Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари


-МАВЗУ. ПУЛ ТИЗИМИ: МАЗМУНИ, ТУРЛАРИ ВА ЭЛЕМЕНТЛАРИ



Download 1,33 Mb.
bet24/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

6-МАВЗУ. ПУЛ ТИЗИМИ: МАЗМУНИ, ТУРЛАРИ ВА ЭЛЕМЕНТЛАРИ
Режа:

  1. Пул тизими ва унинг мазмуни. Пул тизими шакллари ва уларнинг эволюцияси: биметаллизм, монометаллизм.

  2. Пул тизими элементлари. Баъзи хорижий давлатлар пул тизимининг ўзига хос хусусиятлари.

  3. Ўзбекистон Республикаси пул тизими барқарорлигини таъминлаш йўллари.



1 – савол баёни: XVI асрнинг охири ва XVII асрнинг бошларида товар – пул муносабатларининг ривожланиши, халқаро ва маҳаллий валюта бозорларининг вужудга келиши, шунингдек, давлатчилик асосларининг мустаҳкамланиши давлат томонидан пул муомаласини тартибга солишнинг заруриятини келтириб чиқарди. Давлат томонидан пул муомаласини амалга ошириш тартибини белгилашда мамлакат тарихи, сиёсий ҳолати, миллий анъаналари ҳамда унинг иқтисодий салоҳияти муҳим аҳамият касб этади.
Пул тизими – бу мамлакатда пул муомаласини амалга оширишнинг шакли бўлиб, унинг асосини миллий валюта ташкил этади ва миллий валюта орқали тартибга солинади.
Кишилик жамиятининг вужудга келиши, ривожланиши ва такомиллашуви баробарида товар – пул муносабатлари ҳам шунга монанд ҳолда ривожланиб ва такомиллашиб келмоқда. Шунингдек, пул тизими ҳам мавжуд ижтимоий – иқтисодий жараёнлар давомида икки турдан иборат бўлди. Хусусан:
– металл пуллар тизими, бунда товар пул (қимматбаҳо металл) муомала воситасини бажаради, металл пуллар тўлов воситасини бажарганда уларда пулнинг барча функциялари намоён бўлади;
– қоғоз – кредит пуллар тизими, олтин ва кумуш танга пуллар эволюцион тарзда қоғоз – кредит пуллари томонидан муомаладан сиқиб чиқарилди.
Металл пуллар тизими шароитида металл қандай шаклда бўлишидан қаътий назар, тўлов воситаси сифатида қабул қилинди. Металл пуллар тизими иккига бўлиниб, биринчиси, биметаллизм, иккинчиси, монометаллизм сифатида гуруҳланади.
Биметаллизм – бу пул тизимида давлат қонуний жиҳатдан тўлов воситаси иккита металлни (одатда олтин ва кумуш) чегараланмаган миқдорда эркин зарб қилишга рухсат беради.
Ўз навбатида биметллизм тизими учта шаклда амал қилди:
– биринчидан, параллел валюта тизими, ушбу металл пуллар ўртасидаги муносабат уларнинг бозор баҳосидан келиб чиққан ҳолда стихияли равишда ўрнатилди;
– иккинчидан, иккиёқламали валюта тизими, металл пуллар ўртасидаги муносабат давлат томонидан белгиланди ва шунинг асосида олтин ва кумуш тангалар зарб қилинди;
– учинчидан, «оқсоқ» валюта тизими – ушбу тизимда олтин ва кумуш тангалар қонуний тўлов воситаси сифатида хизмат қилди, лекин кумуш тангалар ёпиқ ҳолда, олтин тангалар эса эркин зарб этилди. «Оқсоқ» валюта тизими дейилишига сабаб кумуш тангалар ушбу даврда тўлақонли валюта сифатида умум эквивалент ролини амалга оширмайди.
Муомалада иккита металл пулнинг вазифасини бажарган пайтда улар ўртасида баҳони аниқлашда муаммолар ва зиддиятли ҳолатлар вужудга келди. Шу билан бирга, пул тизимининг биметллизм шакли беқарор ва бир – бирига ўзаро қарама – қарши эди. Шунингдек, ривожланган товар – пул муносабатлари шароити талабларига етарли даражада жавоб бермас эди.
Пул тизимининг биметаллизм шакли ҳукм сурган даври асосан XVI – XVII асрларга тўғри келади. Европа мамлакатларида 1866 йилларда биметаллизм пул тизимини сақлаб қолиш мақсадида кумушнинг қийматини олтинга нисбати расмий белгилаб қўйилди. Унга кўра, ўша пайтда кумуш ва олтин ўртасида муносабат 15,5:1 нисбатда ўрнатилди. XIX асрнинг ўрталарида ушбу тенглик ўртасида фарқ кенгайиб 22:1 тартибда белгиланди. Бунинг натижасида олтин ва кумуш тангалар муомаладан чиқиб, бойлик жамғармасини бажара бошлади.
Жамиятда товар – пул муносабатларининг ривожланиши ва ижтимоий – иқтисодий ягона умумэквивалент вазифасини битта металл пул бажариш зарурлигини кўрсатди. Бунинг натижасида монометаллизм пул тизими шаклланди.
Монометаллизм пул тизими шароитида – битта қимматбаҳо металл (олтин ва кумуш, асосан олтин) умум эквивалент вазифасини бажарди. Шу билан бирга, пул тимизининг монометаллизм даврида муомалага олтин тангаларга майдаланадиган бошқа пул белгилари (хазина билетлари, банкнотлар ва майда монеталар) ҳам кириб кела бошлади.
Халқаро валюта – кредит муносабатларини амалга оширишда XIX асрда тўлиқ ва XX асрнинг бошларигача муомалада олтин асосий рол ўйнади. Олтин стандартининг ривожланган даври 1880 – 1914 йилларга тўғри келади.
Монометаллизм ўз навбатида олтин танга, олтин қуйма ва олтин девиз стандартини ўз ичига олар эди.
Олтин танга стандарти товарларнинг баҳоси олтинда ифодаланади, мамлакат бозорларида олтин тўлов воситасини бажаради ва эркин равишда зарб этилади. Олтин пулнинг барча функцияларини бажаради. Олтин танга стандарти шароитида пул тизими талаб ва таклиф асосида тартибга солиниб, муомаладан ортиқча бўлган олтин танглар “автоматик равишда” жамғармага йўналтирилди, муомалада қўшимча тўлов воситасига эҳтиёж туғилганда улар жамғармадан муомалага қайтарилади. Олтин танга стандарти шароитида мамлакатда пул тизимини ташкил этиш силлиқ ва самарали тарзда амалга оширилди, бироқ кишиларнинг товар моддий қийматларга бўлган талабининг ҳажми иқтисодиётдаги мавжуд олтин захиралари ҳажмидан сезиларли даражада ортиб борди, шунингдек, олтин танга стандарти шароитида Марказий банкларда маълум даражадаги олтин захираларини шакллантириш заруриятини келтириб чиқарди. Олтин танга стандартининг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат эди:
– олтин тангаларни қатъий ўрнатилган қийматларда эркин равишда зарб этиш;
– ўзининг қийматини олтинда ифода этадиган пулларни майдалаш;
– олтиннинг мамлакатлар ўртасида эркин айирбошлануви;
– олтин пулнинг барча функцияларини бажариши.
Биринчи жаҳон уруши жуда катта миқдордаги молиявий харажатларни вужудга келишига сабаб бўлди, бунинг натижасида ҳукумат бюджет тақчиллигини қоплаш мақсадида муомалага қоғоз пулларни эмиссия қилди.
Бу ўз навбатида биринчи жаҳон урушида иштирок этган барча мамлакатларда (АҚШдан ташқари) олтинни қоғоз пулларга алмаштириш ва хорижга олиб чиқиб кетиш қонунан таъқиқилаб қўйилди. Биринчи жаҳон урушидан кейин, бирорта мамлакат олтин танга стандартига қайтиш имкониятини қила олмади. 1920 йилларда қатор мамлакатларда олтин қуйма стандарти жорий этилди.
Олтин қуйма стандарти шароитида банкноталар давлат томонидан ўрнатилган суммада олтин қуймаларга айирбошланади, олтин қуйма стандарти шароитида муомалада олтин тангаларнинг тўлов воситаси сифатида ҳаракати ва эркин зарб қилиниши амал қилмайди. Олтин қуйма стандартлари асосан олтин захираларига бой бўлган АҚШ, Англия, Франция ва Японияда ҳукм сурди. Унга кўра муомалага олтин тангаларнинг эркин зарб қилиниши барҳам топиб, пулларни олтинга алмаштириш қуйилмаларнинг қиймати асосида чегараланиб қўйилди. Масалан, Буюк Британияда бир олтин қуйилмаси 12,4 кг.га тўғри келар эди. Ушбу қуйилмани олиш учун 1700 фунт стерлинг зарур эди. Францияда бир қуйилма 12,7 кг бўлиб, ушбу қуйилма 215 минг франка баҳоланар эди. Катта миқдорда олтин захираларига эга бўлмаган мамлакатларда (Австралия, Германия, Дания, Норвегия ва бошқалар) олтин девиз стандарти амал қилар эди. Олтин девиз стандарти жорий этилган мамлакатларда миллий валюталар девизларга, яъни олтинга эркин алмашадиган чет эл валюталарига айирбошланиши жорий этилди. Бунинг натижасида бир мамлакатнинг иккинчи мамлакатга валютавий боғлиқлиги вужудга келди.
1929 – 1933 йилларда юз берган бутун жаҳон иқтисодий инқирози натижасида олтин монометаллизмининг барча шакллари амал қилиш фаолиятини тўхтатди, АҚШ долларининг олтинга нисбатан паритети саққланиб қолди. 1930 йиллардан бошлаб халқаро ва маҳаллий ҳисоб – китобларда қоғоз – кредит пул тизими фаолият юрита бошлади. Ушбу тизимнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат эди:
– олтиннинг умумэквивалент сифатида муомаладаги ҳаракати тўхтатилди, банкотларнинг олтинга айирбошланиши ва майдаланиши барҳам топди, олтин ички ва ташқи оборотдан чиқиб захира сифатида сақланадиган бўлди;
– банкларнинг кредит операциялари асосида муомалага нақд ва нақдсиз пул белгилари чиқарилди;
– пул оборотининг асосий улушини нақд пулсиз ҳисоб – китоблар эгаллай бошлади;
– давлат томонидан пул муомаласини тартибга солиш кучайтирилди, иқтисодиётда пул муомаласини тартибга солишнинг инструментлари ишлаб чиқилди.
Қоғоз – кредит пуллар тизими. Қоғоз – кредит пуллар тизимининг эволюцион ривожланиши, иқтисодиётнинг глобаллашуви ва халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви шароитида пул оборотини вақтдан ва молиявий жиҳатдан янада тежамлироқ бўлишини, шунингдек, уни самаралироқ ишлашини таъминламоқда. Агар дастлабки қоғоз пуллар тахминан X асрнинг охири XI асрнинг бошларида муомалага чиқарила бошланган бўлса, 1930 йилларнинг охирига келиб улар қаторида кредит пуллари тўлов ҳисоб – китоб ва пул айланмаларини амалга оширишда иштирок эта бошлади. Бу ўз навбатида иқтисодиётда пул – кредит сиёсатини амалга ошириш ва пул муомаласини ташкил этишга ижобий таъсир кўрсата бошлади.
Иқтисодиётнинг ривожланган ҳозирги даврида пулнинг асосий турлари банкларнинг кредит билетлари (банкнотлар), тангалар, пул чеклари, электрон–пластик карточкалар, ҳисоб рақамларда ёзувда акс эттирилган пуллар ҳисобланади. Муомалага пулларни эмиссия қилиш Марказий банкка юклатилган. Марказий банк «банкларнинг банки» сифатида кредит ресурсларини шакллантириш ва ушбу ресурсларни нақд ва нақд пулсиз кўринишида муомалага чиқариши мумкин. Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган нақд пуллар унинг мажбурияти бўлиб, тижорат банклари ушбу пулларни муомалада айланишини таъминлайди. Тижорат банклари қоғоз – кредит пулларни Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлари доирасида ишлатиши мумкин.



Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish