Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари



Download 1,33 Mb.
bet51/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

3 – савол баёни: Капиталистик тузумнинг ривожланиши турли мулкчилик шаклларининг ривожланишига, молиявий маблағларнинг алоҳида молиявий муассасалар ихтиёрида марказлашувига олиб келади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин кўпчилик капиталистик мамлакатларда айрим банкларнинг миллийлаштирилиши юз берди. Бу ўз навбатида банкларнинг мулкий, ҳуқуқий, функцияси, табиати ва бошқа қатор мезонлари бўйича тавсифланишига сабаб бўлди. Замонавий иқтисодиётда банклар қуйидаги мезонлар бўйича тавсифланади.
Мулкий жиҳатдандавлат банки, акциядорлик банки, кооператив банк, хусусий ва хорижий капитал иштирокида қўшма банкларига бўлинади. Банкларни мулкчилик нуқти назардан таснифланганда асосан уларнинг устав капитали таркибида кимнинг улуши 51 фоиздан юқори бўлса, банк шу шахсларнинг номларини олади.
Масалан, банк капиталининг асосий улуши хусусий ёки кооператив ташкилотлар ҳиссасига тўғри келса, мазкур банклар хусусий ёки кооператив банк дея юритилади. Давлат банклари капиталининг асосий улуши давлатга тегишли бўлади, кўпчилик мамлакатларда мамлакат Марказий банклари давлат банки ҳисобланади. Ўзбекистонда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Давлат – акциядорлик Халқ банки, акциядорлик тижорат “Асака” банкларнинг капитали таркибида асосий улуш давлатга тегишли бўлганлиги боис мазкур банклар давлат банклари ҳисобланади.
Мамлакатимизда акциядорлик тижорат банклари сифатида, акциядорлик тижорат “Агробанк”ни, Алоқабанк, Туронбанк ва бошқаларни келтириш мумкин. Мамлакатимизда ёпиқ турдаги акциядорлик тижорат банклари мавжуд эмас. Хорижий капитал иштирокида қўшма банклар мамлакат қонунчилигига асосан белгиланган миқдордаги устав капитали хорижий иштирокчилар томонидан шакллантирилса мазкур банклар шу мақомга эга бўлади. Мамлакатимизда хорижий капитал иштирокидаги банкларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳуқуқий жиҳатдан – банклар очиқ ва ёпиқ турдаги жамиятлар сифатида таснифланади. Банкларнинг капиталини асосий улуши юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади, ушбу банклар очиқ акциядорлик ёки ёпиқ акциядорлик банклари бўлиши мумкин. Очиқ ёки ёпиқ акциядорлик банклари дейилишига сабаб уларнинг акцияларини сотиш ва сотиб олиш жараёни билан боғлиқ бўлади. Қатнашчилари ўзларига тегишли акцияларини ўзга акциядорларнинг розилигисиз бошқа шахсларга бериши мумкин бўлган акциядорлик жамияти очиқ акциядорлик жамияти деб ҳисобланади. Акциялари фақат ўз муассислари ёки олдиндан белгиланган доирадаги шахслар орасида тақсимланадиган акциядорлик жамияти ёпиқ акциядорлик жамияти деб ҳисобланади. Мамлакатимизда мулкий жиҳатдан ташкил топишидан қаътий назар, фаолият юритаётган барча банклар очиқ акциядорлик банклари ҳисобланади.
Банклар бажарадиган функцияси (операциялари) жиҳатидан – эмиссион, тижорат, инвестицион, ипотекали ва жамғарма банклар сифатида таснифланади. Эмиссион банклар мамлакат иқтисодиётига пулларни эмиссия қилиш, шунингдек, кредит муассасалари фаолиятини тартибга солиш ва пул – кредит сиёсатини амалга ошириш билан шуғулланади. Бундай вазифани ҳозирги пайтда мамлакат Марказий банклари бажаради. Марказий банклар бевосита мижозларга банк хизматларини кўрсатмайди ва тижорат фаолияти билан шуғулланиши таъқиқланади.
Тижорат банклари мамлакат банк тизими ва кредит муассасалари таркибидаги муҳим аҳамиятга эга бўлган молиявий муассасалар ҳисобланади. Ушбу банклар банклар бажариши мумкин бўлган барча операцияларни бажаради. Инвестицион банкларнинг асосий фаолияти пассив операциялари натижасида шакллантирган молиявий маблағларини асосий улушини қимматли қоғозларга инвестиция қилишдан иборат бўлади. Мамлакатда инвестицион банклар фаолият юритиши учун қимматли қоғозлар бозори ривожланган ва етарли даражада инвестицион муҳит яратилган бўлиши лозим.
Ипотека банклари жисмоний ва юридик шахсларга гаров асосида узоқ муддатли кредитлар бериш билан шуғулланади. Ипотека атамаси кўчмас мулкларни гаровга қўйиш натижасида вужудга келадиган молиявий муносабат бўлиб, унинг ўзига хос хусусиятларидан бири гаровга қўйилган кўчмас мулк кредит (қарз) олувчининг тасарруфида қолишидир. Одатда ипотека банклари фаолиятининг асосий йўналишини ипотека кредити беришга қаратилган бўлиши лозим. Бироқ, амалиётда ушбу қоида доимо ҳам ўзининг исботини топмайди, чунки ҳозирги кунда фаолият юритаётган ипотека банклари кредит портфели таркибида нафақат ипотека кредити, балки бошқа мақсадларга йўналтирилган кредитларнинг ҳажми салмоқли улушни ташкил этади.
Жамғарма банкларининг асосий мижозлари жисмоний шахслар бўлиб, ушбу банкларнинг асосий фаолияти аҳолидан муддатли омонатларни жалб қилишга қаратилган бўлади. Жамғарма сифатида шакллантирилган маблағларни йирик тижорат банкларига, савдо ва қурилиш ташкилотларига инвестиция ва кредитлар кўринишида жойлаштиради.
Банклар бажарадиган операцияларининг табиати жиҳатидан – универсал ва ихтисослашган банкларга бўлинади. Универсал банклар банклар бажарадиган барча операцияларни бажаради. Бунга мисол сифатида тижорат банкларини келтириш мумкин. Ихтисослашган банклар эса иқтисодиётнинг маълум тармоғига хизмат кўрсатиш ва шу тармоқни ривожлантириш мақсадида ташкил этилади. Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларида қатор ихтисослашган банклар (Ўзмевасабзавот, Заминбанк, Енгилсанаот, Ғаллабанк, Пахтабанк) ташкил этилди. Миллий иқтисодиётнинг ривожланиши ва бозор муносабатларининг чуқурлашуви натижасида ушбу банклар универсал банкларга айлантирилиб, бир – бирига қўшиб юборилди ёки универсал тижорат банкларига айлантирилди. Шунингдек, ихтисослашган банклар, ташқи иқтисодий операцияларни бажариш, инвестицион фаолият билан шуғулланиши мумкин. Бироқ мамлакатимизда, алоҳида тармоққа хизмат кўрсатадиган ёки операцияларни бажарадиган ихтисослашган банклар фаолият юритмайди. Шу билан бирга банкларнинг фаолияти хизмат кўрсатадиган тармоқлари, филиалларининг сони, хизмат кўрсатиш доираси, капиталининг ҳажми нуқтаи назаридан ҳам таснифланади.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish