Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари


-МАВЗУ. ПУЛ МАССАСИ ВА ПУЛ АГРЕГАТЛАРИ



Download 1,33 Mb.
bet21/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

5-МАВЗУ. ПУЛ МАССАСИ ВА ПУЛ АГРЕГАТЛАРИ
Режа:

  1. Пул массаси, унинг моҳияти ва таркиби. Пул массасини миқдорий ўлчаш. Муомала учун зарур бўлган пул миқдорини аниқлаш.

  2. Пул мультипликатори. Монетазация коеффициенти.

  3. Федерал резерв тизимининг пул агрегатлари. Федерациясида пул агрегатлари.



1 – савол баёни: Пул массаси – муомаладаги нақд пуллар ва нақд пулсиз оборотдаги пулларнинг йиғиндисидир. Бугунги кунда бозор иқтисодиёти шароитида фаолият юритаётган мамлакатларнинг пул оборотида фақат банкнота ва танга кўринишда эмас, балки кредит, чек ва электрон ёзувлар кўринишида иштирок этаяпти. Шунинг учун иқтисодчилар ушбу пулларни пул массаси деб юритишади. Пул массаси мамлакатда муҳим иқтисодий кўрсаткич бўлиб, унинг ҳажми жами ижтимоий маҳсулотнинг ҳажми билан мувозанатда (пулнинг айланиш тезлигини инобатга олган ҳолда) бўлиши зарур. Пул массасининг миқдори ва унинг таркиби Марказий банк томонидан назорат қилинади. Марказий банк пул – кредит инструментлари орқали мамлакатда пул массасини оқилона меъёрини таъминлайди. Пул массаси таркиби асосан иккита компонентдан ташкил топади. Муомаладаги нақд пуллар – пул массасининг юқори ликвидли маблағлари ҳисобланиб, исталган пайтда тўлов воситаси сифатида фойдаланиш имкониятини беради. Ушбу агрегат муомаладаги банкнот ва тангаларни ўз таркибига олади.
Нақд пулсиз маблағлар – мулкий шаклидан қатъий назар барча турдаги хўжалик юритувчи субъектларнинг кредит муассасаларида ҳисобрақамлардаги, шунингдек, пластик карточкалар ва ҳисоб – китоб чеки кўринишидаги маблағлардан иборат. Муомаладаги ликвидлик даражаси паст ҳисобланган пуллар квазипуллар деб юритилади. Ушбу пулларнинг таркибига нисбатан паст ликвидли ва тўлов воситаси сифатида ишлатилмайдиган қимматли қоғозлар киради. Пул массаси даражасини ҳисоблашнинг асосий тамойилларидан бири маблағларни ликвидлилик даражаси ҳисобланади. Пул муомаласининг муҳим кўрсаткичи пул массаси ҳисобланади. Пул массаси хўжалик айланмасидаги нақд пуллик ҳисоб-китобларни аҳоли, корхоналар, давлат муассасаларига тегишли харид ва тўлов воситаларининг ялпи ҳажмини ўзида ифодалайди.
Пул муомаласининг белгиланган муддат ва белгиланган даври учун миқдорий ўзгаришларини билиш учун, шунингдек, пул массаси ҳажми ва ўсиш суръатларини тартибга солиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқариш учун турли хил кўрсаткичлар ( пул агрегатлари) дан фойдаланилади. Ўзбекистонда охирги йилларда пул агрегатлари ҳисоб қилинадиган бўлди. 1995 йилда номинал пул массаси М2 пул массасининг 1994 йилдаги ўсиш даражасидан 1,5 марта кам бўлган. Марказий банк томонидан инфляцияга қарши олиб борилаётган чора - тадбирлар натижасида пул массасининг ўсиш суръатлари қисқариб бормоқда. 1996 йилнинг биринчи ярмида пул массасининг ўсиши 1995 йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 7,6% ҳисобида ва 1994 йил даражасидан 2 баробарга кам бўлган. 1996 йил бошида муомалага нақд пул чиқариш ҳажми 1995 йилдаги 20,7% ўрнига 15,8% ни ташкил қилган.Пул массасининг турли хил кўрсаткичларини ишлатиш пул муомаласи ҳолатини таҳлил қилишга турли томонлардан ёндашишга имкон беради. Мамлакат миқёсида пул массаси ҳажмининг ўзгариши муомаладаги пул массасининг ўзгариши натижаси ва пулнинг айланиш тезлашганлигининг натижаси бўлиши мумкин.
Пулнинг айланиш тезлиги – пул муомала ва тўлов воситаси сифатида амал қилгандаги унинг ҳаракат кўрсаткичидир. Унинг миқдори ни ҳисоблаш қийин, шунинг учун уни ҳисоб-китоб қилишда билвосита маълумотлардан фойдаланилади. 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикамизда М1 пул агрегати таркибида нақд пулларнинг салмоғи 56,8 фоизни ташкил этди27. Бу эса, нисбатан юқори даража ҳисобланади. Таққослаш учун: 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, нақд пулларнинг М1 пул агрегати таркибидаги салмоғи, Россияда 34,7 фоизни28, Қозоғистонда эса, 38,9 фоизни29 ташкил қилди.
Муомаладаги пул массасининг етарлилиги, арзон ва узоқ муддатли пул маблағлари таклифи даражаси аҳолининг жамғариш кайфиятига ижобий таъсир ўтказади. Аксинча, ҳолатда (инфляция даражасининг салбий таъсирини ҳисобга олиб) кредит олиш кайфиятининг жамғариш кайфиятига нисбатан юқори бўлишига олиб келади. Шу билан бир қаторда, аҳолининг иқтисодий фаоллиги ва муомаладаги пул массаси ўртасида тўғри пропорционал алоқадорлик мавжудлигини эътибордан четда қолдирмаслик зарур.
1 – жадвал
ЯИМ ва муомаладаги пул массаси динамикаси* (млрд. сўм ва фоизда)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллифлар томонидан тайёрланган.
* М2 - кенг маънодаги пул массаси муомаладаги нақд пуллар, талаб қилиб олгунча, жамғарма ва муддатли депозитлар, тижорат банклари томонидан чиқарилган миллий валютадаги қимматли қоғозлар (акциялардан ташқари) ҳамда хорижий валютадаги депозитларни ўз ичига олади.

Жадвал маълумотларидан кўринадики, муомаладаги пул массаси (М2 кенг маънодаги пул массаси) ялпи ички маҳсулотдаги салмоғи 2018-2020 йиллар давомида пасайиб борган. Хусусан, 2016 йилда ЯИМ ва пул массаси ўртасидаги нисбат 21,5 фоизни, 2017 йилда 24,2 фоизни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич 2018 йилда 18,2 фоизни, 2019 йили 17,9 фоизни, 2020 йили 18,5 фоизни ташкил этган. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, кенг маънодаги пул массасининг умумий ҳажмида хорижий валютадаги депозитлар ҳажми 2016 йилдаги 16,8 фоиздан 2020 йилдаги 32,1 фоизгача кўпайган. Хорижий валютадаги депозитлар ҳажмининг ошиб бориши (муайян жиҳатдан 2017 йилда валюта сиёсатини либераллаштириш чора-тадбирлари давомида хорижий валюталар курсининг кескин кўтарилиши ҳисобига) ва нақд хорижий валютанинг (2020 йилдаги трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,03 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган ва уларнинг асосий қисми банк кассаларидан нақд кўринишда олинган) кўпайиши уларнинг турли хилдаги тўловларда иштироки даражасини оширган ҳолда пул муомаласи ва тўловлар (асосан чакана ва қисман улгуржи тўловлар) тизимида миллий валютанинг роли ва аҳамиятини камайтирувчи омил бўлиб қолиши мумкин. Бундай ҳолат аҳолининг жамғариш кайфиятига салбий таъсир ўтказади.





Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish