2-мавзу. Пул айланмаси ва унинг таркиби. Пул массаси ва пул агрегатлари



Download 375,29 Kb.
bet1/4
Sana28.02.2022
Hajmi375,29 Kb.
#475157
  1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу тақдимот (2)

2-мавзу. Молия тизими ва молиявий сиёсат.

  • Молия тизими тушунчаси ва элементлари.
  • Молиявий сиёсат.
  • Молиявий сиёсатнинг таркибий қисмлари (йўналишлари).
  • Молияни бошқаришнинг моҳияти.

1. Молия тизими тушунчаси ва элементлари.
Молия тизими - «Молия» умумий объектив категория доирасида принципиал бирлик билан бирлаштирилган ҳамда биринчидан, унинг пул фондларини шакллантириш ва ишлатишдаги (даромадлар) ўзига хос хусусиятлари, иккинчидан, ижтимоий такрор ишлаб чиқариш ва умуман иқтисодий тизимда турли роллари билан характерланадиган молиявий муносабатларнинг турли соҳаларининг йиғиндисидир.
Жараёнида турли пул фондларидан шаклланадиган ва фойдаланиладиган молиявий муносабатлар турли соҳаларининг мажмуига молия тизими дейилади.
Унга бошқача ҳам таъриф бериш мумкин: давлат ва корхоналарнинг пул фондларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш борасидаги шакл ва методлар тизимига молия тизими дейилади.
Ҳозирги вақтда молия тизими учта соҳани ўз ичига олади: умумдавлат молияси, маҳаллий молия; давлат корхона ва ташкилотлари молияси.
федерал бюджет маҳаллий бюджет давлат корхона ва
давлат кредити маҳаллий солиқ ва ташкилотларининг
давлат бюджетдан йиғимлар тизими пул фондлари
ташқари жамғармалари маҳаллий қарзлар тизими
бюджетдан ташқари
жамғармалар
Молиявий тизими-давлат молия сиёсатини амалда амалга ошириш учун мўлжалланган аниқ молия органлари ва муассасалари мажмуи.
Молия тизимининг структураси
умумдавлат молияси
маҳаллий молия
давлат корхона ва ташкилотлари молияси
Молия тизимининг соҳалари бўғинлари
Давлат бюджети ўз олдида турган қуйидаги муаммоларни ҳал этиши керак
  • даромадлар базасини (асосини) мустаҳкамлаш асосида бюджет дефитининг даражасини камайтириш;
  • мамлакат тараққиётининг устувор йўналишлари бўйича бюджет

  • харажатларини реструктуризация қилиш;
  • бюджет ёрдамида тартибга солиш механизмини такомиллаштириш;
  • бюджет ассигнованияларидан самарали фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш.

  • Маблағлардан фойдаланишнинг мақсадли йўналтирилганлиги белгиси бўйича давлат мақсадли фондларини қуйидаги икки гуруҳга бирлаштириш мумкин:
  • ижтимоий мўлжалланган (йўналишга эга бўлган) давлат мақсадли фондлари (нобюджет фондлар ёки бюджетдан ташқари фондлар);
  • тармоқлараро ва тармоқ характерига эга бўлган давлат мақсадли фондлари (нобюджет фондлар ёки бюджетдан ташқари фондлар).

Айрим ҳолатларда (ҳолларда) ҳудудий йўналтирилган (мўлжалланган) давлат мақсадли фондлари (нобюджет фондлар ѐки бюджетдан ташқари фондлар) ташкил қилиниши (шакллантирилиши) мумкин.
Давлат мақсадли фондлари молия тизими ―давлат молияси ва маҳаллий молия соҳасининг алоҳида бўғини сифатида қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Эл-юрт умиди» жамғармаси.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси.
4. Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси.
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси.
6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси.
7.Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси.
8.Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.
9.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси.
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.
11. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси.
12. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси.

13. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси
14. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси.
15. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси.
16.Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди.
17. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси.
18. «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси.

Download 375,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish