Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари



Download 1,33 Mb.
bet47/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

4 – савол баёни: Банк кредитидан фойдаланилган вақт учун ҳақ тўлаш кредит нархини ташкил этади, у ҳисобот ойи бошлангунга қадар банк бўйича юзага келадиган ўртача фоиз ставкаси ва маржани ўз ичига олади. Банк оладиган ва тўлайдиган фоиз ўртасидаги фарқ маржа деб юритилади. Яъни фоизли маржа – банк активларидан даромад келтирувчи фоизли даромад ва банк мажбуриятлари бўйича фоизли харажат ўртасидаги фарқдир. Фоизли маржани фоизлар бўйича келадиган соф даромад деб ҳам аталади. Умуман кредитлар бўйича фоиз ставкалари турли омиллар таъсирида ўзгариб туради. Шундай омилларнинг асосийлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси. Пул бозоридаги талаб ва таклифнинг нисбати. Талаб ошса, фоиз ортади, таклиф ошса у камаяди. Қарзга олинадиган пулни ишлатишдан кутиладиган наф даражаси. Кўпроқ наф келтирса, фоиз юқори ва аксинча.
Қарзни тўлаш муддати ва шарти. Қарз узоқ муддатга берилиб уни аста-секин кичик қисмлар билан қайтарилса, қарздор юқори фоизга рози бўлади ва аксинча. Қарзни қандай пул билан берилиши. Қарз эркин конвертирланган валютада берилса фоиз юқори ва аксинча.
Инфляция даражаси. Бунда фоиз даражаси инфляция даражасига нисбатан тўғри мутаносибликда ўзгаради. Пулни қарз беришдан кўра бошқа йўсинда ишлатишдан тушадиган даромад. Бунда пул эгасининг афзал кўриш принципи амал қилади. Масалан, агар акция бўйича дивиденд юқори бўлса фоиз пасаяди ва аксинча. Қарз беришнинг хатар даражаси. Агар қарзнинг қайтиб келиши кафолатланса фоиз паст, агар уни қайтиши шубхали бўлса фоиз юқори бўлади ва бошқа омиллар. Эмпирик адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, тижорат банклари фоиз ставкасини белгилашда таъсир этадиган омилларни уч тоифага бўлиш мумкин: банкка хос омиллар; банк соҳасига мос омиллар; кенг макроиқтисодий омиллар. Ушбу тоифаларнинг ҳар бирида турли хил параметрларга эга бўлган кенг доиралар аниқланган. Мазкур доиралар индивидуал банклар даражасида ёки банк тармоғи даражасида бозор кучи, операцион харажатлар, қарзлар ва банк активларига нисбатан ликвидлилик каби ўзгарувчиларни ўз ичига олади. Хусусан, банклар, энг камида, юқори солиқлар ёки ишламай қолган кредитлар билан боғлиқ харажатларни кечиктиришга мойил эканлиги аниқланган. Бундан ташқари, макроиқтисодий даражада инфляция ва иқтисодий ўсиш суръатлари каби ўзгарувчиларнинг аҳамиятли эканлиги аниқланган.
Mbao ва бошқалар Замбия банк кредитлари фоизларига таъсир қилувчи омилларни ўрганаганлар. Муаллифлар банклар учун ҳар хил харажатлар ва даромад кўрсаткичларини акс эттирадиган батафсил банк маълумотларидан фойдаланган ҳолда панель регрессион усулларни қўллаганлар. Уларнинг натижалари банк кредит ставкалари банк харажатларига боғлиқ бўлган ўзгарувчиларга тегишли омиллардан таъсирланаётганликларини кўрсатиб берганлар. Уларнинг аниқлашича, инфляция номинал фоиз ставкаларига деярли бирга-бир даражада статистик жиҳатдан аҳамиятли таъсир қилар экан. Инфляциядан ташқари, банк балансларининг кўрсатишича, кредит ставкаларига юқори харажатлар ҳамда паст даромадлар билан боғлиқ бўлган ўзгарувчилар ҳам ижобий таъсир кўрсатган.
Адабиётлар шуни кўрсатадики, кредит фоиз ставкаси турли омиллар билан белиланади: банкка хос омиллар, банк соҳасига хос омиллар ва макроиқтисодий омиллар. Адабиётлар тижорат банкларининг кредит ставкалари детерминанлари бўлмиш: операцион харажатларнинг жами харажатларга нисбати, депозит ставкалари, рентабеллик, турли даражадаги дефолт риски кабилар кенг ўрганилганлигига қарамасдан бизнинг тадқиқотда Ўзбекистон банклари мисолидаги тадқиқот бундай кўламда ҳали ўтказилмаганлиги туфайли ушбу тадқиқотимиз мазкур бўшлиқни қоплашга йўналтирилгандир. Ўзбекистонда тижорат банклари томонидан кредитлар 3 хил умумлаштирилган кўринишда амалга оширилади, яъни уларни миллий валютадаги имтиёзли кредитлар, миллий валютадаги тижорат кредитлари ҳамда хорижий валютадаги кредитларга бўлиш мумкин. Уч кўринишдаги кредитларни умумлаштирган ҳолда банклар томонидан жорий этилган ўртача фоизлар таҳлилларда қўлланилди. Натижада тижорат банкларининг умумий активларининг ҳажми ошиши билан имтиёзли кредитлар ва тижорат кредитларининг фоиз ставкалари камайиши тенденцияси мавжудлиги аниқланди. Бунга тескари равишда, умумий активларнинг ошиши хорижий валютадаги фоиз ставкаларини ҳам ошишига олиб келиши аниқланди.
Тижорат банклари фойдасига таъсир қилувчи омиллар қаторида банк кредит фоиз ставкаси ҳам муҳим ўрин тутади. Маълумки, кредит фоиз ставкаси бозордаги талаб ва таклиф асосида шалланиши лозим. Бироқ, банк кредит фоизининг юқорлиги унинг фойдасини кафолатлайди деган хулосани чиқариш мақсадга мувофиқ эмас, чунки унинг шаклланишига қатор омиллар таъсир қилади. Масалан Ўзбекистонда кредит фоиз ставкасига инфляция даражаси ва пул таклифининг пастлиги бевосита таъсир кўрсатади. Дунё давлатларининг ривожланган ва ривожланаётган иқтисодиётида сақланиб қолган вирус сифатида инфляция жаҳон бозорида рақобатбардошликни пасайтиради ва деярли барча иқтисодий фаолият турларига, хусусан банк ишларига умумий заифлаштириш мумкин. Бу албатта тижорат банклари кредит фоизларининг асосий қисми инфлацион даромад сифатида реал даромад бўлмайди.


ПУЛ ВА БАНКЛАР (2-МОДУЛЬ).
БАНК ТИЗИМИ ВА ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish