Полвонов, Ж. Ражабов, А. Одилов ўзбекистон тарихи


-мавзу. ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ФАНИ ПРЕДМЕТИ,НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ ВА УНИ ЎРГАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ



Download 0,81 Mb.
bet2/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#32131
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Муртазоева 2000 ўзбек тилида

1-мавзу. ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ФАНИ ПРЕДМЕТИ,НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ ВА УНИ ЎРГАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ


Ўзбекистон тарихининг предмети ва долзарб муаммолари. Манбалар
Тарих фани турли дунё халқлари қандай яшаганлиги, уларнинг ҳаётида қандай воқеалар содир бўлганлиги, одамлар ҳаёти қандай ва нима учун ўзгариб, ҳозиргидай бўлиб қолганлигини ўрганса, Ўзбекистон тарихи эса унинг ажралмас қисми бўлиб, шу тарихий-маданий жараёнларга мос ҳолда Она заминимизда ўтмишда яшаган халқларнинг ҳаёти ва уларнинг ривожланиши давомида содир бўлган ўзгаришлар, воқеа-ҳодисалар, уларнинг турмуш тарзи, иқтисоди, ижтимоий муносабатлари, давлатчилиги, маданияти ва шу кабиларни тўлалигича ўрганадиган фандир.
Юртбошимизнинг шу ҳақдаги фикрлари катта аҳамиятга эгадир: «Ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балки умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганлигини бутун жаҳон тан олмоқда. Бу қадимий ва табаррук тупроқдан алломалар, фозилу фуқаролар, олиму уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари ана шу заминда яратилган, сайқал топган. Эрамизгача ва ундан кейин қурилган сув иншоотлари, шу кунгача файзини, маҳобатини йўқотмаган осори-атиқаларимиз қадим-қадимдан юртимизда деҳқончилик, ҳунармандчилик маданияти, меъморчилик ва шаҳарсозлик санъати юксак бўлганидан далолат беради».
Ўзбекистон тарихи фақат турли билимлар тарзидаги фан эмас, балки бир неча асрлар давомида тўпланиб келган ўзаро ички қонуниятлар билан чамбарчас боҚланган билимлар тизими сифатидаги ўзининг ўрганиш объекти ва предметига эга бўлган мустақил фандир.
Ўзбекистон тарихи фанининг долзарб муаммолари, ечимини кутаётган ва аниқлик киритилиши лозим бўлган масалалар талайгина. Хусусан, Ватанимиз ҳудудида энг қадимги даврлардан бошлаб яшаётган аҳоли ва уларнинг жойлашуви; бу аҳолининг қўшни қабилалар ва элатлар билан турли муносабатлари; Амударё ва Сирдарё оралиғида яшаган қадимги маҳаллий аҳолини бизнинг аждодларимиз эканлигини таъкидлаш ва тадқиқ этиш шулар жумласидандир.
Шунингдек, дастлабки ўзбек давлатчилигининг пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳам муҳим масаладир. Айниқса, маҳаллий қадимги аҳоли ўтроқ яшаганлиги деҳқончилик хўжалигини ривожлантирганлиги, дастлабки аҳоли манзилгоҳларининг пайдо бўлганлиги; дастлабки манзилгоҳлар ривожланиб илк шаҳарларга айланганлиги; дастлабки шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маъмурий марказлар сифатида ривожланганлиги ва ниҳоят, ушбу жараёнларга асос бўлган омиллар ниҳоятда муҳимдир.
Республикамиз ҳудудларидаги дастлабки давлат уюшмаларининг ўзаро ва қўшни давлатлар билан турли алоқалари, уларнинг тарихий-географик ҳудуди ва чегаралари ҳам анча мунозарали мавзу ҳисобланади. Ҳозирги кунга қадар ўлкамиз ҳудудлари ва бу ердан четда битилган ўрта асрларга оид ёзма манбаларни ўрганиш бўйича талайгина ишлар амалга оширилган бўлишига қарамай, бу йўналишда янада қадимгироқ даврларга оид қилинадиган ишлар ниҳоятда кўп.
Ўзбекистон тарихини ўрганишда манбаларнинг аҳамияти беқиёс бўлиб, булар моддий ва ёзма манбалардир. Тарихимизнинг энг қадимги, яъни ёзувсиз замонларга оид даврини ўрганишда археологик, антропологик ва этнографик манбалар ёрдамга келади. Бу манбалар турли-туман бўлиб, уларга — қадимги манзилгоҳлар ва шаҳарлар харобалари, мозор-қўрҚонлар қолдиқлари, турмуш ва хўжаликда ишлатиладиган буюмлар, меҳнат ва жанговар қуроллар, турли-туман ашёлар киради. Ёзма манбалар эса, энг қадимги ёзувлар, битиклар ва китоблардан иборатдир. Моддий ва ёзма манбалар маълумотларини солиштириб, қиёслаб тарихни талқин этиш муҳим аҳамият касб этади.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish