Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари



Download 1,33 Mb.
bet19/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

2 – савол баёни: Пул айланмасининг асосий қисмини нақд пулсиз айланма, яъни корхона, ташкилотлар ўртасидаги, уларнинг давлат бюджети, кредит ташкилотлари билан нақд пулсиз бир ҳисоб рақамидан иккинчи ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган айланма ташкил қилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётни ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири пул айланишини тўғри ва аниқ ташкил қилишдан иборат, чунки бозор иқтисодиёти товар пул муносабатларининг ҳолати ва тараққиёти билан чамбарчас боғлиқдир. Корхона ва ташкилотлар ўзларининг хўжалик фаолияти жараёнида доимо бир-бирлари билан алоқада бўладилар. Улар ўртасида товар айирбошлаш жараёни пул ва пулли ҳисоб-китоблар ёрдамида амалга оширилади. Товар айирбошлашнинг ўзи эса пул айланишининг моддий асоси ҳисобланади, унинг асосида бошқа пулли муносабатлар, жумладан, пенсия фонди, суғурта фонди, солиқ идоралари, банк муассасалари билан бўладиган пулли муносабатлар вужудга келади.
Пуллик муносабатларда пул шаклларидан фойдаланиш хусусиятлари ва тўлов усулларига кўра пул айланиши нақд пулли ва нақд пулсиз айланишига бўлинади. Чакана савдо ва аҳолига пулли хизмат кўрсатиш асосан нақд пулда амалга оширилади. Бундан ташқари, нақд пуллар айланишига коммунал хизматлар учун тўловлар, маиший хизматлар учун тўловлар, ишчи – хизматчиларга иш хақи ва шунга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, суғурта ташкилотларга бадаллар тўлаш, уй-жой ва бошқа мақсадлар учун аҳоли томонидан олинган кредитни нақд пул кўринишида қайтариш билан боғлиқ тўловларнинг тўланиши киради.
Иқтисодиётда бўладиган пул айланишининг 70-80 фоизини нақдсиз пул айланиши ташкил этади. Нақдсиз пул айланиши нақд пулсиз ҳисоб-китоб шакллари асосида олиб борилади. Нақдсиз пул ҳисоб-китобларнинг кенг ишлатилишига кўп тармоқли банк тизимининг ривожланиши, давлат томонидан макроиқтисодий жараёнларни ўрганиш ва уни тартибга солиш нуқтаи назаридан давлатнинг қизиқиши, мулкчилик шаклларининг кўпайиши ва турли мулкчилик шаклларига тегишли бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг кенгайиб бориши асос бўлади.
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар деганда, корхона ва ташкилотлар-нинг товар айирбошлаш, хизмат кўрсатиш ва товарсиз операциялари бўйича бир-бирига бўлган талаб ва мажбуриятларни нақд пул ишлатмасдан пул маблағларини бир ҳисобварақдан иккинчи ҳисобвараққа ўтказиш орқали амалга ошириш тушунилади. Иқтисодиётда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар маълум тизим асосида олиб борилади. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими ўз ичига ҳисоб-китобларни ташкил қилиш тамойиллари, шакллари, усуллари ҳамда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилиш олдига қўйилган талабларни олади.
Ҳозирги кунда нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг биринчи тамойили мулкчилик шаклидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субъектлар ўз маблағларини банкдаги ҳисобварақларда сақлашлари ва барча операцияларни банк орқали ўтказишлари лозимлигини билдиради. Бозор муносабатлари шароитида ҳисоб-китобларнинг банк орқали ўтказилиши бозор иштирокчиларининг иқтисодий мустақиллиги билан қўшиб олиб борилиши керак.
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг иккинчи тамойили шундан иборатки, мижозларнинг ҳисобварақларидан пул маблағларини кўчириш, уларнинг топшириғи ёки розилигига асосан ҳисобварақдаги маблағлар миқёсида бажарилади. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг иқтисодий асоси бу моддий ишлаб чиқаришдир. Моддий ишлаб чиқариш жараёнида жўнатилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун тўловлар амалга оширилади. Бундан ташқари, корхона ва ташкилотларнинг бюджет билан ҳисоб-китоблар, давлат, ижтимоий суғурта муассасалари, суд, арбитраж идоралари билан ҳам ҳисоб - китоблар юритилади. Юқоридаги ҳисоб - китобларнинг асосий қисми нақд пулсиз ҳисоб - китоблар acoсини ташкил этилади.
Нақд пулсиз пул айланиши пулли муносабатлар иштирокчиларининг ҳудудий жойлашувига кўра бир шаҳар ичидаги ва шаҳарлараро пул айланишига бўлинади. Бир шаҳар ичидаги бир ёки турли банклар хизматидан фойдаланадиган корхона ва ташкилотлар ўртасида юзага келадиган нақдсиз пул айланиши бир шаҳар ичидаги нақд пул айланиши дейилади. Турли шаҳарларда жойлашган банкларнинг хизматидан фойдаланувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида юзага кела-диган пул айланиши шаҳарлараро нақдсиз пул айланиши дейилади. Товар операциялари ҳамда нотовар операциялари бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китоблар нақд пулсиз ҳисоб - китобларнинг турли шакллари ёрдамида амалга оширилади. Бу шаклларнинг ҳар бири ҳужжатлар айланиши, мазмуни жиҳатдан алоҳида хусусиятларга эга. Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигига кўра хўжаликлар ўртасидаги ўзаро китоблар нақд пулсиз ҳисоб - китобларнинг қуйидаги шакллари асосида амалга оширилади:
– тўлов топшириқномаси;
– тўлов талабномаси;
– аккредитивлар;
– инкасса топшириқлари;
– ҳисоб чеклари;
– мемориал ордер;
Юқорида қайд этилган нақд пулсиз ҳисоб – китобларни амалга оширишда қуйидаги пул – ҳисоб – китоб ҳужжатларидан фойдаланади:
– тўлов топшириқномаси, ушбу ҳужжат асосида мижоз сотиб олган товарлар ёки хизматлар учун ўз ҳисобварағидан маблағни тўлаш ҳақидаги топшириғини ўзига хизмат кўрсатадиган банкка беради;
– тўлов талабномаси, ушбу ҳужжат асосида мижоз жўнатган мол ёки кўрсатган хизматлар учун тўловни мол сотиб олувчидан ундириб бериш ҳақида ўзига хизмат кўрсатадиган банкка тақдим этади;
– аккредитивга ариза, мижоз сотиб оладиган товарлар ва хизматлар учун тўланадиган маблағларни депонентлаш ҳақида ўз банкига тақдим этадиган ҳужжат ҳисобланади;
– инкассо топшириқномаси, ушбу ҳужжат асосида Марказий банк томонидан белгилаб қўйилган ташкилотлар тўловчининг ҳисобварағидаги маблағни унинг розилигини олмасдан тегишли манзилга ўтказиб бериш ҳақида банкка топшириқ беради, агар тўловчининг ҳисобварағида маблағ етарли ёки мавжуд бўлмаса инкассо топшириқномаси картотека 2 да ҳисобга олиб борилади;
– ҳисоб – китоб чеки, асосан жисмоний шахслар ва савдо ташкилотлари ўртасида қўлланиладиган ҳужжат бўлиб, учинчи шахс, асосан савдо ташкилотлари чекдаги маблағни талаб қилиб ўз банкига тақдим этади;
– мемориал ордер, ушбу ҳужжат банкнинг ички операцияларини бажаришда, шунингдек, шартномада кўрсатилган ҳолларда мижозларнинг ҳисобварақларидан маблағларни кўчиришда банк томонидан қўлланилади.
Тўловчи ва маблағ олувчи томонлар орасидаги ҳисоб - китоб қилиш учун танланган шакл хўжалик шартномаси асосида белгиланади. Ҳисоб - китоб шакллари бу ҳуқуқий меъёрларда кўзда тутилган, ҳисоб - китоб ҳужжатининг тури, ҳужжатлар айланиш тартиби, маблағларни мол сотувчи корхона ҳисобварағига ўтказиш ва ёзиш усули бир-биридан фарқ қилувчи ҳисоб - китоб турларидир. Нақд пулсиз ҳисоб - китоб ҳужжатларининг ҳар бири белгиланган тартибда расмийлаштирилгандагина банк томонидан ижро учун қабул қилинади. Ҳар бир ҳужжат шакли талабларга жавоб берадиган ҳолда расмийлаштирилиб, унда қуйидаги реквизитлар бўлиши шарт:
– ҳисоб-китоб ҳужжатининг номи;
– ҳужжатнинг номери ва расмийлаштирилган сана;
– тўловчи корхонанинг номи, банкдаги ҳисобварақ номери, унга хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк коди;
– пул олувчи корхона ёки ташкилот номи, унинг банкдаги ҳисобварақ номери, унга хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк коди:
– тўлов суммаси;
– тўлов мақсади.
Ҳужжатлар корхона раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ва корхона муҳри туширилган бўлиши шарт. Ҳужжатлар банк томонидан банк операцион куни давомида ижро учун қабул қилинади ва шу куни балансдан ўтказилади.
Нақд пулсиз ҳисоб – китобларни амалга оширишда қатор тамойиллар бажарилиши лозим. Уларнинг асосийлари сифатида қуйидагиларни келтириш мақсадга мувофиқ:
– нақд пулсиз ҳисоб – китоблар жараёнида иштирок этаётган ҳар иккала томоннинг ҳам банкда тегишли ҳисобварақлари мавжуд бўлиши лозим;
– мижознинг ҳисобварағидан маблағларни бошқа манзилга ўтказиш ва кирим қилиш Марказий банк томонидан қаътий белгиланган тўлов ҳужжатлари асосида ҳамда улардаги реквизитларни тўлиқ тўлдирилган ҳолда амалга оширилади;
– банк мижознинг пул маблағларини ўтказиш ҳақидаги топшириғини унинг ҳисобварағида маблағ бўлгандагина қабул қилади. Мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлмаган ҳолатда унинг ҳисобварағидан ундириш тўғрисида инкассо топшириқномаси (ўз вақтида тўланмаган солиқлар ва Давлат бюджетига ўтказиладиган солиқдан ташқари тўловлар (пеня, жарималар)ни ундириб олишда солиқ идоралари томонидан, бюджетдан ташқари фондлар – ўз вақтида тўланмаган тўловларни ундириб олишда, агарда бу қонуний ҳужжатларда кўзда тутилган ҳолатларда), тўлов талабномалар картотека 2 га кирим қилинади ва белгиланган тартибда тўловлар амалга оширилади;
– банк нақд пулсиз ҳисоб – китобларни фақат маблағ эгасининг топшириғи асосида белгиланган мақсадлар учун ўтказади, ҳисобварақ эгасининг ҳисобида маблағлар етарли бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно;
– маблағлар тўловчининг ҳисобварағидан ўчирилгандан сўнг маблағ олувчининг ҳисобварағига кирим қилинади;
– тўловларни амалга ошириш Марказий банк томонидан белгиланган нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг шаклларини қўллаган ҳолда, тегишли тўлов ҳужжатлари орқали амалга оширилади.
Нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг шакли ва тўловларни амалга оширишнинг тартиби товар сотувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилот ҳамда уни сотиб олувчи ўртасида тузиладиган шартномада аниқ ва батафсил белгилаб қўйилади.
Банкда маблағларни кирим қилиш ёки ҳисобдан чиқариш учун асос бўладиган ҳужжатларнинг электрон нусхалари мижознинг ҳисобварағи хизмат кўрсатадиган бухгалтерия ходими томонидан имзоланади ҳамда тўлашга қабул қилиш ва тўлаш саналари кўрсатилган ҳолда ўзига бириктирилган штамп билан тасдиқланади.
Юқорида қайд этганимиздек, мамлакатимиз пул айланмаси таркибида нақд – пулсиз ҳисоб – китобларнинг улуши айрим мамлакатларга нисбатан юқорироқ миқдорни ташкил этади.
Пул айланмаси таркибида нақд пулсиз ҳисоб – китоблар ҳажмини оширишга қатор омиллар таъсир қилади. Хусусан:
1.Юридик ва жисмоний шахсларнинг банкларга бўлган ишончининг юқорилиги. Агар юридик ва жисмоний шахслар банкларга нисбатан ишончи юқори даражада бўлмаса, банкларга нақд пулларни топширишга бўлган мойиллиги пасаяди, ҳисоб – китобларни нақд пулларда амалга оширишга интилади.
2.Иқтисодиётда монетизация коэффициенти даражасининг тегишли меъёри таъминланган бўлиши лозим. Иқтисодиётнинг етарли даражада пул билан таъминланганлик даражаси монетизация коэффициенти асосида аниқланади. Монетизация коэффициенти мамлакат ялпи ички маҳсулотига нисбатан аниқланиб, халқаро молиявий ташкилотлар ва экспертларнинг фикрларига кўра унинг миқдори, ўтиш иқтисодиёти шароитидаги мамлакатларда 45-60 фоиздан иборат бўлиши лозим. Агар мамлакатда монетизация коэффициенти ушбу миқдордан паст бўлса иқтисодиётда пул тақчиллиги, тижорат банкларида ликвид маблағлар ва ресурсларнинг етишмаслиги, кредитлар ва омонатлар бўйича фоиз ставкаларининг юқорилиги кузатилади. Буларнинг барчаси нақд пулсиз ҳисоб – китоблар ҳажмига салбий таъсир кўрсатади;
3.Тижорат банкларининг ресурсларга бўлган эҳтиёжининг етарли равишда қондирилмаслиги. Маълумки, тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган пуллар ўзининг бошланғич нуқтасига қайтиб келмаслиги банкларнинг ресурс базасига салбий таъсир кўрсатади. Бунинг оқибатида тижорат банкларининг реал секторни кредитлаш учун йўналтираётган ресурсларнинг тақчиллиги, омонатларга тўланадиган тўловлар миқдорининг ошиб кетиши, бу эса ўз навбатида нақд пулсиз ҳисоб – китоблар ҳажмини пасайишига олиб келади.



Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish