2 – савол баёни: МУЛЬТИПЛИКАТОР (инг. Multiplier – кўпайтирувчи, оширувчи) – иқтисодиётдаги молиявий окимларнинг икки (баъзан иккитадан кўпрок) кўрсаткичлари ўртасидаги боғланишларни [мас, давлат бюджети харажатларининг ўсиши билан ЯИМнинг ҳажми, депозитлар ҳажми билан муомалада бўлган пул массаси ўртасидаги) тавсифловчи кўрсаткич. “Мультипликатор” тушунчасини иқтисодий амалиётга биринчи марта Ж.М.Кейнс киритган. П. Самуэльсон ва б. томонидан ривожлантирилган. Харажатлар, даромадлар, инвестициялар ёки бошка молиявий окимларнинг қайси тоифаси бошланғич асос тарзида олинишига қараб Мультипликаторларнинг инвестиция харажатлари Мультипликатор, ҳукумат харажатлари Мультипликатор, харажатлар М. ва бошқа турлари бор. Пул Мультипликатори умуман иқтисодиётнинг, хусусан банк тизимининг муомаладаги пул массасини кўпайтириш имкониятларини акс эттиради. Пул Мультипликатор баъзан кредит М. депозитлар Мультипликатори ёки банк Мультипликатори деб ҳам аталади. Пул таклифининг умумлашма модели Марказий банкнинг пул таклифидаги роли ҳамда пулнинг бир қисмини депозитлардан нақд пулларга оқиб ўтишни ҳисобга олган ҳолда ёзилади. Бу модел бир қатор янги ўзгарувчиларни ўз ичига олади. Булар:
пул базаси (резерв пуллар, юқори қувватли пуллар) - банк тизимидан ташқаридаги нақд пуллар ва тижорат банклари Марказий банкда сақлайдиган депозитлар суммаси;
депонентлаш коэффициенти - Сг = С/Д.
Пул базасини MB ва банк резервларини R деб белгиласак,
MB=C+R
Пул таклифининг кенгайтирилган моделини қуйидагича ёзиш мумкин:
(Cr +1) / (Cr + rr) нисбат пул мультипликатори деб юритилиб, бир сўмлик пул базаси ҳисобига неча сўмлик пул таклифи юзага келишини кўрсатади. Пул мультипликаторини — пул таклифининг пул базасига нисбати кўринишида ёзиш мумкин:
Cr миқдори — аҳолининг ўз маблағларини нақд пуллар ва депозитлар ўртасида қандай пропорцияда сақлашни танлашга боғлиқ.
rr = R / Д миқцори эса - аҳолининг нафақат Марказий Банк белгилаб берган мажбурий резерв нормасига, балки тижорат банклари сақлаб туришни мўлжалланаётган ортиқча резерв миқдорига ҳам боғлиқ. Демак, пул таклифи пул базаси ва пул мультипликатори микдорига боғлиқ экан. Пул мультипликатори пул базасининг бир миқдорга ошиши натижасида пул таклифи қандай ўзгаришини кўрсатади. Марказий банк пул таклифини авваламбор, пул базасига таъсир этиш йўли билан тартибга солади.
Мамлакатда пул миқдори кўпаяди, агар:
— пул базаси ўсса;
— мажбурий заҳиралаш нормаси пасйтирилса;
— тижорат банкларининг ортиқча резервлари камайса;
— нақд пулларнинг депозитлар умумий суммасига нисбати пасайса.
Пул бозори модели пулга талаб ва таклифни бирлаштиради. Дастлаб, соддалик учун пул таклифи Марказий Банк томонидан назорат қилинади ва (М/Р) даражасида қайд қилинган деб оламиз.
Агарда М — пул таклифини, Р — нархлар даражасини билдирса, М*/Р* пул воситаларининг реал захираси микдорини кўрсатади.
(М/Р) s = М*/P*
Бу ерда: М — пул таклифи даражасини билдиради;
Р — баҳолар даражаси (ушбу моделда экзоген ўзгарувчи)ни кўрсатади.
Реал пул таклифи миқдоридаги фоиз ставкасига боғлиқ бўлмаган вазиятни кўрсатади. Шунинг учун реал пул воситалари таклифи графикда кўрсатаётганимиздек вертикал чизиқ кўринишига эга бўлади. Бу ҳолат фоиз ставкаси қанчалик ўзгаришига қарамасдан реал пул таклифи миқдори ўзгармасдан қолган вазиятни акс эттиради.
Монетизация коэффициенти – бу пул массасининг (корхоналар ва аҳолининг банклардаги ҳисоб рақамидаги пул маблағлари ва пул маблағлари) ЯИМ хажмига нисбати. Иқтисодиётни тўловлар ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш, иш ҳақи, нафақа, стипендия ва ҳоказоларни тўлаш учун зарур бўлган пул билан таъминлаш даражаси тўғрисида тушунча беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |