Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари



Download 1,33 Mb.
bet9/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

Мобил ва электрон пуллар. 21 асрга келиб пулнинг икки илғор кўриниши оммалашди: мобил тўловлар ва криптавалюталар. Мобил тўловлар орқали одатда смартфон ёки планшетдаги иловалар орқали маҳсулот ва хизматлар учун пул тўлаш ёки бошқа одамларга пул ўтказмаларини осонлик билан амалга ошириш мумкин. Дунёда Apple Pay, AliPay каби хизматлар, Ўзбекистонда эса PayMe, Click каби мобил тўлов иловалари тадбиркор ва харидорлар ўртасидаги муҳим бўғинга айланиб бормоқда. Электрон пуллар компьютерларда ёзилган рақамлардир. Дунёдаги энг йирик пул амалиётлари шу рақамларни бир ҳисобдан бошқа бир ҳисобга кўчириш орқали амалга оширилади.
Криптовалюта. Виртуал валюталар орасида энг машҳури 2009 йилда Сатоши Накамото тахаллусли одам яратган дея ҳисобланадиган Биткоиндир. Криптовалюталар жисмоний шаклга эга эмас. Молиячи мутахассислар, криптовалюталарни қуйидаги жиҳатларига кўра бошқа пуллардан афзал деб ҳисоблашади:

  • улар билан турли амалиётларни бажариш арзонроқ;

  • ҳавфсизлик ва махфийликни таъминлаш осонроқ;

  • молиявий мустақиллик талабларига жавоб беради

  • амалиётларни тезроқ ўтказиш мумкин;

  • халқаро тўловларни амалга ошириш енгилроқ (давлатлараро тўловлар тез ва арзонроқ амалга оширилади);

  • давлатлар эмиссия қилган миллий валюталардан фарқли равишда марказлашмаган ҳолда ишлайди.

Қадимги мутафаккирлар Птоломей модели деб аталувчи космологик моделни ишлаб чиқишган. Унга кўра, ой, қуёш, юлдузлар ва сайёралар муаллақ турувчи Ер атрофида айланади (яъни Ер осмон марказидир). Бу таълимот янглиш бўлиб чиқишига қарамай, ишлаб чиқилган модел мавсумлар, сайёраларнинг ҳаракатланиши ва ҳолатини белгилаш (ҳисоблаш)нинг ишончли усули бўлиб қолмоқда. Аммо вақт ўтиши билан янги модель (усул)лар пайдо бўлди ва улар инсониятга янада кўпроқ имконият тақдим этди ва ҳатто (илгари имконсиздек кўринган) Ойга ҳам етиб боришга имкон берди.
Птоломей модели билан бўлгани каби пулни моддий маҳсулотлар ўртасидаги айирбошлаш (олиш/сотиш) воситаси эмас, балки уни ўзини маҳсулотга айлантирган замонавий молия тизими албатта мукаммал тизим эмас. Чунки бу тизим турли ижтимоий-иқтисодий ва ҳатто атроф-муҳит билан боғлиқ муаммолар сабабчисидир (қимматбаҳо қоғозлар бозори, кўчмас мулк бозори ва бошқа турдаги бозорлардаги спекулятив ўйинлар натижасида юзага келувчи молиявий инқирозлар, уларнинг кетидан келувчи депрессиялар каби). Бироқ ҳозирча бу жаҳонда қабул қилинган ва ишлаб турган тизимдир, ва биз бундан яхшироқ тизимни жорий қилмагунимизча ундан фойдаланиб туришимизга тўғри келади.
Ўзбекистонда қоғоз пуллар 1918 йилдан бошлаб дастлаб Бухоро амирлигида муомалага чиқарилган. Муомалага чиқарилган номинали 20, 60, 100, 200, 300, 500, 1000, 2000, 3000, 5000, ва 10000 қоғоз пуллар танга деб аталган.
1920 йилда Бухоро Шўро қўшинлари томонидан босиб олиниб, Бухоро амирлиги ўрнига Бухоро Совет Халқ Республикаси (БСХР) ташкил этилади. Янги БСХР да 1920 йилда Бухоро амирлиги томонидан чиқарилган металл ва қоғоз тангалар муомалада бўлиб келади, ҳамда уларни бир оз ўзгартирилган ҳолда чиқариш, яъни совет символикаси қўйилган ҳолда танга номи билан қоғоз пуллар муомалага чиқариш давом этган. 1921 йилда БСХР муомалага янги, номинали рублда кўрсатилган қоғоз пулларни чиқара бошлайди. Бу пуллар 3000, 10000 ва 20000 рубл номиналда муомалага чиқарилган.
1922 йилда БСХР томонидан деноминация амалга оширилиб, пулларнинг номинали юзлаб марта камайтирилган ва 1, 5, 10, 25, 100 рубллик янги пуллар муомалага чиқарилган. Аммо кўп ўтмасдан, кучли инфляция натижасида паст номиналдаги пул бирликлари бозор эҳтиёжларини қондира олмай қолади ва 1000, 2500 ва 5000 рубллик пуллар босиб чиқарила бошлаган.
Хулоса қилиб айтганда, пулнинг вужудга келиши жамият ижтимоий – иқтисодий жараёнларини ривожланиши ва такомиллашиб бориши билан бевосита боғлиқ бўлиб, буларнинг ичида кишилар ўртасида меҳнат тақсимотининг пайдо бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, биз яшаб истиқомат қилаётган заминда пулларнинг вужудга келиши унинг тарихи ва цивилизацияси жуда бой ва қадимий эканлигидан далолат беради.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish