Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари


-МАВЗУ. КРЕДИТ БЎЙИЧА ФОИЗ СТАВКАЛАР ВА УЛАРГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАР



Download 1,33 Mb.
bet44/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

11-МАВЗУ. КРЕДИТ БЎЙИЧА ФОИЗ СТАВКАЛАР ВА УЛАРГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАР
Режа:

  1. Кредит баҳоси тушунчаси.

  2. Номинал, реал, оддий ва мураккаб фоизлар.

  3. Фоиз ставкалари бўйича назариялар

  4. Кредит фоизига таъсир қилувчи омиллар.



1 – савол баёни: Банк кредити баҳоси кредитдан фойдаланганлик учун тўлов бўлиб, фоиз кўринишида, факторинг амалиётларида дисконт, лизинг амалиётларида лизинг тўловлари кўринишида ифода этилади. Кредитни баҳолаш учун кредит таваккалчиликларини мақбул даражада баҳолаш имконини берувчи қарз олувчи тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги талаб этилади.
Халқаро кредитнинг баҳоси – бу банк билан қарз олувчи ўртасидаги шартнома асосида белгиланади ва бу кредитга оид фоизларни ўз ичига олади. Қисқача қилиб айтадиган бўлсак, кредитнинг баҳоси бу банк томонидан белгиланган унинг фоиз ставкаси ҳисобланади. Халқаро кредитнинг баҳоси иккига бўлинади:
1)Келишилган кредит баҳоси; 2) Кредит баҳосининг яширин элементлари.
Келишилган кредит баҳосига фоизлар, қарзни расмийлаштириш учун комиссион тўловлар ва бошқалар киради.
Кредит баҳосининг яширин элементларига эса кредитни ишлатиш билан боғлиқ харажатлар ва шартномада эслатиб ўтилмаган тўловлар киради. Кредит баҳоси ссуда капитали бозоридаги талаб ва таклиф асосида аниқланади. Кредитларнинг барча турлари, яъни хусусий, давлат ва халқаро ташкилотларнинг кредитлари устун равишда бозор қиймати бўйича берилади, бироқ баъзи ҳолларда қарз олувчи томонидан маълум шартлар сақланганда ҳукумат кредитлари ва халқаро ташкилотларнинг кредитлари бозор қийматидан паст бўлган имтиёзли нархда берилиши мумкин.
Халқаро кредитни баҳолашда бир қанча омиллар борки, улар кредит баҳосига таъсир кўрсатмасдан қўймайди. Ана шу омиллардан бири кредит олган мижоз мамлакатининг валюта-молиявий, иқтисодий ва сиёсий ҳолатидир. Бизга маълумки, кўпчилик ривожланган мамлакатлар сиёсий жиҳатдан барқарордирлар. Лекин айрим ривожланаётган мамлакатларда эса бундай эмас. Банк мижознинг молиявий ҳолатидан қониққан бўлиши мумкин, лекин у мамлакатнинг сиёсий ҳолатини ўрганиб чиқиши керак бўлади. ×унки мижознинг бизнесини ёмонлашувига асосан шулар сабаб бўлиши мумкин. Масалан, мамлакатда ҳукумат тўнтарилиши содир бўлса, янги қонунлар қабул қилиниши мумкин ва айрим валюта чекловлари ўрнатилиши мумкин. Натижада, мижоз ўзи хоҳламаган тарзда кредитни қайтара олмайди. Ана шундай тўсатдан ўзгарадиган омилларга инфляция суръати, валюта курси динамикаси, ссуда капитали бозорининг ҳолати ва бошқалар мисол бўла олади.
Халқаро кредитни баҳолашда молиявий риск ҳам муҳим ўрин тутади. Молиявий риск – бу халқаро кредит берилган вақтдан сўнг кредит олган мижоз қарзни тўлай олмайдиган ҳолда, яъни тўловга лаёқатсиз бўлган ҳолда юзага келади. Бундай ҳавфни баҳолаш учун банк бир қанча омилларни таҳлил қилиб чиқади. Булар халқаро миқёсда “учта Си”:
Character – репутация, характер;
Cash flow or capacity – пул оқими ва ишлаб чиқариш қуввати;
Capital – кредит олувчи капитали каби кўрсаткичлар билан ҳисобланади.
Банк халқаро кредит олувчининг фоалиятини баҳолашдан олдин унинг жиддий компаниями ёки йўқми, мажбуриятларини бажара оладими ва ўз бизнеси тўғрисида етарли малакага эга эканлиги ҳақида маълумотлар тўплайди.
Қуллиев И.Я. тижорат банкларида кредит баҳосини шакллантиришда бир қатор омиллар ўз таъсирини кўрсатади деган фикрда. Тижорат банкларининг кредит баҳосининг меъёри банклар томонидан жалб қилинган депозитлар баҳоси, кредит операциялари бўйича банкнинг операцион харажатлари, кредит риски бўйича устама ҳамда банкнинг маржаси ўз таъсирини кўрсатади. Бу ҳолатда кредитнинг баҳосини қуйидаги формула орқали аниқлаган48.
𝑹 = 𝑫𝒓 + 𝑫𝒐 + 𝑷 + 𝑺 + 𝑨
Бунда,
R – банк кредити баҳоси;
Dr – банкнинг жалб қилинган маблағлари баҳоси;
Do – тижорат банки операцион харажатлари;
P – кредит риски бўйича устама;
S – банк маржаси;
А – банк томонидан белгиланадиган қўшимча тўловлар.


Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish