Адабиётлар
Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Тошкент. «Ўзбекистон», 1992.
Каримов И.А. Истиқлол йўли: муаммолар ва режалар. Асарлар, I- жилд,3-36 бетлар.
Каримов И.А. Ўзбекистоннинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари. Тошкент. «Ўзбекистон», 1995.
Мустақиллик тўғрисида декларация. «Совет Ўзбекистони», 23 июн, 1990.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Тошкент. «Ўзбекистон», 1992.
Ўзбекистон Республикаси. Энциклопедия, 1997.
Жўраев Н., Файзуллаев Т., Усмонов Қ. Ўзбекистон тарихи. Тошкент. «Шарқ», 1998.
Истиқлолимизнинг тарихий илдизлари. Шарқ Юлдузи, 1995, 11-12-сон.
Юсупов Э. Истиқлол йўлида. Тошкент. «Фан», 1996.
15-мавзу. ЎЗБЕКИСТОНДА ҲУҚУҚИЙ ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ АСОСЛАРИНИНГ БАРПО ЭТИЛИШИ
Тоталитар тузумдан ҳуқуқий давлатга ўтиш
Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб ҳуқуқий давлатчилик асосларини яратиш муҳим вазифалардан бирига айланди. Миллий давлатчилик ривожланишининг минглаб йиллик анъаналари чоризм мустамлакаси даврида батамом инкор этилган эди. Мустақил Ўзбекистон Президенти И.А. Каримов тарихий анъаналарга, дунё тажрибаларига, ўлканинг миллий-тарихий ривожланишига ҳамда ўлканинг ўзига хос томонларига таянган ҳолда жамиятни тубдан ислоҳ қилиш йўлларини ишлаб чиқди. Бу жараёнда иккита вазифа:
1. Эски маъмурий тизимни тугатиш ва ҳокимият бошқарув органларини қайта қуриш;
2. Янги давлатчиликнинг ҳуқуқий-сиёсий асосларини яратиш, давлатчиликда янги марказий ва маҳаллий бошқарув тизимини шакллантириш масалалари ҳал қилинди.
Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий давлат қурилишининг кафолати Ўзбекистон Конституциясидир. Давлат ҳокимияти ташкил этишнинг муҳим демократик тамойиллари Конституцияда қайд қилинган бўлиб, унда ҳокимият қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд органларидан иборат деб кўрсатилган. Бу органлар фаолияти эркин, бир-биридан мустақил бўлиб, айни вақтда бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир.
1994 йил 24 декабрда кўп партиявийлик ва муқобиллик асосида сайланган Республика Олий Мажлиси қонун чиқарувчи ҳокимият вазифасини бажаради. Олий Мажлисга сайловлар демократик ривожланишнинг янги босқичга ўтганлигидан далолат берди. Олий Мажлисга 250 депутат сайланиб, уларнинг 120 нафари вилоятлар депутатлари кенгашидан сайланган бўлиб, қолганлари ҳар хил партиялардан вакиллар эди.
Давлатни бошқаришнинг президентлик шакли мамлакат бошқарув тизимини ислоҳ қилишнинг бошланиши бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат ҳокимиятининг бошлиҚи бўлиб, бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамасининг Раиси вазифасини ҳам бажаради. Президент фуқаролар эркинлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Конституция ва Ўзбекистон қонунларига риоя қилинишини кафолатлайди. Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимият органи бўлиб, у ижтимоий, иқтисодий ва маънавий жабҳалардаги вазифаларнинг бажарилишини, қонунлар, Олий Мажлис қарорлари, мамлакат Президенти фармонларининг ижро этилишини таъминлайди.
Ижро этувчи ҳокимият органлари тизими илгариги ҳокимиятдан тубдан фарқ қилиб, бу тизим жамият ҳаётида мувофиқлаштирувчилик вазифасини бажаради. Ўзбекистон Республикасида аввал 28 та иттифоқ ва 17 та республика вазирликлари ва комитетлари иш кўрган бўлса, эндиликда улар ўрнига бозор иқтисоди тизимига мос келадиган вазирликлар ва қўмиталар ташкил этилган.
Республикада ҳокимлар бошқарувининг жорий этилиши муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳокимликка тажрибали ва малакали шахслар Президент томонидан тайинланади ва халқ депутатлари кенгашлари томонидан тасдиқланади. Халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз вазифаларини ҳал этади. Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг асосини маҳаллалар ташкил этади. Аҳолини ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий жамҚармалар ташкил этиш, турли хайрия тадбирлари ўтказишда маҳалланинг ўрни бениҳоя каттадир. Ундан ташқари, маҳалла ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, меҳр-оқибатли қилиб вояга еказишда катта ишларни амалга оширмоқда. Фуқаролар йиҚини, Оқсоқоллар Кенгашига 1998 йил ноябр-декабр ойларида ўтган сайловларда маҳаллий органларга кўпчилиги олий маълумотли, кўп тажрибага эга кадрлар ишга тортилди. Булар давлат органлари вазифаларини жамоат ташкилотларига ўтказиш жараёнининг фаол қатнашчилиридир.
Янги давлат аппаратининг шакланиши ва фаолиятини давр талабига мос келадиган кадрлар сиёсатисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистонда ишни юқори даражада олиб боришга қодир бўлган маънавий етук кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашга қаратилган қатор чора-тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқий органлар учун юқори малакали кадрлар тайёрлаб берадиган бир қанча олий ўқув юртлари ташкил этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |