Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари



Download 1,33 Mb.
bet54/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

2 – савол баёни: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармонида банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш кўзда тутилган. Шунинг учун иқтисодиётда банк тизимининг аҳамиятини ошириш мақсадида бир томондан банк тизими фаолиятини пул-кредит воситалари орқали тартибда солишнининг турли тамойиллари, ёндашувлар ва аниқ шакллари муҳим аҳамиятга эга бўлса, бошқа томондан, Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳозирги шароитида банк тизими операцияларидан самаралироқ фойдаланиш орқали мамлакат иқтисодиётидаги ислоҳотларни янада ривожлантириш имкониятларини ошириш ҳамда уни Ўзбекистон шароитига мослаштириш бугунги кунда замон талабидир. Мамлакатимизда кейинги йилларда банк тизимида эришилган ижобий натижаларга қарамай ўз ечимини кутаётган муаммолар юзага чиқди. Мазкур муаммолар ва уларнинг илдизига ўз диққат эътиборини қаратган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтди “Учинчидан, банк ва молия тизимида ислоҳотларни жадал давом эттириш, соҳага замонавий бозор механизмларини кенг жорий этиш зарур. Бугунги кунда банк тизимидаги энг асосий муаммо – улар капиталининг асосий қисми, яъни, 83 фоизи давлатга тегишли эканидир. Бу, ўз навбатида, банк секторида соғлом рақобатга тўсиқ бўлиб, хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир қилмоқда. Ҳукумат ва Марказий банк халқаро молия институтлари кўмагида банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқиши лозим. Бунда банк тизимига хусусий ва хорижий капитал кириб келиши ҳисобидан биз давлат банклари улушини босқичма-босқич камайтириб борамиз. Бу эса соҳада рақобат муҳитини яхшилашга, тижорат банклари фаолиятини, кредитлаш сифати ва маданиятини ҳар томонлама оширишга хизмат қилади.»
Мамлакатимизда замонавий шароитда банк тизимини тартибга солиш ва иқтисодиётни мунтазам ривожланишидаги фаолиятини кенгайтириш, ундаги муаммоларни аниқлаш ва уларни ижобий ҳал қилиш учун ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди. Энг асосийси, 2019 йил 11 октябрда “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги ЎРҚ (72 та модда), 2019 йил 5 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”(янги таҳрири)ЎРҚ-580-сонли (83 та модда) қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун аввал 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган қонунга нисбатан тижорат банкларининг операцияларини тўлиқ белгилаб берган. Янги қонуннинг 5-моддасида тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган молиявий операциялар жумласига қуйидагилар киради:
Пул маблағларини омонатларга (депозитларга) жалб этиш;
тўловларни амалга ошириш, шу жумладан банк ҳисобварақларини очмасдан амалга ошириш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг банк ҳисобварақларини, шу жумладан банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини очиш ҳамда юритиш;
кредитларни уларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз номидан ўзининг маблағлари ҳамда жалб этилган маблағлар ҳисобидан бериш;
чет эл валютаси билан нақд ва нақдсиз шакллардаги операциялар;
жисмоний ёки юридик шахс билан тузилган шартнома бўйича мол-мулкни ишончли бошқариш;
инкассациява касса хизматларини кўрсатиш;
учинчи шахслар номидан уларнинг мажбуриятлари бажарилишини назарда тутувчи кафолатлар бериш ва бошқа мажбуриятларни қабул қилиш;
учинчи шахслардан пул шаклидаги мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш (факторинг);
қимматли қоғозларни чиқариш, харид қилиш, сотиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни бошқариш, улар билан бошқа операцияларни бажариш;
аффинланган қимматбаҳо металлар сотиб олиш ва сотиш, шу жумладан металларни масъул сақлаш ҳисобварақларини ҳамда металларнинг эгасизлантирилган (жисмоний бўлмаган) ҳисобварақларини юритиш;
қимматбаҳо металлардан ясалган тангаларни сотиб олиш ва сотиш;
ҳосилавий молия воситалари (деривативлар) билан операцияларни амалга ошириш;
ҳужжатларни ёки қимматликларни сақлаш учун махсус биноларни ёки уларнинг ичидаги сейфларни ижарага бериш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган шаклларда қарзлар бериш;
молиявий операциялар билан боғлиқ маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
активлар мажмуини (портфелини) бошқариш;
электрон пулларни чиқариш, улардан фойдаланиш ва тўлаш;
банк карталарини бериш ва тўловларга ишлов бериш, банк карталарига бошқа ташкилотлар, жумладан бошқа молия институтлари билан биргаликда хизмат кўрсатиш.
Банклар банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа молиявий операцияларни ҳам амалга оширади. Банклар банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияда кўрсатилмаган молиявий операцияларни амалга оширишга ҳақли эмас.
2020 йил 12 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–5992-сонли “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармон билан 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси, Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича “Йўл харитаси” ҳамда стратегияни амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.
Мазкур Стратегия Марказий банк ва Молия вазирлиги томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда мамлакат банк тизимининг жорий ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича асосий хулосалар ва тавсиялар, шунингдек хорижий давлатларнинг молия секторини трансформация қилиш тажрибаси ҳамда молия соҳасидаги халқаро тенденцияларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди.
Стратегияда банк тизимида ҳозирги кунда сақланиб қолаётган муаммо ва долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан:
банк тизимида давлатнинг юқори даражадаги иштироки натижасида молиявий ва инсон ресурсларидан самарасиз фойдаланилаётганлиги, уларда корпоратив бошқарув ва таваккалчиликларни бошқариш тизимлари тўғри йўлга қўйилмаганлиги;
давлат иштирокидаги банкларнинг устувор дастурлар, соҳалар ва давлат улушига эга корхоналарга бозор ставкаларидан кам бўлган ставкаларда кредитлар ажратувчи анъанавий “тараққиёт банклари” вазифасини бажариши;
кредитлашнинг юқори суръатларда ўсиб бораётганлиги ва бунинг натижасида банкларнинг барқарорлик даражасини ифодаловчи ликвидлилик ва капитал етарлилик кўрсаткичларига салбий таъсир этаётганлиги;
имтиёзли кредитлар улушининг юқори даражада сақланиб қолаётганлиги натижасида молия бозорида нарх сигналларининг нотўғри шаклланиши, шунингдек пул-кредит сиёсатининг трансмиссион механизмларининг ишлашига салбий таъсир кўрсатаётганлиги;
юқори даражадаги долларлашув, шунингдек кредит ва депозитларнинг йирик корхоналар ва иқтисодиётнинг алоҳида соҳаларида жамланганлиги (концентрацияси) натижасида банк тизимининг валюта, кредит ва ликвидлилик хатарларига бардошлилигининг заифлиги;
давлат иштирокидаги банклар бизнес-моделларининг асосан корпоратив мижозларга хизмат кўрсатишга йўналтирилганлиги, нобанк молия ташкилотларининг роли сустлиги, шунингдек инновациялар ва ахборот тизимларининг яхши ривожланмаганлиги сабабли молиявий оммабоплик даражасининг пастлиги тизимда туб ислоҳотларни амалга ошириш заруратини юзага келтирди. Мазкур Стратегияни ишлаб чиқиш жараёнидаги Жаҳон банки билан ҳамкорлик, хусусан, ислоҳотлар жараёнидаги асосий таваккалчиликлар ва уларни минималлаштиришга қаратилган чораларни ишлаб чиқиш мақсадида бошқа давлатларда амалга оширилган банк тизимидаги ислоҳотларнинг ижобий ва салбий томонларини ўрганишга қатарилди ва натижада муҳим хулосалар шакллантирилди.
Биринчидан, банк тизимида давлат улушининг қисқартирилиши банк тизимини ривожлантиришнинг муҳим омили ҳисобланади.
Иккинчидан, давлат иштирокидаги банкларни хусусийлаштириш жараёни илғор технологик ечимлар ва банк ишининг илғор тажрибаси, шунингдек етарли молиявий имкониятларга эга нуфузли ва сифатли акциядорларга йўл очиши лозим.
Учинчидан, ислоҳотлар муваффақиятининг асосий шартларидан бири бу – банкларни қисман эмас тўлиқ хусусийлаштиришдир.
Тўртинчидан, давлат иштирокидаги банклар ва реал сектор корхоналарини параллел равишда ислоҳ қилиш иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлигида муҳим ўрин тутади. Шу билан бирга давлат иштирокидаги корхоналарни реструктуризация қилиш ва хусусийлаштириш уларнинг иқтисодий имкониятларини ошириб, банклар фаолиятига давлат аралашувини кескин қисқартиради.
Бешинчидан, ислоҳотлар даврида давлат иштирокидаги корхоналарнинг кредитлашга бўлган талабини чеклаб қўймаслик ҳамда молиявий оммабопликни таъминлаш учун айрим банкларда давлат улушини сақлаб туриш мақсадга мувофиқ.
Стратегия доирасида амалга ошириладиган ислоҳотлар натижасида:
- давлат улуши бўлмаган банклар активларининг банк тизими жами активларидаги улушини жорий 16 фоиздан 2025 йил якунига қадар 60 фоизгача ошириш;
- банкларнинг хусусий сектор олдидаги мажбуриятларининг умумий мажбуриятлардаги улушини жорий 28 фоиздан 2025 йил якунига 70 фоизгача ошириш;
- давлат улушига эга камида учта банк капиталига 2025 йилга қадар етарли тажриба, билим ва обрўга эга камида учта стратегик хорижий инвесторларни жалб қилиш;
- умумий кредитлаш ҳажмида нобанк кредит ташкилотларининг улушини жорий 0,35 фоиздан 2025 йил якунига қадар 4 фоизгача ошириш;
- банклар депозитларининг мажбуриятларига нисбатини жорий 41 фоиздан 2025 йил якунига қадар 50 фоизга ошириш;
- банкларнинг хорижий валютадаги мажбуриятларининг жами мажбуриятлардаги улушини жорий 58 фоиздан 2025 йил якунига қадар 40 фоизгача камайтириш режалаштирилган.
Мамлакат банк-молия сектори ривожланиш даражаси ва барқарорлигини баҳолаш мақсадида 2024 йилнинг якунига қадар Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг дастури (FSAP) асосида молиявий сектор ҳолатини баҳолаш назарда тутилмоқда.
Ўзбeкистон Рeспубликасида фонд бозорининг шакллана бориши билан бу фонд бозорининг «Eвропача» аралаш модeли мавжуд бўлиб, бунда тижорат банклари хам бошқа нобанк ташкилотлар хам (инвeстиция муассасалари) тeнг хуқуқларда фаолият кўрсатиши қонунларда бeлгилаб қўйилган. Тижорат банклари амалда инвeстиция институтларининг маълум вазифаларини бажариши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги “Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 726-сонли қарорига асосан тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини амалга ошириши учун лицензия олиниши талаб қилинмаслиги белгиланган. Ўзбeкистонда тижорат банклари амалдаги қонунчиликка асосан фонд бозорида қимматли қоғозлар билан опeрацияларнинг маълум турлари билан мустақил равишда фаолият кўрсатиш хуқуқига эга бўлишига қарамасдан, улар буни ўзларининг шуъбалари, яъни бу фаолиятни олиб боришга ихтисослаштирилган махсус таъсис этилган инвeстиция институтлари орқали амалга оширмоқдалар. Тижорат банкидаги қимматли қоғозлар бозорида ҳам эмитент, ҳам инвесторлар сифатида иштирок этиши, шунингдек, ўз мижозларига профессионал иштирокчилар сифатида хизмат кўрсатишлари мумкин.



Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish