Ўзбекистон ва Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги
Ўзбекистон ҳамдўстлик Қоясини қўллаб, унинг таъсис этувчиларидан бири бўлиб, улар билан иқтисодий интеграция ҳамда савдо алоқаларини мустаҳкамлаш борасида фаол иш олиб бормоқда. Ўзбекистон давлатлараро банк ва бошқа ҳамдўстлик иқтисодий тузилмаларининг шаклланишида фаол иштирок қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида Ўамдўстлик мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга алоҳида аҳамият бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳамдўстлик доирасида икки томонлама ташқи сиёсий, савдо, иқтисодий ва бошқа шартнома ҳамда келишувларни Россия, Украина, Беларусь, Молдова, МДЎ нинг бошқа мамлакатлари билан шартнома имзолаб ўзаро манфаатли ҳамдўстлик алоқалари учун мустаҳкам асос яратди.
Россия Федерацияси Президенти В.В. Путиннинг 1999 йил декабр ва 2000 йил май ойидаги Ўзбекистонга қилган ташрифлари Россия ва Ўзбекистоннинг ўзаро иқтисодий ва маданий алоқаларини мустаҳкамлашда икки давлатнинг диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши курашида алоҳида ўрин тутади.
1992 йил майда МДЎ давлат раҳбарларининг Тошкент учрашувида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов ташаббуси билан коллектив хавфсизлик тўғрисида шартнома имзоланди.
Ўамдўстликка аъзо бўлган давлатларга миллий мудофаани кафолатлашга, илмий техника тараққиёти ютуқлари ва алоқа воситалари, янги технологияга эришиш, хорижий давлатлардан маҳсулот ташиш, зарур хом-ашё ва тайёр маҳсулотларни келтириш ҳамда ўз маҳсулотини жаҳон бозорига олиб чиқиш, экология соҳасида тадбирларни биргаликда ўтказиш, табиий офатлар оқибатини тугатиш учун имкониятлар яратилди.
МДЎ давлатлари орасидаги муносабатлар тизими ва йўнали-шининг тубдан ўзгаришида бу давлатларнинг кўпчилигида савдо тўлов соҳасида манфаатдорликка эга. Шу билан бирга шуни алоҳида таъкидлаб айтиш зарурки, собиқ Иттифоқни қайта қуришга уриниш, маъмурий буйруқбозлик бошқарув тузумига қайтиш Ўзбекистон учун умуман тўғри келмайдиган ҳаракатдир.
Ўрта Осиё Республикалари раҳбарлари А. Акаев, Н. Назарбоев. И. Раҳмонов 2000 йил 20-21 апрел кунлари Тошкентдаги Президентнинг Дўрмон қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда И.А. Каримовнинг халқаро терроризмга қарши кураш Халқаро маркази тузиш ҳақидаги ташаббусини қўллаб-қувватладилар. Тўрт давлат раҳбарлари минтақада халқаро терроризм, сиёсий ва диний экстремизм ва бошқа таҳдидларга қарши биргаликда ҳаракат олиб бориш ҳақидаги ҳужжатни имзоладилар.
Учрашувда Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари чегаралар масаласида иккала давлат орасида эркин ҳаракатланиш тўғрисида, йўловчи ва юк ташиш транспортларни кенгайтириш тўғрисида келишиб олишди.
Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири Марказий Осиёдаги янги мустақил давлатлар-Қозоғистон, ЖирҚизистон, Тожикистон, Туркманистон билан ҳамкорлик, қардошларча дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган. Жардош халқларнинг тарихи, маданияти, урф-одатлари, анъаналари, турмуш тарзи ва бошқа кўпгина томонлари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Бугунги кунда ҳам бу давлатларнинг сиёсий, иқтисодий, маданий алоқалари, экологик муаммолари ўзаро алоқаларни кучайтиришни талаб қилади. Шуларни ҳисобга олиб 1994 йил 10 январда Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида товарлар, хизматлар, сармоялар ва ишчи кучларининг эркин ўтиб туришини назарда тутувчи ҳамда ўзаро келишилган кредит, ҳисоб-китоб, бюджет, солиғ, нарх, бож ва валюта сиёсатини таъминловчи ягона иқтисодий маконни ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланди. Бу шартномага ЖирҚизистон, кейинчалик Тожикистоннинг ҳам кириши Ўрта Осиё минтақасида иқтисодий интеграция жараёнининг чуқурлашувига катта имконият яратди. Келишувда қатнашган мамлакатлар вакилларининг давлатлараро ижроия қўмитаси Алмати шаҳрида жойлашган бўлиб, Тошкент шаҳрида ҳудудий Марказий банк фаолият кўрсатмоқда.
1995 йил 15 декабрда Қозоғистон, ЖирҚизистон ва Ўзбекистон Республикалари давлатлараро Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлди. Президентлар 2000 йилгача бўлган иқтисодий интеграция ва биринчи навбатда сармоя сарфланиши лозим бўлган лойиҳалар дастурларини ҳаётга жорий этиш, коммуникация тармоқларини ривожлантириш масалаларини муҳокама этдилар. Интеграция дастури юзасидан 53 та лойиҳа ишлаб чиқилди. Ўрта Осиё давлатлари раҳбарларининг Жизил Ўрда (1993), Нукус (1994), Тошҳовуз (1995) шаҳарларида бўлиб ўтган учрашувларида Орол денгизи муаммосига баҚишланган чора-тадбирлар кўрилди.
2000 йилнинг 14-15 июн кунлари Президент И.А. Каримов Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамиятининг давлатлараро кенгашида (1999 йил 30 апрелда ЖирҚизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида тузилган) қатнашиш учун Душанбе шаҳрида бўлди.
ЙиҚилишда сўзга чиққан И. А. Каримов ҳудуддаги республикалар иқтисодиётининг сезиларли даражада ўсганини кўрсатди: Ўзбекистонда бу ўсиш 4,4 фоизни, Қозоғистонда 1,7 фоизни. ЖирҚизистонда 3,6 фоизни, Тожикистонда 3,7 фоизни ташкил этади.
Ўзбекистон Президенти бозор иқтисодиётини шакллантириш бўйича стратегик марказ ташкил қилишни таклиф этди. Марказ иқтисодий модулларни солиштириш, вужудга келган муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш билан шуғулланиши зарур.
Кенгашда минтақанинг сув ресурсларидан самарали фойдаланиши, Сарез кўлининг тошиш хавфини олдини олишда Тожикистонга ёрдам беришга эътибор қаратилди.
Учрашувда И.А. Каримов ўчоғи Афғонистон ҳисобланмиш халқаро терроризм хавфи масаласининг кескинлигини қайд этди. Ўзбекистон президенти йиҚилиш қатнашчилари ҳамда БМТ қиёфасидаги бутун халқаро ҳамжамиятини таҳдид солаётган экстремизм ва терроризмга қарши курашни кучайтиришга чақирди. Учрашувда Тожикистон республикаси раҳбарияти ва жамоатчилиги И.А. Каримовни тожик халқининг оғир кунларда ёрдам берувчи ва қўллаб-қувватловчи ҳақиқий биродари ва дўсти сифатида қабул қилди. Президент И.Раҳмонов И. А. Каримовни тожик халқининг «бошидаги тожи, кўзидаги нури», деди.
Марказий Осиё давлатлари ҳамдўстлигининг тузилиши уларнинг бошқа давлатлардан узоқлашишини кўрсатмайди, балки мураккаб ўтиш даврида минтақа мамлакатларининг ўзаро ёрдам ва ҳамкорлигини чуқурлаштиришга қаратилгандир.
Хулоса. Ўзбекистонда тарихий жиҳатдан қисқа бир даврда халқаро муносабатларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш борасида бир неча ўн йилларга арзийдиган ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон ўзининг тинчликсевар, яхши қўшничилик, ўзаро фойдали, ҳамкорликка қаратилган сиёсати ва фаолияти билан бутун дунёга танилди, жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади, унинг мавқеи йилдан-йилга мустаҳкамланиб бормоқда.
Таянч тушунчалар
Тинчликсевар ташқи сиёсат, географик-стратегик имконият, хорижий инвесторлар, ташқи сиёсатнинг асосий тамойиллари, «очиқ эшиклар» сиёсати, банкротлик, жаҳон ҳамжамияти, тадбирлар палатаси, Лизинг компанияси, ҳамдўстлик мамлакатлари, Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамияти.
Мустақил иш мавзулари
Ўзбекистон Республикасининг тинчликсевар ташқи сиёсати.
Мустақил Ўзбекистоннинг тараққий этган давлатлар билан ҳамкорлиги.
Ўзбекистон Республикасининг МДЎ давлатлари билан кўп томонлама ва икки томонлама алоқалари.
Туркистон умумий уйимиз.
Диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши кураш.
МУНДАРИЖА
1-мавзу. ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ФАНИ ПРЕДМЕТИ,НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ ВА УНИ ЎРГАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ 6
13-мавзу. СОВЕТЛАР ДАВРИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИҚТИСОДИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҚАРАМЛИГИ ҲАМДА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ 53
Do'stlaringiz bilan baham: |