанча кўп бўлса, пул шунча барқарор бўлиши мумкин. Миллий валютани мустаҳкамлашнинг яна бир шарти – инфляцияга қарши пухта ўйланган сиёсат юритишдир. Муомалага чиқарилган ҳар бир сўм муайян миқдордаги товар ва хизматлар билан таъминланган бўлиши зарур. Ички бозоримизни товарлар билан тўлдириш, аҳолига хизмат кўрсатишнинг сифати ва турларини ошириш ҳам миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашнинг асоси ҳисобланади.
Республикада миллий валютани мустаҳкамлашда сўмнинг харид қувватини ошириб бориш ва унинг барқарорлигини таъминлаш асосий вазифа ҳисобланади. Бунда бозорни рақобатдош маҳсулотлар билан тўлдириш ва зарур эҳтиёжлар ҳосил қилиш орқали эришилади. Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришда миллий ишлаб чиқаришни имкони борича кенгайтириб бориш, ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Чунки шу орқали истеъмол товарлари сотишнинг умумий ҳажмида миллий маҳсулотлар ҳиссаси ошириб борилади. Шуни таъкидлаш жоизки, миллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали сўмнинг барқарорлигини таъминлаш четдан маҳсулот келтиришни инкор қилмайди. Аҳолини сифатли чет эл товарлари билан таъминлаш мақсадида импорт ҳам рағбатлантириб борилади. Сўмнинг барқарор амал қилиши, унинг ҳар қандай валютага эркин алмашилиши етарли валюта заҳираси бўлишига боғлиқ. Унга эришишда корхоналар ва барча хўжалик юритувчи субъектларнинг, жаҳон бозорига рақобатга бардош берадиган маҳсулот ишлаб чиқариши учун зарур бўлган рағбатлантирувчи омилларни вужудга келтириш муҳим аҳамият касб этади. Сўмнинг барқарорлигини таъминлашда ундан эҳтиёткорона ва тежаб-тергаб фойдаланиш, ишлаб чиқаришга сарфланган маблағларнинг энг кўп самара беришига, олинган кредитларнинг ўз вақтида қайтарилишига эришиш муҳим ўрин тутади. Макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлашда пул-кредит тизими асосий ўринни эгаллайди. Шунинг учун ҳам жаҳон мамлакатлари олдида иқтисодий тараққиётнинг замонавий босқичида пул муомаласини тартибга солиш ва уни барқарорлаштириш асосида миллий валютанинг харид қувватини мустаҳкамлаш, инфляция даражаси ошиб кетишига йўл қўймаслик каби вазифалар долзарб муаммолардан бири бўлиб турибди. Пул муомаласини ташкил қилиш ва тартибга солиш борасида самарали сиёсат олиб бораётган ривожланган мамлакатлар тажрибасига кўра, «пул массаси динамикасини тартибга солиш самарадорлигига таъсир кўрсатувчи муҳим омил бўлиб мақсадли йўналишлар сифатида Францияда назорат қилиш миқдорларини ўрнатиш, АҚШда ўзгариш кўламларини чегаралаш, Японияда эса прогнозлаш тартиби ҳисобланади1».
Пул муомаласн - бу пулнинг ўз вазифаларини бажариш жараёнида доимо айлаииб туришидир. Маълумки пул уни сақловчи банклардан чикиб, давлат ва нодавлат корхоналарига, фирмаларга келиб тушади ва бу ердан меҳнаткашлар, нафақахўр ва бошка пул оладиганлар қўлига ўтади. Улар бу пулдан тирикчилик учун товар ва хизматларни харид этадилар, давлат ва нодавлат ташкилотлари ресурс ёки истеъмол товарларни олгач пул яна банкка қайтиб келади. Пулнинг бундай ҳаракатининг тўхтовсиз такрорланиб туришига пул обороти - айланиши дейилади. Иқтисодиётдаги олди-берди алоқаларига хизмат қилиш учун маълум миқдордаги пул талаб килинади. Пул оз бўлса унда дефицит ҳосил бўлади, пул кўп бўлса унинг қадри тушиб кетади ва пул топишга интилиш сусаяди, иқтисодий фаоллик ҳам кучсизланади. Шунинг учун иқтисодиётда пул етарли бўлиши керак. Инфляция юз берганда барча товарлар нархи ошиб, нархнинг умумий даражаси юқорилаб кетади, пул бирлигининг харид қурби пасаяди, бирон-бир товарни харид этиш учун олдингидан қўпроқ пул сарфланади. Инфляция шароитида пул керагидан ортиб кетади, яъни пул массаси ва товар хизматларга нисбатан кўп бўлади. Иқтисодиётда инфляция ва дефляция деган тушунчалар мавжуд бўлиб, инфляция пул бирлиги қадрининг нархлар ошиб кетиши натижасида пасайишини, дефляция аксинча нарх пасайиб пул қадрининг ошишини билдиради. Бозор иқтисодиёти шароитида пулни олдисотдиси юз беради. Бу пул кредит бозори ҳамда валюта бозоридан иборат бўлиб, кредит бозорида пулни ишлатиш, даромад олиш учун сотилади.
Жаҳон иқтисодиётида пул муомаласини ташкил қилиш ва тартибга солиш амалиётини такомиллаштириш, пул муомаласи муносабатларини таҳлил қилиш, пул сиёсатини танлашнинг илмий асосланган услубиятини ишлаб чиқиш орқали валюта барқарорлигини таъминлаш йўлларини белгилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Пул-кредит тизими ва пул муомаласи назарияларида бўлган турли хил қарашлар, уларнинг ривожланиш тарихи, жаҳон иқтисодиёти пул муомаласи тизимининг жорий ҳолати ва унинг келажакдаги истиқболлари, илғор мамлакатлар пул-кредит муносабатларини янада такомиллаштириш асосий илмий тенденциялардан ҳисобланади.
Ўзбекистонда ҳозирги жадал иқтисодий ислоҳотлар даврида банк тизимини барқарорлаштириш, пул муомаласини ташкил қилиш ва тартибга солиш, мамлакатни сифат жиҳатдан янги даражада ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун зарур барқарор макроиқтисодий ва қулай инвестицион муҳитни шакллантириш, аҳоли эҳтиёжи ва талабларига мутаносиб замонавий, самарали банк хизматларини тақдим этиш устувор аҳамият касб этмоқда. Жумладан, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланганидек, бугун банк тизими олдида «мамлакат тараққиёти учун долзарб масалалар, жумладан, валюта сиёсати ва бозорини халқаро талаб ҳамда андозалар асосида эркинлаштириш, миллий валюта барқарорлигини мустаҳкамлаш, унга эришишда пул-кредит сиёсати инструментларининг ролини кенгайтириш, банк тизимини бугунги кун талабидан келиб чиқиб ислоҳ қилиш, унинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш ва турини кўпайтириш2» каби вазифалар турибди.
Банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади аҳолининг банкларга бўлган ишончини мустаҳкамлашга, миллий валюта –сўмнинг асосий жамғариш функциясини бажаришдаги ролини оширишга ва уни чет эл валютасига эркин конвертация қилиш амалиётини янада кенгроқ жорий қилинишга йўналтирилмоқда. Содда қилиб айтганда, банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини унинг ишончли ҳамкорига айланишига, пировардида, халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилувчи тизимни шакллантиришга эътибор қаратилмоқда.
Кредит молиянинг таркибий кисми бўлиб, пул билан бўладиган муносабатларни ўз ичига олади. Аммо кредит молиядан фарқли улароқ у ҳар қандай пулни эмас, балки вақтинча бўш турган пулни қарзга олиб ишлатилиши тушунилади. Кредит вақтинча бўш бўлган пул маблағларини қарзга ссуда шаклида тўплаш ва уларни пулга мухтож бўлган ҳуқуқий ва жисмоний шахсларга ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун маълум муддатга, устама (фоиз) - тўловлари қайтариш шарти билан қарзга бериш демакдир. Қиска қилиб айтганда кредит - бу пул эгаси билан уни нақд тўлаш шарти билан қарзга олиб ишлатувчи ва улар ўртасида турган воситачиларнинг иқтисодий муносабатларидир. Кредит субъектлари - кредит алоқаларининг иштирокчилари бўлиб, пулнинг эгалари, қарз олувчилар ва воситачилик қилувчилар, яъни турли хил фирмалар (корхоналар) ташкилотлар, давлат ва унинг муассасалари, молия институтлари, аҳолининг кенг қатламлари. Ушбу субъектларнинг ҳар бири бир вақтнинг ўзида ҳам қарз олувчи ҳам қарз берувчи бўлиши мумкин. Пулни қарзга берувчи кредитор, қарз олувчи эса ссуда олувчи ёки қарз кўтарувчи ҳисобланади. Кредитнинг олди-бердисида иштирок этувчи воситачилар кредит институтида бирлашадилар ва бу уч субъект кредит муносабатида қатнашади.
Банк кредити - кредитнинг асосий ва етакчи шакли бўлиб, у пул эгалари банклар, махсус кредит муассасалари томонидан тадбиркорлар, давлат, хонадонларга ссуда шаклида берилган қарз. Ипотека кредити - кўчмас мулк, (ер, бино) ҳисобига узоқ муддатли қарз (ссуда) шаклида берилади. Бундай қарзлар бериш банклар ва корхоналар томонидан чиқариладиган ипотека облигациялари шаклида бўлади.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish