Ўзбекистон Республикаси банк тизими ва банклар фаолиятининг ҳуқуқий асослари.
Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг ривожланиш босқичлари.
1 – савол баёни:Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш, уни эркинлаштириш ва жаҳон андозалари талабларига мос ҳолда шакллантириш борасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Бундай изчил чора-тадбирларни қўллаш учун республикамиз банк тизимини ҳар томонлама мукаммал ривожлантиришга асос яратилганлиги сабабли, банк тизими бугунги кунда халқаро банк амалиёти даражасига тенглашиб, бажарилаѐтган операциялар ва уларнинг сифати кундан-кунга такомиллашиб бормоқда.
Банк тизими бозор иқтисодиётининг муҳим ва ажралмас қисмидир. Товар пул муносабатларининг кенг миқёсда ривожланиши банклар олдида янгидан-янги операциялар бажаришга имкониятлар очиб беради. Шунинг учун ҳам, республикамизда бозор иқтисодиёти талабларига мос келувчи замонавий банк тизимини яратиш зарурияти туғилди.
Республикада банк-молия тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида мамлакат банк тизими тарихини ўрганиш, унинг бой тажрибасидан фойдаланиш, шунингдек, илғор чет эл тажрибасини ўрганиш, мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уни жорий этиш имкониятларини ўрганиш жуда ҳам долзарб муаммолардан биридир.
Ўзбекистон Республикаси банк тизими - Ўзбекистон Республикаси молия ва пул-кредит тизимининг узвий қисми ҳисобланади. Республикамизда банк тизими икки поғонали банк тизимидан иборат бўлиб, ўз ичига Марказий банк ва тижорат банкларини олади. Марказий банкнинг тижорат банклари билан ҳамда тижорат банкларининг ўз мижозлари билан бўладиган ўзаро муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатлари, жумладан «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунларида белгиланган. «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида банклар банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақилдирлар.
Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг бош мақсади жаҳон талабига мос келувчи, ривожланган миллий кредит тизимига эга булиш, хўжаликлар ва аҳолининг бўш турган маблағларини жалб қилиш ва уни самарали тақсимлаш асосида аҳолининг талабларини қондириш учун замин яратиш ва яшаш шароитини яхшилашга эришишдан иборат. Бу мақсадга эришишни таъминлаш учу н давлатимиз томонидан мамлакатимиз банк секторининг ривожланишини таъминловчи зарурий макроиқтисодий шароитларни ҳамда банк тизими барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, банк назорати тизимини ва банклар фаолиятини бошқариш усулларини такомиллаштириш, банкларнинг депозит, кредит ва инвестиция фаолиятини янада ривожлантиришга эришиш ва банклар ўртасида рақобат бўлишини таъминлашга асос яратишдан, нобанк ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, молия-кредит секторининг ҳуқуқий базасини яхшилаш, уларнинг моддий-техник жиҳатдан самарали таьминланганлигига эришиш каби чораларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Ўзбекистонда банк тизимини шакллантириш ва ривожлантириш жараѐнларини ўрганиш натижасида қуйидаги босқичларга эътибор берилишини таъкидлайди.
Биринчи босқич 1991-1994 йилларини ўз ичига олиб, бу даврда миллий валютанинг муомалага киритилиши учун асос яратилди, ҳамда икки поғонали банк тизимининг пойдевори қурилди.
Иккинчи босқич 1994-1996 - йиллардан иборат бўлиб, миллий валютанинг муомалага киритилиши ва банк тизимининг ҳуқуқий базаси мустаҳкамланиб, Марказий банк ва тижорат банкларининг мақоми, функция ва ваколатлари аниқ белгиланди.
Учинчи босқич 1997-1999 - йиллардаги макроиқтисодий барқарорлик шароитида банк тизимига хусусий капиталнинг кириши, акционер тижоратбанкларида корпоратив бошқарув шароитини ошириш ва банкларни назорат қилиш тизимини кучайтириш билан боғлиқ ислоҳотлар даврини ўз ичига олади.
Тўртинчи босқич Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йилда қабул қилинган «Банк тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори асосида ислоҳотларнинг навбатдаги босқичига ўтилди. Банк тизими ривожланишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 мартдаги «Банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2000 йил 19 майдаги «Тижорат банкларининг кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришдаги иштирокини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари катта роль ўйнади.
Ҳар қандай ривожланган иқтисодиѐтнинг таркибий қисми ҳисобланган тадбиркорлик фаолияти эркин ривожланишига кўмаклашиш учун уни молиявий ресурслар билан таъминлаш тизимини соддалаштириш лозим. Тижорат банклари хусусий тадбиркорлар ҳамда кичик бизнес субъектлари ўртасида ишончли мижозлар доирасини шакллантириши ва уларнинг молиявий натижаларига қараб кредитлаш тизимини жорий этиши керак.
Банк тизимини қайта ташкил қилишни амалга ошириш қуйидаги тамойилларга асосланган ҳолда олиб борилиши мумкин:
- хорижий ва маҳаллий инвееторларнинг ишончини қозониш мақсадида банк-молия тизими барқарорлигига эришиш;
- банк тизимидаги ислоҳотлар умумиқтисодий ислоҳотларнинг утказилиши билан мос келиши;
- банк-молия тизимини босқичма-босқич такомиллаштириш йўли билан жаҳон банк тизимига яқинлаштириш;
- пул-кредит сиёсатини олиб боришда мамлакатнинг ички эҳтиёжлари ва иқтисодиётнинг хусусиятини ҳисобга олиш;
- банклар фаолиятида мижозлар манфаатини устун қўйиш ва бошқалар.
Бизнинг заминимизда мавжуд бўлган банкларнинг ривожланишини икки йирик даврга бўлиб қараш мумкин. Биринчи давр бу – Ўзбекистон мустақилликка эришгунгача бўлган даврдаги банк тизими ва иккинчи давр Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги даврдаги банк тизими ва унинг ривожланиш босқичларини ўз ичига олади. Биз таъкидлаганимиздек, Ўзбекистонда банк тизими икки поғонали бўлиб, банклар тизимининг биринчи пoғонаси - бу Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, иккинчи поғонаси - тижорат банклари, уларнинг шуъбалари, чет эл банклари шўъбалари ҳисобланади.
Ўзбекистонда икки поғонали банк тизимининг шаклланиши 1987 – 1990 йилларда, собиқ Давлат банкини ислоҳ қилиш даврига тўғри келади. Ўша даврда асосий эътибор монопол эмиссион банк ҳисобланган Давлат банкининг ташкилий тузилмасини кескин ўзгартириш орқали, иқтисодиётни ривожлантириш ва мижозлар билан ишлайдиган ихтисослашган банкларни ташкил этишга қаратилди. Банк тизимида мустақилликгача бўлган даврда амалга оширилган ислоҳатларнинг асосий концепцияси сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
- Икки поғонали банк тизимини ташкил этиш;
- Давлатнинг ихтисослашган банкларини хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш;
- Хўжалик юритувчи субъектларга янги банк хизматларини таклиф этиш, замонавий ҳисоб – китоб шаклларини ва кредит муносабатларини амалиётга жорий этиш масалалари шулар жумласидандир.
Банк тизимида 1987 йилда бошланган иқтисодий ислоҳатлар ва банкларни қайта қуриш натижасида уларнинг мулкчилик шаклида, хизмат кўрсатишида, кредит ва ҳисоб – китоб муносабатларида айрим ўзгаришлар содир бўлди. Лекин, банк тизимида принципиал аҳамиятга эга бўлган ижобий ўзгаришлар юз бермади. Давлат банки кредит ресурсларини марказлашган ҳолда монопол тақсимловчи муассаса сифатида ўз мавқиени деярли йўқотмади. Натижада, собиқ иттифоқ тузуми даврида 1988 – 1989 йилларда банкларни ислоҳ қилишнинг иккинчи босқичи бошланди. Ушбу даврда дастлабки акциядорлик тижорат банклари вужудга кела бошлади.
Ўзбекистон 1991 йилда мустақилликка эришгандан сўнг, мамлакатда халқаро банк амалиётидаги каби ҳақиқий икки поғонали банк тизими ташкил топиши йўлида қатъий қадамлар қўйилди. «1991 йилнинг ўзидаёқ «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ги қонун қабул қилинди. Ушбу қонунга кўра, эски Давлат банкининг республика идораси базасида мустақил Ўзбекистоннинг Марказий банки ташкил этилди ва унга республика давлат, эмиссион ва резерв банки мавқие берилди».
Банк тизимини такомиллаштириш жараёни давомида давлат банки ўзининг кредит тизимидаги марказий ўрнини сақлаб қолган ҳолда корхона ва ташкилотларга кредит бериш ва улар билан ҳисоб-китобларии олиб бериш функциясини махсус ихтисослашган банкларга топширади, яъни банкнинг эмиссион фаолияти, кредитлаш фаолияти билан бирга олиб бориш функциясига чек қўйилди. Давлат банки ихтисослашган банклар фаолиятини бошқарувчи, барча банклар учун бир хил пул-кредит сиёсатини олиб борувчи муассасаларга айланади.
Банк тизимининг такомиллаштирилиши натижасида вужудга келган махсус ихтисослашган банклар: Саноат қyрилиш банки, Коммунал қyрилиш ва ижтимоий тараққиёт банки, Аграрсаноат банки, Ташқи иқтисодий фаолият банки, Жамғарма банки хўжаликлар билан банклар ўртасидаги алоқаларни тобора яқинлаштиришда ихтисослаштирилган давлат банклари ўзларида маълум даражада бошқарувчилик мавқеини сақлаб қоладилар. Банк тизимини такомиллаштириш жараёнида жуда муҳим натижаларга эришилди, лекин ташкил қилинган банклар иқисодий муносабатларининг хусусиятларини тўлиқ ифода қилолмасди.
Республикамизда икки поғонали банк тизимини жаҳон тажрибасида қабул қилинган тамойилларга мувофиқ шакллантириш кўзда тутилган. Ихтисослашиш ва кредит-инвестицияларни иқтисодиёт тармоқлари буйича тақсимлаш Республикамиздаги банк муассасаларининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Уларнинг фаолияти асосан устувор тармоқлар қишлоқ хўжалиги ва унинг маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар, уй-жой қурилиши, автомобилсозлик савдо ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга қаратилган. Ҳозирги банклар акциядор-тижорат банклари сифатида ташкил қилиниб, бозор иқтисодиёти шароитида ишлашга мослашган ва у лар ихтисослашган банклар бўлса-да, бошқа тармоқлардаги мижозларга ҳам кредит ва ҳисоб-китоблар бўйича хизмат кўрсатишлари мумкин. Банклар фаолиятининг универсаллашуви улар ўртасида рақобатнинг юзага келишига, бу эса уларнинг бозор иқтисодиётига барқарор кириб боришини таъминлайди.