Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари


-МАВЗУ. МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ



Download 1,33 Mb.
bet66/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

15-МАВЗУ. МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ
Режа:

  1. Марказий банкнинг иқтисодий мустақиллиги ва уни белгиловчи мезонлар.

  2. Хорижий давлатларда марказий банкнинг мустақиллигини белгиловчи индекслар.

  3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мустақиллиги.



1 – савол баёни: Марказий банк юридик шахс бўлиб, у давлатнинг мутлақ мулкидир ва ўз харажатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан амалга оширади. Марказий банк ўз ваколатлари ҳамда вазифалари доирасида давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларидан мустақил равишда қарорлар қабул қилади.
Марказий банк давлатнинг мажбуриятлари юзасидан, давлат эса Марказий банкнинг мажбуриятлари юзасидан, агар уларнинг ўзи бундай мажбуриятларни ўз зиммасига олмаган бўлса ёки қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жавобгар бўлмайди. Марказий банкнинг мустақиллик даражасини аниқлаш, унинг мезонлари, жиҳатлари масалаларига бағишланган қарашлар иқтисодий адабийтларда етарли даражада ўз аксини топган.
Марказий банкнинг мустақиллик даражаси кўп жиҳатдан мамлакатдаги ҳаракатда бўлган қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Кўп ҳолларда, Марказий банкнинг мустақиллигини белгилашда субъектив ва объектив омиллар таъсири инобтга олинади. Субъектив омил сифатида Марказий банк раҳбарияти ва ҳукумат ходимлари ўртасидаги ўзаро расмий муносабатлар, марказий банк раҳбариятининг ҳукумат ходимлари орасидаги норасмий обрў-эътибори, уларнинг мамлакат иқтисодий тараққиёти жиҳатларини белгилашдаги фикр ва мулоҳазаларининг ҳукумат доирасида тан олиниши кабилар инобатга олинади. Марказий банк мустақиллигининг объектив омиллари сифатида асосан қуйидагилар тан олинади:

  • Марказий банк капиталида давлатнинг улуши;

  • Марказий банк вазифаларининг қонунчиликда ёритилиш даражаси;

  • Марказий банк раҳбари (Раиси) ва унинг ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) тартиби ва уларнинг фаолият кўрсатиш муддатларининг қонун ҳужжатларида тўлиқ, аниқ акс эттирилиши ҳамда ушбуларга риоя этиш даражаси;

  • Давлат томонидан Марказий банк фаолиятини назорат қилиш шакллари;

  • Марказий банк раҳбарияти томонидан қабул қилинган қарорларига давлат органларининг қонун асосида таъсир кўрсатиш кўламлари ва Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатларини ҳаётга тадбиқ этишда ҳукуматнинг иштироки;

  • Марказий банк молиявий фаолиятида давлатнинг роли, яъни унинг даромадларини ташкил этиш, ҳаражатларини амалга ошириш ва фойдасини тақсимлашда давлатнинг иштироки;

  • Мамлакат бюджетини тўғри ва эгри молиялаштиришда Марказий банкнинг иштирокини белгиловчи жиҳатларнинг қонун ҳужжатларида акс эттирилиши.

2018 йил 1 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банкларининг хорижий валюталардаги депозитларига нисбатан мажбурий захира ставкаси 14 фоиз қилиб белгиланди.
1-расмда келтирилган маълумотлардан кўринадики, Ўзбекистон Республикасида 2017-2019 йилларда инфляция даражаси юқори бўлган. Бу эса, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини ошишига олиб келган. Ўз навбатида, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини оширилиши тижорат банкларининг миллий валютада берган кредитларининг фоиз ставкаларини ошишига сабаб бўлган. Аммо, 2020 йил якунига кўра инфляция даражаси 11,1 фоизгача пасайди, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси йиллик ҳисобда 14 фоиз миқдорида сақлаб қолинди. Бу эса, тижорат банклари томонидан миллий валютада бериладиган кредитларнинг ўртача йиллик фоиз ставкасининг пасайишига олиб келган. Натижада иқтисодиётда кредитларга бўлган реал талабнинг ўсишига ижобий таъсир қилган.


1-расм. Ўзбекистонда пул-кредит сиёсатининг асосий кўрсаткичлари (фоизда) 

Халқаро амалиётдан маълумки, инфляция даражасига 20 дан ортиқ турли хил омиллар таъсир қилади. Жумладан бозордаги талаб ва таклифнинг ўзгариши, истеъмолчиларнинг кутилмалари, монопол ишлаб чиқариш, сиёсий, ижтимоий омилар, табиий офатлар, инқирозлар, пандемиялар, макроитиқодий ва молиявий омиллар шулар жумласидандир.


Ўзбекистонда 1994 йилда МДҲ давлатларидаги каби гиперинфляция кузатилаётган эди. Жумладан, Украинада шиддатли инфляция кузатилиб, 1994 йилда инфляция 10054 фоиза етди. Гурузияда 7800 фоизни, Россияда 2800 фоиздан юқори, Болтиқбўйи мамлаклатларида 2700 фоиздан ошиб кетди, Ўзбекистонда атиги 1132,3 фоизни ташкил этди. Чунки, 1993 йилда Россия билан бирга МДҲ давлатларидан 10 таси ўз миллий валютасини муомалага чиқарди ва ушбу давлатлар ҳудудида амал қилмай қўйган Россия рубллари Ўзбекистон каби қўшни давлатарга ҳам ёпирилди. Натижада Гипреинфляция юзага келган эди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати 1994 йилда тезда иқтисодиётни барқарорлаштириш чораларини кўриб, йиллик инфляция дарадасини 1995 даёқ қарийб 10 баробарга туширди ва инфляция даражаси 1132,3 фоиздан 127,6 фоизгача пасайди. Хусусан, ушуб куўрсаткич 1996 йилда 64,3 фоизгача пасайгани ҳода МДҲ давлатлари орасида биринчилардан бўлиб, ишлаб чиқаришнинг пасайишига барҳам берган ҳолда 1,6 фоизлик иқтисодий ўсишга эришди. Шунингдек, 1996 йилда инфляция даражаси 27,6 фоизгача пасайтирилгани ҳолда иқтисодий ўсиш 5,2 фоизни ташкил этган эди.
Қонунда Марказий банкнинг ҳуқуқий мақоми, асосий фаолият мақсадлари, вазифалари ва ваколатлари, унинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро алоқалари белгиланди. Ҳужжатга мувофиқ, Марказий банк Сенатга ҳисобдор ва парламент юқори палатаси МБнинг йиллик ҳисоботини аудиторлик ташкилотлари хулосалари билан бирга кўриб чиқади.
Ҳужжатда қайд этилишича, Марказий банк ўз қўл остидаги ташкилотлардан ташқари учинчи шахсларга молиявий ёрдам кўрсатиш, тижорий фаолият олиб бориш, учинчи шахслар, жумладан Ўзбекистон ҳукумати мажбуриятлари бўйича кафолат бериш, валюта биржалари капиталларида қатнашишни истисно қилган ҳолда банк ва компаниялар, шунингдек, Марказий банк фаолиятини таъминловчи ўз қўл остидаги ташкилотлар капиталларида иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас (аввал Халқ банки ва «Микрокредитбанк» истисно қилинган эди). Нархлар, банк тизимлари ва тўлов тизимлари барқарорлигини таъминлаш МБнинг асосий вазифалари этиб белгиланди (аввал фақатгина миллий валюта барқарорлигини таъминлар эди). Марказий банкнинг банк тизимлари барқарорлигини таъминлаш бўйича фаолияти нархлар барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак, дейилади янги қонунда.
Бундан ташқари, Марказий банк эндиликда Ўзбекистон ҳукумати, бошқа давлат органлари ва ташкилотларига кредитлар ёки молиявий ёрдам тақдим этмайди, жумладан бюджет тақчиллигини молиялаштирмайди. Ҳукуматни молиялаштириш мақсадида кредит ажратиш асоссиз харажатларни келтириб чиқариши сабабли иқтисодий мувозанатни бузиши мумкин. Натижада бу инфляцион босимни келтириб чиқаради, дейилади ҳужжатга берилган шарҳда.
Ҳужжат шу вақтга қадар банкир, ҳукуматнинг маслаҳатчиси ва фискал агенти, монетар сиёсат ва валютани бошқариш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш, қабул қилиш ва амалга ошириш бўйича консультанти сифатида фаолият олиб борган Марказий банкнинг вазифалари кенгайтиради. Эндиликда Марказий банк:

  • пул-кредит, жумладан валюта сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

  • Ўзбекистонда инфляцияни мониторинг, таҳлил ва прогноз қилади, тегишли ахборотларни ва статистик маълумотларни эълон қилади;

  • банк, пул-кредит статистикаси, ташқи сектор, жумладан Ўзбекистоннинг тўлов баланси, халқаро сармоявий позицияси, ташқи қарзи ва захира активлари статистикасини шакллантиради ва эълон қилади;

  • ҳар йили ҳукуматга давлат бюджети лойиҳасини тайёрлаш бўйича тавсияларни ўз ичига олган иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича ахборотларни тақдим этади;

  • нақд пул муомаласини ташкил этади;

  • валютани бошқариш ва валютани назорат қилиш бўйича фаолият кўрсатади;

  • хорижий валюталарнинг миллий валютага нисбатан курсини (Марказий банк курси) ўрнатади ва эълон қилади;

  • банклар ва кредит бюроларини давлат рўйхатидан ўтказади;

  • банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржалари, кредит бюролари ва қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялайди, шунингдек, кредит ташкилотлари, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржалари, кредит бюролари ва банк гуруҳлари фаолияти устидан назоратни амалга оширади;

  • ҳукуматнинг фискал агенти вазифаларини бажариши учун зарур бўлган банк операциялари ва бошқа шартномаларни мустақил ёки топшириқ асосида амалга оширади;

  • тўлов тизимлари фаолияти барқарорлигини таъминлаш бўйича чоралар кўради;

Марказий банк томонидан лицензияланувчи ташкилотларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қонунийлаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуроллари тарқалишини молиялаштириш билан боғлиқ ахборотларни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш бўйича ички назорат ва тартибларга риоя этилишини мониторинг ва назорат қилади. Бундан ташқари, янги қонунга мувофиқ, Марказий банк устав капитали 2 млрд сўмдан 1 трлн сўмга қадар оширилмоқда. Қонун манфаатлар тўқнашуви ва коррупциядан огоҳлантириш тўғрисидаги моддалар билан ҳам тўлдирилди.



Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish