Полвонов, Ж. Ражабов, А. Одилов ўзбекистон тарихи



Download 0,81 Mb.
bet7/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#32131
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   47
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Муртазоева 2000 ўзбек тилида

Ибтидоий тасвирий санъат


Дунё тарихида ибтидоий тасвирий санъат, хусусан, Қорларнинг деворларига турли тасвирлар чизиш сўнгги палеолит даврига оиддир (Испания, Алтамир Қори). Ўрта Осиёда унгурлар ва қоятошларга ишланган расмлар мезолит даврида пайдо бўлади. Неолит даврига келиб эса ривожланган босқичга кўтарилади. Калтаминор, Ўисор, айниқса Жойтун маданиятига мансуб ёдгорликлардан ибтидоий санъатнинг турли намуналари топилган. Ўрта Осиёнинг тоғлик ҳудудларида кенг тарқалган қоятош расмлари ишланиш усулига кўра икки хил. Бир хиллари бўёқ (охра) билан, иккинчи хиллари эса уриб-ўйиб ишқалаш, чизиш усули билан ишланган (петроглифлар) расмлардир.
Ўзбекистондаги қоятош расмларнинг энг нодир намуналари Зараутсой, Сармишсой, Биронсой, Кўксарой, Такатош, Тераклисой кабилар бўлиб, улар юздан зиёддир. Бу ердаги қоятошларда Ўзбекистоннинг қадимги ва ҳозирги ҳайвонот олами вакилларининг расмларини кузатиш мумкин. Улар ибтидоий буқалар, шерлар ва йўлбарслар, қоплон, тулки ва бўрилар, буҚу ва жайрон кабилардир. Расмлар орасида ўқ-ёй, узун қилич, ханжар, дубулҚа, қопқон каби нарсалар ҳам кўпчиликни ташкил этади.
Энг қадимги расмлар Зараутсой (Сурхондарё) бўлиб, бу расмлар мезолит-неолит, яъни мил авв. VIII-IV минг йилликларга оиддир. Жоятош расмлари орқали ўша давр одамларининг ов, меҳнат ва жанговар қуролларини билиб олишимиз мумкин. Шунингдек, қоятош расмлар қадимги авлодларимизнинг Қоявий қарашлари ва диний эътиқодларини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
Шуни таъкидлаш жоизки, ибтидоий санъатнинг энг ривожланган босқичи неолит даврига оиддир. Бу давр Жойтун, Калтаминор ва Ўисор маданиятларига мансуб ёдгорликлардан ибтидоий санъатнинг жуда кўплаб намуналари топилган. Неолит даври одамлари идишларга ҳар хил рангдаги бўёқ билан турли нақшлар, одам ва ҳайвон тасвирларини ифода этганлар. Шу билан бирга лойдан ясалиб, пиширилган аёл ҳайкалчалари неолит даври санъатининг нодир намуналари ҳисобланади.

Бронза даври ютуқлари


Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда бронзанинг ватани Кичик Осиё ва Месопотамия бўлган. Мил. авв. III минг йилликка келиб, Ўрта Осиё ҳудудларида бронза қуроллар кенг тарқалади. Ўзбекистон ҳудудларида бронза даври ёдгорликлари кўплаб учрайди. Бу даврга мансуб маданият излари дастлаб Хоразм, кейинроқ эса Зарафшон ва Жашқадарё ҳамда Фарғона водийларидан топилган.
Улардан энг йириклари Сополлитепа, Жарқўтон, Тозабоғёб, Замонбобо, Чуст, Амиробод ёдгорликларидир. Бу ёдгорликларда олиб борилган тадқиқотлар шундан далолат берадики, бронза даврида кишилик жамияти маданий тараққиётида катта-катта ўзгаришлар содир бўлади. Аҳоли хўжалик юритишнинг муайян кўринишларига, яъни воҳаларда, кўллар, дарёлар ва сойлар бўйларида деҳқончиликка, дашт ва тоғолди ҳудудларида чорвачиликка (меҳнатнинг дастлабки йирик тақсимоти) ўтиб олди.
Бу даврга келиб, Ўрта Осиёнинг ижтимоий тузумида ҳам ўзгариш жараёнлари бўлиб ўтди. УруҚчилик тузуми бронза давридаям давом этган бўлса-да, она уруҚининг мавқеи йўқолиб борди. Металл эритиш ва хўжаликнинг ривожланиши натижасида жамиятда эркаклар меҳнат ва мавқеи биринчи даражали аҳамиятга эга бўлиб борди. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, бронза даври жамият тараққиётида, деҳқончилик, чорвачилик, овчилик ва ҳунармандчиликнинг ривожланишида эркаклар етакчилик қилганлар. Аёллар эркаклар ишлаб чиқарган нарсаларни истеъмол қилишда иштирок этсалар ҳам, унга эгалик қилишдан маҳрум бўладилар. Ишлаб чиқаришда ҳукмронлик қилиш шу тариқа эркаклар қўлига ўтади ва она уруҚи тузуми ўрнини ота уруҚи (патриархат) тузуми эгаллайди.
Бронза даврига келиб, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши, меҳнат унумдорлигининг ошиши натижасида кишилик жамияти тарихий-маданий тараққиётида катта-катта ўзгаришлар содир бўлди. Бу жараёнларда бронзанинг аҳамияти катта бўлди. Аҳоли хўжалик юритишнинг маълум кўринишларига, яъни воҳаларда, кўллар ва сойлар бўйларида деҳқончиликка дашт ва тоғолди ҳудудларида эса чорвачиликка ўтиб олди. Бу даврда жамият ҳаётидаги содир бўлган турли тараққиёт жараёнлари-кишилик тарихида муҳим босқич бўлган давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши учун улкан аҳамият касб этди.
Таянч тушунчалар
Цивилизация, ривожланишдаги нотекислик, антропогенез жараёнлари, палеолит, мезолит, неолит, энеолит, Ашель, Мустье, Тешиктош, Жойтун, Ҳисор, Калтаминор, Саразм, Замонбобо, Сополли, Неандертал, Кромоньон, Зараутсой, матриархат, патриархат.
Мустақил иш мавзулари
Антропогенез – инсоннинг пайдо бўлиши ва ривожланиши.
Ибтидоий жамоа тузумининг даврларга бўлиниши ва унинг хусусиятлари.
Металл ишлатилишга ўтилиши. Жамият тараққиётида металлнинг аҳамияти.

3-мавзу. ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ТАРИХИ



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish