Полвонов, Ж. Ражабов, А. Одилов ўзбекистон тарихи


Мустақиллик йилларида маънавий ҳаёт



Download 0,81 Mb.
bet41/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#32131
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   47
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Муртазоева 2000 ўзбек тилида

17-мавзу. ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАЪНАВИЙ, МАДАНИЙ ТАРАҚҚИЁТИ

Мустақиллик йилларида маънавий ҳаёт


Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш билан бир вақтда маънавий меросимизни, маданий қадриятларимизни тиклаш ва уларни халқимизга етказиш борасида кенг кўламда фаолият олиб борилмоқда.
Республика Президенти И.А. Каримов таъкидлаб ўтганидек, маънавиятнинг моҳияти шунчалик кенгки, уни ўлчаб ҳам, поёнига етказиб ҳам бўлмайди. У инсон учун бутун бир оламдир.
Жамиятимиз ҳаётида маънавий камолотни тезлаштириш, миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш, миллий қадриятларни ўрганиш мустақилликни мустаҳкамлашнинг асосий вазифаларидан биридир.
Ўаётимизда маънавий камолотни ривожлантириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда-аждодларимизнинг бизгача етиб келган бой маданий меросларини ўрганиш ҳам катта ўрин эгаллайди. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қадриятлар, урф-одатлар, буюк ота-боболаримизнинг бизга қолдирган меросларини ўрганиш ва тарҚиб этиш учун кенг йўллар очилди. Бу борадаги тадбирлар мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ амалга оширила бошлади.
Маданий-маърифий ишларнинг ривожланиши учун давлат томонидан катта маблаҚлар ажратилди. Ўзбекистондаги барча давлат театрлари, маданият уйлари, санъат олий ўқув юртлари, фольклор-этнографик гуруҳлар маданият ўчоқларига айланиб қолди. Театр саҳналарида янги замонавий спектакллар қўйила бошланди. МДЎ даги давлатлар билан ижодий ҳамкорлик йўлга қўйилди, турли халқаро анжуманлар ўтказилди.
Бадиий адабиётда партиявийлик, синфийлик нуқтаи назаридан ёндошишга чек қўйилди. Баҳовуддин Нақшбанд, Феруз, Хўжа Аҳрор, Чўлпон, Фитрат каби алломаларнинг номлари тикланиб, асарлари чоп этилди.
1991 йили буюк аллома, Қазал мулкининг султони Алишер Навоий юбилейини ўтказиш катта воқеа бўлди. Бу тантанага баҚишланиб Республикамизда шоирнинг асарлари нашрдан чиқарилди. 1994 йил Мирзо Улуғбек таваллуд топган кунининг 600 йиллиги кенг кўламда, жаҳон миқёсида нишонланди. ЮНЕСКО нинг Париждаги қароргоҳида юбилейга баҚишланган ҳафталик ва унга кўргазма очилди.
Мустақиллик йилларида буюк соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллиги бўлиб ўтди. ЮНЕСКО томонидан 1996 йил «Амир Темур йили» деб эълон қилинди. Шу йили ЮНЕСКО нинг Париждаги қароргоҳида «Темурийлар даври, фан, маданият ва маорифнинг гуллаб яшнаши» мавзуида анжуман ва унга баҚишланган кўргазма очилди.
Мамлакатимизда «Темурийлар тарихи давлат» музейи, Амир Темур номи берилган боғлар, кўчалар барпо этилди.
Республикамизда бизгача етиб келган бой меросларни ўрганиш, миллий ўзликни англаш, маънавий қадриятларни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда ва уларга нисбатан халқимизнинг чуқур ҳурмат ва эҳтироми кўрсатилмоқда. Сўнгги йилларда ташкил этилган «Олтин мерос» жамҚармаси, Абдулла Жодирий номидаги «Мерос» нашриётлари кенг миқёсда маънавий-маърифий ишларни олиб бормоқда.
Ислом оламининг алломалари Исо ат-Термизийнинг 1200 йиллиги, Маҳмуд аз Замаҳшарийнинг 920 йиллиги, Нажмиддин Куброниннг 850 йиллиги, Боҳовуддин Нақшбандийнинг 675 йиллиги кенг кўламда нишонланди. Уларнинг бой асарлари нашрдан чиқарилди.
Барча вилоятлар ва шаҳарларда ҳар йили Алишер Навоий, Бобур, Машраб, Огаҳийларга баҚишланиб кечалар ўтказилди, Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллик таваллудига, «Алпомиш» достонини яратилишининг 1000 йиллигига баҚишланган турли кечалар, баҳслар ташкил этилди.
Маънавий ҳаётни такомиллаштириш борасида 1994 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан маънавий қадриятларни ўрганиш ва уни такомиллаштириш борасида «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказини тузиш ҳақида фармон эълон қилинди. Марказ томонидан Имом аль Бухорийнинг юбилейига баҚишлаб, Журъони каримдан кейин иккинчи ўринда турадиган «Аль-Жомеъ, ас-Саҳийҳ» (Ишонарли тўплам), «Ал-адаб, ас-муфрад» (Адаб дурдоналари) ўзбек тилига таржима қилиниб, нашрдан чиқарилди.
1998 йили Имом ал Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги, Аҳмад ал ФарҚоний таваллудининг 1200 йиллиги жаҳон миқёсида кенг нишонланди. Юбилейлар муносабати билан алломалар ҳаётига баҚишланган илмий анжуманлар ва бадиий кўргазмалар очилди.
Буларнинг барчаси Ўзбекистонда чинакам миллий қадриятларни тиклаш учун юритилаётган катта ишлардан далолат беради.
Айниқса, ал Бухорий халқаро жамҚармасининг очилиши катта воқеа бўлди. Республикамиз Президенти Имом ал Бухорийнинг, Аҳмад ал ФарҚонийнинг мўътабар номларини тиклаш, халқимиз, қолаверса, бутун дунё мусулмонларига қаратилган шахсий ташаббуси билан ул-зоти шарифлар шаънига улуғвор ёдгорликлар ва жамҚармалар тузишга имкон яратилди.
ЖамҚарманинг мақсади Имом ал Бухорийнинг ҳаёти, илмий мероси, у яшаган давр фани ва маданиятига оид бўлган тарихий манбаларни ўрганишдан иборатдир.
Ислом олами буюк намоёндаларининг тўй-тантаналари нишонланиши бутун дунё халқларининг диққат-эътиборида бўлди.
Маънавий мероснинг тикланиши унинг бир бўлаги бўлган диний қадриятларга ҳам эътиборни кучайтирди. 1992 йил Президент фармони билан Рамазон ва Журбон ҳайит кунлари умумхалқ байрами деб эълон қилинди.
«Мовароуннаҳр» диний бошқармасининг ҳам фаолияти Республикамиз ҳаётида ўз ўрнини эгаллади.
Халқимизнинг асрлар давомида нишонланиб келинган байрамларидан «Наврўз» умумхалқ байрами сифатида қайта тикланди.
Жамият тараққиётида рўй бераётган ўзгаришларни тушуниш, ҳурфикрликка интилиш учун кишиларни янги йўлдан олиб борувчи Қоявий қарашлар ҳам ҳозирги куннинг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish